Агар аёл киши ўзини хунук деб ҳисобласа, унинг кайфияти бузилади, кун учун мўлжаллаган ишлари чипакка чиқади. Буни била туриб ҳам ўзингизни ортиқча вазн учун койийсиз, кўзларингиз ва бўйнингиздаги хол билан омадингиз чопмаган деб ҳисоблайсиз. Қанчадан қанча ҳушомад қилишлари, ойна олдида соатлаб вақтингизни ўтказишингиз, сезилар-сезилмас камчиликларингизни йўқотишга қанча ҳаракат қилишингизнинг аҳамияти йўқ. Барибир ташқи кўринишингиздан миннатдор эмассиз. Буни қандай ҳал қилиш керак?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1976 йилда Р. Лернер аёлларда ўзларини чиройли деб ҳисоблашлари учун таналарининг қайси қисми муҳим эканлигини аниқлаш борасида сўровнома ўтказди. Аниқланишича, аёллар учун энг муҳими юз, бел, кўкрак, оғиз ва тишлар экан. Соч, вазн ва кийим ҳам катта аҳамиятга эга. Шундай экан, ташқи кўринишингиздаги камчиликлар айнан шу категорияларга тегишли.

Сочларингиз тушунарсиз “хорғин” рангдами? Ортиқча вазн, кўкракнинг катта ёки кичиклиги, ёки керакли шаклда эмаслиги муаммоси мавжуд бўлса керак? Ёки белингиз етарли даражада ингичка эмас, балки лабларингиз жудаям ингичкадир? Умуман олганда сизга нимадир ёқмайди.

Ахир сизга нимадир ёқмайди дея айтишдан олдин ёқадиган нарсаларни аниқлаб олиш керак. Сиз аниқ фикрлар билан дунёга келмайсизку, у ҳолда сиз семиз ёки сочларингиз ранги хунук деб баҳолаш учун асос бўлган идеални қаердан олдингиз?

Файлафсуф Дэвид Юмнинг айтишича:

Нарсаларнинг гўзаллиги уни англаётган онгда мавжуд бўлади.

Барча камчиликлар ҳам ирим-сиримларга тўла онгда жойлашган.

Тана ва унга идеаллар  орқали назар солиш

Ҳаммамиз муайян даражада ижтимоий тақлидга мойилмиз. Болалигимиздаёқ атрофимиздаги хулқ-атвор намуналарини такрорлаймиз. Дастлаб ота-онамизга тақлид қиламиз, кейин эса тенгдошлар, фильм қаҳрамонлари, севимли ижрочилар ва ҳ.к.

Биз телевидение, интернетдаги маълумотлар оқими билан ўралганмиз, чиройли деб ҳисобланган кўплаб расмларни кўрамиз ва ижтимоий тақлидда давом этамиз. Гўзаллик идеаллари эса доимий равишда ўзгаради, бу ҳолат аёллар ҳамда қизларни ўзгариш ва мослашишга мажбур қилади.

Масалан, XX асрда озғин ҳам эмас, семиз ҳам бўлмаган, ўрта вазнли аёллар гўзаллик идеали саналган. 1900 йиллар бошида эса озғинроқ қоматли, спорт билан шуғулланганлар танаси кўриниши урфга кирди. Тўлачадан келган хонимлар эса иродаси кучсизлар дея қабул қилина бошлади.

XX асрнинг 50-60 йилларида бироз озғинлар эмас, жудаям ориқ бўлган аёл моделлар урф бўлгани боис, аёллар янги идеалларга мос бўлиш учун қатъий парҳезларга амал қилиб, ўзларининг табиий қоматларидан воз кечдилар.

Анорексия туфайли содир бўлган бир неча ўлим ҳолатлари оқибатлар тўғрисида ўйлашга мажбур қилди, бу идеал турли ташкилотлар сабабли ўтмишга равона бўлди. Масалан, “Vogue” журнали овқат хазм қилиш билан муаммолари бўлган моделлардан воз кечди, Испания ва Италиянинг мода оламидаги ташкилотлари моделлар учун тана ҳажмининг минимал индексини белгилашди.

Барибир гўзаллик табиий эмас

Демак, моделлардан суякка айланиш талаб этилмайди, вазият аксинча тус олган, бироқ уларнинг гўзаллигини табиий деб аташ мушкул: керакли ракурс ва ёруғлик, макияж ва Photoshopда ишлов бериш. Аёллар журналлари ва каталоглари терисида битта ҳам ажин, хол ва туклар бўлмаган, идеал шаклдаги юз, катта кўзлар, лаблари аниқ шаклга эга бўлган ҳамда қоматида умуман камчилиги бўлмаган моделлар суратларига тўла.

Кўзгуда эса ўзгача ҳолатга дуч келамиз: юзингиз ҳар қанча чироли бўлмасин, унда кичик ажинлар, хол ёки бошқа камчиликлар мавжуд. Уларни аслида камчилик деб бўлмайди, улар ташқи кўринишнинг табиий қисмидир.

Бу қоматга ҳам тегишли. Йиғилмалар ва целлюлит, терининг тортилиши, ёғлар табиий кўриниш олиб ташланган моделларнинг фотошоп қилинган қомати билан таққослаганда хунук кўринишга айланади. Интернетдаги биз суратларини кўрган “чиройли” аёлларга ўхшамайди.  

Сиз ўзингизни машқлар ва парҳез билан ҳолдан тойдирсангиз, тонналаб косметик моддаларни сурсангиз ҳамда гўзаллик салонига ҳафтасига уч марта борсангиз ҳам идеал бўлиб қолмайсиз. Чунки сиз сурат эмассиз, сиз яшаяпсиз, нафас оляпсиз, вақт ўтиши билан ўзгарасиз, сизда ўзингизга хосликлар мавжуд, улар сизни хунук аёлга айлантирмайди, аксинча  ташқи кўринишингизни тўлдиради, унга ёрқинлик, ўзига хослик ва индивидуаллик беради.  

Ёқимли тарафи шундаки, бу ўйлар кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланяпти. Балки одамлар гўзалликнинг бундай стандартларидан чарчашгандир, балки табиий ташқи кўринишга диққат қаратиш вақти келгандир. 

Яхшилик сари ўзгариш

Dove компанияси мана ўн йилдирки, нореал идеалларни яратишда Photoshopдан фойдаланишга қарши «Реал гўзаллик» кампаниясини ўтказиб келяпти. 2004 йилда йирик тадқиқот ўтказдилар, аниқланишича, бутун дунёдан сўровномада иштирок этган 2 фоиз аёлларгина ўзларини гўзал деб ҳисоблашган, уларнинг 75 фоизи эса ОАВ реал гўзалликни акс эттиришларини исташган.

Ана шундан сўнг “Dove” одатий кўринишдаги реал аёллар иштирок этган кампанияни йўлга қўйди. Мазкур аёлларнинг фотошоп билан қайта ишланган суратлари эмас, табиийлик ва чирой акс этган расмлари чоп этилди.   

Ҳақиқий гўзаллик учун кампания

Табиий гўзалликни тарғиб этувчи роликлар ҳали ҳам суратга олинмоқда ва саноатнинг бошқа томонлар намойиш этилмоқда. Мана, мисол учун ўнлаб ўхшатишлар суратга олинган машҳур модель иштирок этган ролик.

 Баъзи сайт ва журналлар ҳам фотошоп қилинган моделлардан воз кечишга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ кўпчилик одатий стандартларга мос келадиган қизларни оммага тақдим этишни маъқул кўришади.

Нима қила оласиз?

Сиз жамоат фикрига таъсир кўрсата олмайсиз, бундай қилиш талаб ҳам этилмайди. Бажарилиши керак бўлган ягона нарса “ноидеал” ташқи кўринишдан азият чекиш ва мавжуд бўлмаган камчиликларни тўғрилаш – бу ўзимизни қабул қилиш ва ОАВдаги суратларга қарамасликдир.

Ўзингизга қаранг ва ўзингизда бор бўлган барча нарсани қабул қилинг. Бу мушкул бўлиши мумкин, чунки ўн йиллар давомида сизни чалғитадиган маълумотларни тақдим этиб келишди. Бироқ, бунинг имкони бор. Сиз камчилик деб ҳисоблаб келган ҳар қандай жиҳат – бурун ёки кўз шакли, бўйиннинг калталиги, кенг елкалар аслида сизнинг беркитиш керак бўлмаган қирраларингиздир.

Агар ростан ҳам сизда ортиқча вазн мавжуд бўлса, жозибадор бўлиш учун эмас, саломатлигингиз учун парҳез қилганингиз маъқул.

Пластик операциялар, озиш ва бошқа чоралар ҳаётингизни ўзгартирмайди, ҳатто ташқи кўринишингиздан қониқиш олишга ҳам ёрдам бермайди.

Агар сиз ўзингизнинг табиий гўзллигингизни қабул қилсангиз ва ўз чиройингизни кўра олсангиз, 2 килограмга семирдингизми ёки йўқми, пардоз қилишга улгурдингизми ёки улгурмадингизми, солярийга бориб келиш ёки бормаганингиздан қатъий назар ўзингизни борингизча жозибадор ҳис қиласиз.

Сиз ўзингизни гўзал деб ҳисоблайсизми?