Агар штопор бўлмаса, мусалласни рўзғорда мавжуд бўлган воситалар ёрдамида очиш мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Агар штопор бўлмаса, мусалласни рўзғорда мавжуд бўлган воситалар ёрдамида очиш мумкин.

1. Мих суғурувчи болғача ва михлар

Пробкага 2 та михни учи бироз кирган ҳолда қоқинг. Энди эса уларни тортиб олинг.

2. Қайрилмали бурама ва арқон

Пробкага қайрилмали бурамани маҳкамланг, бошқа томонига эса арқонни боғлаб, ўзингиз томонга тортинг

3. Болғача ва бурама мих

Михлар билан амалга оширилган жараён такрорланади. Бурама михни қотириб, пробкани мих суғурувчи болғача билан тортиб олинг.

4. Хитойча таёқчалар

Пробка шиша ичига тушиши учун таёқчалар билан итаринг. Мусалласнинг озгинаси тўкилиши мумкин, шунинг учун қуруқ сочиқчалар тайёрлаб қўйинг.

5. Маркер

Таёқчалар билан амалга оширилган ҳаракатларни такрорланг.

6. Сочиқ ва девор

Шиша идиш тагини сочиқ билан ўранг ва деворга уринг. Бироз вақт ўтиб, пробка босим остида ўзи чиқиб кетади. Бироқ уришга қаттиқ берилиб кетманг, шиша идиш синиб кетиши мумкин.

7. Велосипед илгаги

Илгакни бураб, ўзингизга тортинг. Эҳтиёт бўлинг, жараён давомида мусаллас сачраши мумкин.