Менинг бир танишим ишламайди, бор вақтини улкан уч қаватли уйида охири кўринмайдиган таъмирлаш ва қайта режалаштириш ишларига сарфлайди. Шунингдек, фарзанди билан кўпинча – йилига беш маротаба дам олишга боради, турмуш ўртоғи эса эрталабдан кечгача оила манфаати учун ишлайди. Дугонамнинг севгилиси у қадар ёқимли одам бўлмасада, улар жуда иноқ ҳаёт кечиришади. Айнан дугонамнинг намунасида мен турмуш ўртоқлар бир-бирини ярим оғиз сўздан тушунадиган мустаҳкам муносабатларни қуриш йўлини англаб етдим. Шунчаки ақллироқ бўлиш ва эркаклар оламини тушуниш керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Аслида ҳаммаси жуда оддий, ўрганинг:

Ўта жиддий бўлманг


Эркаклар танишув чоғида жиддий муносабатларни қуриш ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Улар ёқимли мулоқот, енгиллик ва ҳурсандчиликни истайдилар. Шу боис дарҳол унинг шахсий эркинлигини чекламанг ҳамда зудлик билан узук ва тўйни талаб қилманг. Шахсий ҳудудга бостириб кириш ҳар доим салбий қабул қилинади. Ромеонгизни чўчитиб юбормаслик ва истагингизга эришиш учун эркаклар ҳудудига аста-секин, поғонама-поғона кириб бориш зарур.

Кечиримли бўлинг


Ҳаммамиз хато қиламиз, аммо эркаклар ҳеч қачон ўз хатосини тан олмайдилар. Айниқса, ёқимсиз чийиллаган овозда унга “мен айтгандимку, айтгандим”, деб қайтараверсангиз. У минглаб айбдорлар ва миллионлаб сабабларни топади, лекин ўз хатосини тан олмайди. Ва, бу ёмон эмас! Шунчаки, эркак киши аёлининг наздида энг яхши ва ақлли бўлиб қолишни истайди. Хўш, ўзингизни эркин қўйиб, вазиятга унинг нигоҳида қарашга сизга нима тўсқинлик қилади? Унга кесатмасдан, жанжал қилмасдан ва қаҳрамон образини бузмасдан муносабат қилиш мумкин.

Шаъма қилманг, тўғрисини айтинг


Эркаклар кўпинча бизнинг шаъмаларимиз ва қоғозга ўроғлиқ илтимосларимизни тушунишмайди. Масалан: “Люда зўр янги машиналик бўлибди!”, – дейсиз, у сизни тушуниб, эртасигаёқ эшигингиз олдида янги қизил “феррари” туришига умид қилган ҳолда. Лекин у тушунмайди, эркакларга соддалик ва қисқалик керак: “Янги машина олиб бер ва иложи бўлса мана шунисини”… Том маънода бармоғингиз билан кўрсатинг ва ҳеч қандай аразлар бўлмайди. Сизга дарҳол салбий ёки ижобий жавоб қайтаришади.

Хушомадларга зиқналик қилманг


Сизнингча хушомадлар фақат биз, қизларга ҳаводек зарурми? Йўқ, аслида жуфтларингиз уларга кўпроқ эҳтиёж сезишади. Улар бизнинг қойил қолишимизни жуда хоҳлашади ва бу қанча кўп бўлса, шунча яхши. Зеро, уларнинг олами рақобатга асосланган бўлиб, бир-бирларига эришган ютуқларини мақтанишни яхши кўришади. Агар сизнинг мақтовингиз бир неча маротаба, тағин бегона одамлар орасида айтилса, у сиз учун тоғларни талқон қилишга тайёр бўлади! Айнан шунинг учун дугонамнинг уйига келганимда, у чой устида турмуш ўртоғини мақтайверганида мен доим ҳайратдан ёқа ушлайман. Менга худди у ўзининг пастаккина қорин солган эри эмас, балки романлардаги қаҳрамон ҳақида сўзлаётгандек туюлади.

Унинг дўстлари билан танишинг


Эркакнинг дўстлари билан мулоқотини чеклаш керак эмас. Шунчаки унга ўз макони ва маслакдошлари билан алоқалари зарурдир. Яхшиси улар билан дўстлашиб олинг ва бошқа ҳеч қачон севгилингиз ким билан ва қаерда юрганидан ҳавотир олмайсиз.

Ва, охирида: касал эркак Коинот марказига айлансин


Унинг “ўлим арафасидаги” ҳолатини танқид қилмаслик ва устидан кулмаслик зарур. Бунинг ўрнига жиддий қиёфада унинг ўйинини ўйнанг. Ишонинг, у тезда тузала бошлайди, сиз эса дунёдаги энг ғамхўр ва севимли аёлга айланасиз.

Қийин эмаску, тўғрими? Эркаклар олами ва психологиясига оид бу билимлар қанча эшикларни очишини ҳисобга олсак, менимча бу маслаҳатларни мактабда даср сифатида ўтиш керак. Ахир, нима бўлганда ҳам биз турличамиз ва баъзан муносабатларни Мендельсон маршигача олиб бориш оғир кечади. Кейинчалик мустаҳкам оилани қуриш эса – янада қийин. Келинг ўрганамиз?