Ҳақиқатдан ҳам фазовий манзараларнинг ихлосмандлари учун Марсда ўзи юрар аппарат томонидан олинган суратлар.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

2012 йилнинг олтинчи августида Curiosity ровери Марс юзасига қўнди. У Қизил сайёранинг иқлими ва геологиясини ўрганиш билан бир қаторда, яна бир муҳим саволга жавоб топишга ёрдам бериши керак эди: қачонлардир сайёрада ҳаёт бўлганмикин?

Curiosity бутун иш фаолияти давомида кўплаб қизиқ кашфиётларни амалга оширди: масалан, тупроқда метан манбаини топди, сайёрадаги органиканинг ёшини ва сув ирмоқлари қуриганидан сўнг қолган лой ёриқларини аниқлади. Шунингдек, у тупроқ таҳлилини олиш учун мўлжалланган бурғининг синишини бошдан кечириб, ҳозирги кунгача давом этаётган чанг бўронида омон қолди.

Curiosity аппаратининг хизмат қилиш муддати тахминан Ердаги икки йилга (Марсдаги бир йил) мўлжалланган бўлишига қарамай, оқибатда у режалаштирилган иш муддатининг қарийб уч баробарга оширди. Эҳтимол, у ҳаттоки “ўриндошининг” келишини ҳам кўра олар. Биз ровер камералари томонидан олинган энг яхши суратларни жамладик.

1. Эолида тоғи (Шарп тоғи), Гейл кратерининг марказий чўққиси

2. Curiosity ўзининг юриш қисмини шундай кўради

3. Эолида тоғ этакларидаги Багнольд барҳанлари

4. Curiosity манипулятори

5. Вера Рубин тизмасидаги емирилиш излари (Эолида тоғи)

6. Curiosity Марс юзасида ўзидан кейин излар қолдирмоқда

7. Curiosity қўнган Гейл кратери панорамаси

8. Қум барҳани устидан чанг қуюни ўтмоқда

9. Марсдаги барҳанлар

10. Эолида тоғ этаклари

11. Эолида ёнбағирларидаги минерал жилғалар

12. Фильтрлар ёрдамида олинган сурат минераллар мавжудлигини кўрсатмоқда

13. Эолида тоғ этагидаги қатламланишлар

14. Мюррей тоғлигидаги қия тепалик

15. Эолидадаги минерал жиғалари кўп “Боғ шаҳри”

16. Эолиданинг пастки қисмида жойлашган Науклуфт платосининг манзарали сурати

17. Мюррей тоғлигидаги столсимон тоғлар

18. Тупроқнинг горизонтал қатламланиши қачонлардир бу ерда суюқ сув оққанидан далолат бермоқда

19. Тош плитасидаги чамаси қотган лой қолдирган ёриқлар

20. Гейл кратеридан Қуёш ботишининг кўриниши

21. Эҳтимол Марс сувлари қолдирган яна бир лойли ёриқлар бўлаги

22. Эолида тоғ этакларида Curiosity ўрганмоқчи бўлган геологик қатламлар кўринмоқда

23. Эолида пастки қиялигидаги Айрсоннинг беш метрли тепалиги

24. Curiosity Марсга келган вақтида (чапда) ва 6 йил ўтгач (ўнгда) олган селфи

Нафақат ровер, балки атрофдаги ҳолат ҳам ўзгарган – бунга бутун Марсни қамраб олган чанг бўрони сабабдир.