Одамлар йиллар давомида Wordда ишлаб, унинг асосий имкониятларини билишмайди ёки янгиликларни кузатиб бормайдилар. Камчиликлар устида ишлаш вақти келди!

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Муҳаррирнинг ўзгармас имкониятлари тўғрисида ҳамкасб ва яқинларимга маълумот беришга тўғри келарди. Кўрганларидан ҳайратга тушиш ҳолатлари мени бу материални ёзишга ундади. Умид қиламанки, сиз ҳам ўзингизга янги қирраларни кашф этасиз.

Қуйида келтирилган маслаҳатлар Word 2013да ишлайди. Агар шу кунга қадар дастурнинг бу авлодига ўтишни ортга суриб келаётган бўлсангиз, қатъий равишда буни амалга оширишни тавсия қиламан.

1.Исталган жойда матнни теришни бошланг

“Клик қил ва ёз” функцияси ҳақида ҳамма ҳам хабардор эмас. Кўпинча одамлар хат ижросини ёзиш учун саҳифа охирига бориш мақсадида “Киритиш” тугмасини бир неча марта босаётганини кўриш мумкин.


Сичқончани икки марта босиш клавишни ўн марта уриш ўрнини боса олади.


Курсорни ҳарф териш мўлжалланган жойга қўйинг ва сичқончани бир неча марта босинг. Wordнинг ўзи сиз кўрсатган жойда янги қатор, табуляция ва белгини қўйиб беради. Бу форматлашнинг яширин белгиларини кўриб чиқишда яққол маълум бўлади. 

2. Исталган жойда таржима қилинг

Ёнингиздаги одамдан сўрангчи, у қайси таржимонни афзал билар экан. Google, «Яндекс», PROMT дейиши аниқ, бироқ Bing ҳақида гапирмайди. Нима учундир Microsoftга тегишли таржимон бизнинг ўлкаларда машҳурликка эришмаган. Бу ҳолат ачинарли, чунки ишнинг сифати кундалик эҳтиёж учун етарли. Дарҳақиқат, Office пакетида Bing ёрдамида матнни тезкор таржима қилиш кўзда тутилган. Уни қўллаб кўришни тавсия этаман.


Жумлаларни чексиз равишда у ердан бу ерга кўчириб, браузер ва Word  ўртасида сарсонгарчиликни бас қиларсиз.


 Эътиборингизга бир неча ўнлаб тиллар ва уларни таржима қилиш усулларини таклиф этамиз. Уни “Рецензиялаш” рукнида топиш мумкин.

3. Кернингдан фойдаланинг

Дизайнерлар кернинг нималигини яхши билишади ва матнлар устида иш олиб боришда уундан фойдаланишади. Оддий тил билан айтганда кернинг ҳарфларнинг шаклидан келиб чиқиб, уларнинг ўртасидаги интервал (масофа) учун жавоб беради. Бу мезоннинг ўзгариши муайян сўз, жумла, хатбошини стандарт ҳолатдагига қараганда кенгайиш ёки торайишга олиб келади. Мен одамлар матн қисмини ўчириш ёки аксинча муайян қоидаларга мослашиш учун қўшимча жумлаларни киритаётганларини кўрганман. Кернинг бу каби  муаммоларни моҳирлик билан ҳал этади. Албатта унга “ўта берилиб кетиш” бир қарашдаёқ сезилади, устамонлик билан қўллаш матнга чиройли кўриниш беради.


Каттароқ шрифтлар ишлатилганида, масалан китоб, мақола ва маърузалар бош саҳифасини тайёрлашда кернингдан фойдаланиш айни муддао бўлади.


«Шрифт» диалог ойнасини чақириш учун Ctrl + D комбинациясини қўлланг ва иккинчи “Қўшимча” рукнига ўтинг. Бу ерда сиз кернингдан фойдалнишингиз мумкин. Яна мавзуга оид маълумот. Сизни янги браузер ўйини KernType билан таништирмоқчиман, унда ўқилиши энг қулай бўлган кернингни топиш керак бўлади. Enjoy!

4. Яширин матнни қўлланг

Бўм-бўш Word ҳужжати ўн ёки мегабайт ҳажмда бўлиши мумкинми? Ҳа! Кўпчиликнинг бундай вазиятда кўз олди қоронғулашади. Одамлар биронта сўзни кўрмаяпти, бироқ нима учун файл бу қадар катта? Ашаддий вирус ёки зараркунанда хакерларми? Йўқ. Ҳамма гап ёпиқ маълумотда. Бу график, расм ва матн бўлиши мумкин.


Терилмайдиган рамзлар каби, яширин маълумотлар ҳам кўп ҳолларда экранда акс этмайди ва матн сифатида терилмайди, бироқ ҳужжатнинг бир қисми саналади.


Яширин матн ёрдамида сиз:

  • Вақтинчалик яшириш маълумотни беркитишингиз;
  • Асосий матнга қўшилиб кетиши керак бўлмаган изоҳлар қолдириш ва саволларга жавоб бериш;
  • Ягона ҳужжатнинг турли қисмларини яширган ҳолда унинг бир неча шаклларини принтердан чиқариш мумкин. Бунда файлнинг бир неча нусхаси билан ишлашга тўғри келмайди.

Матн ёки унинг бир қимини белгиланг, Ctrl + Dни босинг ва “Беркитилган” операцияси ёнига белги қўйинг. Мазкур қисм йўқолади ва териб бўлмайдиган белгилар режимида кўринади. Маълумотлар кўриниши учун қора нуқталар чизиғи билан белгиланади.

5. Сақлашдан олдин «ҳужжатлар Инспектори» функциясидан фойдаланинг

Эски Word файлни оча олмайди ёки уни нотўғри акс эттирадими? Ҳамма ва ҳар бир кишига маълум. Бу каби ёқимсиз ҳолатлар тез-тез содир бўлиши мумкин, ахир кўплаб ташкилотлар ҳали ҳам Office 2003да ишлайдилар. Шунинг учун уни юбориш ва/ёки сақлашдан олдин уни Wordнинг олдинги шаклига мос келишини текшириб кўриш керак. Бунга “Ҳужжатлар инспектори” жавоб беради.


Шунингдек, у имкониятлари чекланган одамлар  учун ҳам матнни ўқилишини текширишни ишга туширади, яна бир муҳим жиҳат мазкур ҳужжатдаги яширин ҳусусиятларни топа олади.


Масалан, ҳужжатда жорий этилган функция макрослар, файлнинг кўринмас, муаммоли таркибий элементларининг мавжудлигини аниқлайди.

6. PDF ни таҳрир қилинг

Вариантларнинг кўплиги ҳар доим ҳам фойдали эмас. PDF билан ишлаш бунга яққол мисол. Баъзида одамлар PDF файлларни қайта ишлаш мумкин бўлган инстурментларни танлашда “бошлари қотади”. Бу ерда классик Adobe Reader ёки альтернатив Foxit Reader ва анча-мунча замонавий браузер ҳамда кўплаб онлайн-хизматлар ёрдамга келади. Бироқ улардан энг муваффақиятлиси энг юқорида турибди, у бизнинг мақола қаҳрамони.


Word 2013 PDF-ҳужжатни нафақат очиш, балки унинг таркибини таҳрир қилиш имконини беради.


 Муҳаррир матн, жадвал, рўйхат, график ва DOCX-файлларнинг бошқа элементларини таҳрирлайди. Бу жуда аъло даражада амалга оширилишини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, PDF-файлларни қўшимча объект сифатида Word ҳужжатига киритиш имконини беради. Бундай ҳолда PDF саҳифасининг илк бети ёки файлнинг белгиси акс этади.

7. Видео жойлаштиринг

Ҳеч кимга сир эмаски, қуруқ матнни узоқ вақт давомида кузатиш диққатни пасайтиради ва ўқувчининг қизиқиши йўқолишига олиб келади. Шунинг учун деярли барча талабалар, маърузачилар ва офис меҳнаткашлари қаторларни диаграмма, жадвал, график ва бошқа визуал фокуслар билан бойитишади. Бироқ кам сонли кишиларгина кучли инструмент – видеолардан фойдаланади.


Word ҳужжатга Bing қидирув ресурсидаги видеолар, YouTubeдаги роликларни жойлаштириб, турли веб-сайтдаги кодларни жорий қила олади.


Файлнинг якуний ҳажми тўғрисида ҳавотир олмаса ҳам бўлади. Ҳужжат видеонинг ўзини сақламайди, у жойлаштирилган ресурс манзилига асосланади. Сўзсиз, видеони кўриш учун интернетга боғланиш талаб этилади.

8. Хужжат устида бирга ишланг ва тузатишларни изоҳланг

Мумтоз фикр ёдингиздами: “Бир киши бажара олмаган вазифани бирга бажарамизми?”. У ҳозир ҳам долзарб. Бироқ ҳамма ҳам ҳамжиҳатликдаги меҳнатни тўғри ташкил қилишни билмайди. Афсуски, ходим матннинг муайян қисмини бирор рангга бўяб, унинг ёнида қавс ичида ўз таҳрири ёки эътирозини ёзиб, ҳужжатни орқага қайтараётганига ҳозирги кунда ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Бундай пайтда қовоқларим учиб, асабийлашишни бошлайман. Word нинг сўнгги таҳририда изоҳ қолдириш ва ўзгартиришларни ҳамма олиши мумкин бўлган файлга киритиш қулай. Бундан фойдаланиш керак!


Word 2013 ўзгаларнинг изоҳларига жавоб бериш имконини беради, бу эса муҳаррирни гуруҳ бўлиб ишлашда муҳокамалар учун қулай инструментга айлантиради.


Бир неча дақиқани “Рецензиялаш” рукнини ўрганиш учун сарфланг, янги билимларни ҳамкасблар билан ўртоқлашинг ва сиз келишиб ишлашнинг енгил тарафларини ҳис қиласиз.

9.Жадваллар билан ишлашни соддалаштиринг

Топишимга ижозат беринг, сиз жадвалнинг устун ва қаторларини ҳали ҳам сичқоннинг ўнг клавишини босиш ва менюнинг муайян пунктига ўтиш орқали жойлаштирасиз. Бари бундан-да осон бўлиши мумкин!


Курсорни қатор ва устун қўйишингиз керак бўлган жойдан баландроқ/пастроқ (чапроқ/ўнгроқ)қв қўйинг. Word тезда жадвални кенгайтришни таклиф этади.


Бир сўз билан айтганда, муҳаррирнинг сўнгги шакли жадвалларни чизиш бўйича янги функциялар билан бойитилган. Ўз билимларингизни янгиланг.

10. Хужжатнинг қисмларини блокларга бирлаштиринг

Яширишнинг нима кераги бор, шундай ходимлар борки, вақтларини тезроқ ўтказиш учун 100 варақдан ортиқ ҳужжатни ҳам бирма-бир кўриб чиқишга тайёрлар. Агар сиз катта ҳажмли файлларда тезда йўналиш олмоқчи бўлсангиз, ўз меҳнатингизни тўғри тузиш ва тезкор навигация учун бир неча клавиатура бирикмаларини ўзлаштиришингиз лозим.


Турли даражадаги сарлавҳалардан фойдаланиш сиз устида иш олиб бораётган ҳужжат элементларини йиғиштириш имконини беради.


Курсорни сарлавҳа ёнига қўйинг, дастур блок таркибини йиғиштиришни таклиф қилади. Шу йўл билан энг катта асарни ҳам бир жуфт саҳифада жойлаштирса бўлади.