• 14
  • 1
  •  
  •  
  •  
    15
    Shares

Калифорниядаги чўл минглаб мутлақо янги Volkswagen автомобиллари учун қабристонга айланди. Уларнинг ҳолати жазирама қуёш туфайли кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Бу қандайдир сабабларга кўра харидорини топа олмаган автомобилларнинг ягона ташландиқ уюми эмас.

Бу ҳолат нега юз беради ва бу машиналарнинг келажаги борми?

Янги автомобилларнинг ташландиқ уюмлари қаердан пайдо бўлган?

Мохава чўлида ўн минглаб янги Volkswagen автомашиналари 2015 йилда компанияда юз берган дизель билан боғлиқ жанжалдан сўнг юзага келган. Маълум бўлишича, немис концерни синовлар ўтказиш вақтида ҳавога чиқарилувчи зарарли газлар ҳажмини камайтирган. Шу тариқа, бутун дунё бўйлаб 11 млн.га яқин “пўлат тулпорлар” ҳам экология, ҳам ҳайдовчилар учун хавфли бўлиб қолди.

Компания ўз нуфузини сақлаш учун янги автомобиль эгаларидан 350 минг машинани сотиб олиб, уларни “узоқ муддатли таътилга” жўнатди. Ҳозирда автомобилларнинг бир қисми Детройтдаги улкан ташландиқ футбол майдонида, Миннесотадаги собиқ қоғоз фабрикаси биносида, Калифорниядаги чўлда ва яна 34та махфий омборхонада сақланади.

Бу машиналарнинг келажаги борми?

Минглаб “ифлос” Golf ва Jetta машиналари бу ерда бир неча йилдан буён туради. Volkswagen деталларни алиштириб, экология учун зарарсизлигини оширгандан сўнг уларн сотишни режалаштирган. Бироқ, ижобий хусусиятларга ва харидорларнинг ижобий муносабатига эга машиналарнинг янги моделлари ҳар ой конвейердан чиқаётган бир пайтда, бунинг имкони бормикан?

Ҳаттоки, мазкур уюмдаги автомобилларнинг қаторларини тўлдирган ажойиб Audi маҳсулотларига ҳам иккинчи имконият берилмаслиги тайин. Компания томонидан кўриб чиқилаётган яна бир муқобил йўл янада ачинарли: машиналар шунчаки пресс остига қўйилади.

Google Maps яна қандай маркадаги автолар қабристонларини кўрсатиши мумкин?

Volkswagen қабристони ҳозирда мавжуд ягона уюм эмас: Nissan, Citroen каби маркалар ҳам ўз автомобиллари уюмларига эга. Фақат бу компанияларда сабаб мутлақо бошқача: улар машиналарни сотишга улгурмайдилар. General Motors эса келажакни кўзлаб, шу каби уюмлар учун ерлар сотиб ола бошлади. Ўзгача технологияларга эга янги авлод машиналари эски моделларни сиқиб чиқармоқда ва уларнинг ягона истиқболи – авто қабристонларида қуёш остида чиришдир.

Бу уюмлар махфий тусга эга: компаниялар ва кўплаб ахборот манбалари автомобиль қабристонлари мавжудлигини рад қилади. Шунга қарамай, Google хариталарини яхшилаб изласангиз, омборларни топишингиз мумкин.

Корби, Нортгемптоншир

Эйвонмут, Буюк Британия

Испаниядаги Валенсия порти

Суиндон, Буюк Британия

Ширнесс, Буюк Британия

Бонус: Калифорниядаги самолётлар уюми

Компаниялар нима сабабдан бундай автомобилларни каттароқ чегирма эвазига сотмаслиги, ҳайрия жамғармаларига ёки эҳтиёжмандларга бермаслиги номаълум. Зеро, бу усул машиналарни эҳтиёт қисмларга ажратишдан анча мақбул.

Нима деб ўйлайсиз, бу муаммони ҳал қилишнинг бошқа муқобил йўллари борми?

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!