Меҳмонхона саёҳатнинг ажралмас қисмидир. Ахир синган каравот ёки тартибсиз хона каби арзимас нарса таассуротларга путур етказиши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Шу сабабли аввалдан тайёргарлик кўриш учун пулингизни тежаб, таътилда вақтингизни чоғ ўтказишга ёрдам берадиган кичик маслаҳатлар билан ўртоқлашиши истагидамиз.

Хонани келишингиздан 1-2 кун олдин банд қилинг

© pixabay.com

Меҳмонхона нархлари ҳар куни ўзгариши мумкин, барчаси мавсум ва тадбирларнинг мавжудлигига боғлиқ. Шунинг учун меҳмонхонадаги хонани келиш муддатига яқин қолганида банд қилинг, шу орқали пулингизни 50 фоизга иқтисод қилишингиз мумкин.

Агар хона ёқмаса, уни бошқа хонага бепул алмаштиришингиз мумкин

© depositphotos

Масалан, агар сиз денгизга қараган хонани банд қилган бўлсангизу, сизга қурилиш кетаётган жойга қараган хонани беришса, сиз олдиндан буюртма берган хонангизни талаб қилишга ҳақлисиз. Агар хона шахсий сабаблар (энг юқори қаватда ёки биринчи қаватда жойлашган) туфайли ёқмаса, сиз хонани алмаштириш ҳақида талаб этолмайсиз, аксинча илтимос қилишингиз мумкин. Бўш жойлар мавжуд бўлса, сизга хоналарни кўрсатишади. Сиздан хонани ўзгартирганликлари учун ҳеч қандай қўшимча ҳақ олишлари керак эмас.

Меҳмонхонани юлдузига қараб эмас, сайтлардаги рейтингига қараб баҳоланг

© tophotels.ru

Уч юлдузли меҳмонхона беш юлдузлисига қараганда яхшироқ бўлиши мумкин, шунинг учун хонани банд қилишдан олдин сайтлардаги фикрларни ўқинг. Ёдда тутинг, ташрифчилар салбий изоҳларни иштиёқ билан ёзишга мойил бўлишади, шунинг учун адашиб кетмаслик мақсадида диққатингизни кўпчилик ёзаётган фикрларга қаратинг.

Бир марталик шампунь, душ учун гель ва бошқа кометик воситаларни ўзингиз билан олиб кетишингиз мумкин

© depositphotos

Ёмон иш қилиб қўйдим, дея кўрманг. Ахир айнан шунинг учун ҳам меҳмонхона ходимлари бир марталик воситаларни хонангизда қолдиришади. Бироқ сочиқ ва халатни хонада қолдирганингиз маъқул.

“Олтин калит” белгиси мавжуд бўлган консьержлар исталган саволларга жаво беришади

© American Empirical Pictures

Концертга чипта ва экскурсия ташкил қилиб беришлари ҳам мумкин. Бундай белгиси мавжуд бўлган консьержлар «Консьержларнинг олтин калитлари» номли ўзига хос жамоат ташкилоти аъзоси саналади. Улар меҳмонхона ташрифчиларига барча масалаларда ёрдам бериш мажбуриятини олишган.

Чегирма билан бериладиган хоналарни бевосита банд қилинг

© depositphotos

Меҳмонхоналар кунига иложи борича кўпроқ хоналарни сотишни исташади, шунинг учун сайтларга муайян хоналарни таклиф этишгани, яхши хоналарни чегирма билан олмасликлари учун ҳақ тўлашади. Шунинг учун меҳмонхонага бевосита ўзингиз қўнғироқ қилинг, улардаги хонани чегирмада олиш мумкинлиги ҳақида сайтдан маълумот олганингиз ва жойни банд қилмоқчилигингизни айтинг. Меҳмонхона ходимлари фикрингизни қўллаб-қувватлашади, чунки бу вазиятда сайтга қўшимча ҳақ тўлашлари шарт эмас.

Меҳмонхона суратлари ҳақиқатдагидан фарқли бўлиши мумкин

© oyster.com

Сиз ҳашаматли меҳмонхонада тураман, деган фикрда эдингиз, келганингизда кўрдингиз-ки, хона ва кароват кичкина, тумбочка йиқилиб тушай деяпти. Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун меҳмонхонанинг интернетдаги суратларини кўринг. Кўп ҳолларда ташрифчилар меҳмонхона ва хонанинг ҳақиқий суратини жойлайдилар.

Мини-барни текширинг

© depositphotos

Мини-бар — бу турли ширинликлар ақлбовар қилмас нарҳларда бўлган сеҳрли сандиқдир. Ўзгаларнинг эркаликлари учун ҳақ тўламаслик учун музлаткичлардаги бутилкалар ёпиқлигини текширинг. Ахир аввалги ташрифчи ичимликни ичиб, ўрнига сув солиб қўйган бўлиши мумкин.

© depositphotos

Одатда шартномада меҳмонхона унинг тураргоҳида қолдирилган машина учун жавобгар эмаслиги кўрсатилган.

Келишингиз керак бўлган муддатнинг сўнгги дақиқаларида қандай қилиб банд қилган хонангизни бекор қилиб, бунинг учун жарима тўламаслик мумкин

© depositphotos

Дарҳол банд қилинган хонани бекор қилишдан аввал келишингизни бир ҳафта кейинги муддатга кўчиринг, кейин эса эртаси куни қўнғироқ қилиб банд қилган хонангизни бекор қилинг.