•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Баъзида ташқаридан қараганда муваффақиятли одамларнинг ҳеч қандай ташвиши йўқдек кўринади. Бироқ бу бор-йўғи айсбергнинг юзадаги қисмидир.

Омадли одамларнинг иши режа бўйича кетаётганга ўхшайди. Улар зарур нарсани ўзлари истаган вақтда олишади. Йўлда керакли ва тўғри одамларни учратадилар. Улар ҳаётдаги устувор мақсадларини анча аввал аниқлаб олишган.

Бироқ бунинг ортида улкан меҳнат ётибди. Муваффақиятли одамлар улар учун маънога эга вазиятдагина ўзлари ҳақида очиқ маълум қилишади. Улар барча қадамларни олдиндан ҳисоблаб чиқишади. Шунинг учун вақтларининг қолган 99 фоизини ишга бағишлайдилар. Бошқа нарсага эса уларнинг вақти йўқ, айниқса, у муваффақиятнинг чўққисидан жой эгаллаган бўлса.

Қаттиқ ишлаган ва бунинг учун кучини аямаган одамгина муваффақиятга эришади.

Омадли одамлар қоидаси

Агар мақсадингизга эришмоқчи бўлсангиз, ўзингизни омадли одамлар билан қуршаб олинг. Ўз ишида муваффақият қозонганлар билан суҳбат қуриш имкониятини қўлдан бой берманг. Улардан ўрганинг. Тажрибасидан фойдаланинг. Ишингизда асқотадиган ҳеч бир нарсани кўздан қочирманг.

Ана ўшанда ҳамма омадли одамлар оддий, бироқ самарали қоидага тўлиқ амал қилишига ишонч хосил қиласиз.

Дастлаб бажаришингиз керак бўлган ишни қилинг. Кейин – ўзингиз истаган нарсани амалга оширинг.

Дам олишдан олдин сизни олдинга олиб борадиган ишни бажаринг. Муваффақиятга эришиш ва истаган нарсангиз билан шуғулланиш бахтига муяссар бўлиш учун дастлаб ишлаш керак. Ахир бежиш айтишмайдику: ишга – вақт, эрмакка – соат керак.

Сизга ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Муваффақият йўлида машаққатларга дуч келасиз, бироқ энг қатъиятлиларгина мақсадга эришади. Чекинманг, эринманг ва ҳеч қачон “қўлингизни туширманг”.