Ўз-ўзига ишончсизлик нима учун келиб чиқади. Уч ҳафтада ишонч ҳиссини қайтариш.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ўтмишдаги муваффақиятсиз тажриба ва болалик хотиралари сабаблардан бўлиши мумкин.

Ўз-ўзига ишончсизлик нима учун келиб чиқади

Ўтмишдаги хатолар

Улар ўзингизга бўлган муносабатимизга жиддий таъсир кўрсатади, агар муносабатларнинг ўта мураккаб барҳам топиши ёки ишдан ҳайдалиш каби мураккаб вазият юз берган бўлса, бу янада мушкул тус олади. Бироқ ўтмишни ўзгартириб бўлмайди. Эски хатоларга “ёпишиб олманг”. Улардан ўзингизга сабоқ чиқаринг, акс ҳолда вақтни беҳуда сарфлаган бўласиз.

Тарбия

Ота-онангизнинг сиздан доим кўнгли тўлмаган, ўқитувчилар эса фақат баҳоларингизга қараб ҳукм қилишган бўлса, сизда ўзингиздан иккиланиш ҳисси болаликда пайдо бўлган. Бироқ энди катта одамсиз, бу эса сизнинг ҳаётингиз. Ҳозир эса ота-онангиз ва ўқитувчиларнинг ҳаракатларингизни маъқуллашига интилишингиз шарт эмас.

Ўзгалар билан таққослаш

Ўзимизни биздан кўпроқ нарсага улгурган ҳамкасблар, ҳаёти қизиқроқ ижтимоий тармоқ блогерлари билан солиштирамиз. Натижада ҳафсаламиз пир бўлиб, ўзимиздан аччиқланамиз. Муаммонинг ечими жуда оддий – ўзингизни қадрлаш кўникмасига эга бўлиш. Биз ҳаммасиз хилма-хилмиз, биз тушунадиган нарсалар ҳам турлича.

Баъзиида эса ўзимизни ўзгалар билан таққослаш фойдали. Улардаги қайси ҳислатлар сизла мавжуд эмаслигини қайд этинг ва уларни ривожлантиринг.

Нотаниш вазият

Вазиятдан нимани кутиш ва унга қандай реакция қилишни билмайсиз. Табиийки, ўзингизга бўлган ишончсизлик ҳисси уйғонади. Ундан янги нарсани ўрганиш имконияти сифатида фойдаланинг. Қачонлардир юришни билмасдингиз, ҳозир эса буни яхши уддалаяпсиз. Ўзингизга хато қилиш – нормал ҳолат эканини эслатинг. Хатолар туфайли сабоқ оламиз.

Ўтмишдаги муваффақият

Уни ёдга олсангиз, ҳеч нимани эплай олмаслик қўрқуви ўтиб кетади. Мазкур муваффақиятни такрорлашни ўйламанг. Натижангизни янада яхшилаш тўғрисида фикрланг. Ниманидир яхши бажаришингизга қарамай, ривожланиш учун сабаб етарли. Кучли жиҳатларингизни ривожлантиринг.

Ўз-ўзига бўлган ишончсизликдан қандай халос бўлиш мумкин

Яхши нарсалар ҳақида ўйланг

Агар ўзингизда салбий фикрларни сезсангиз, ижобийсига диққатингизни қаратинг. Яхши нарсаларни ўйлашга ёрдам берадиган нарсаларни олдиндан тайёрлаб қўйинг. Масалан:

  • Қарши фикрлар рўйхати: “Мен ҳаммасини эплай оламан”, “Бу янги нарсани ўрганиш имконияти”, “Иккиланиш ҳеч нимани ўзгартирмайди, мен вақтимни беҳуда сарфлаяпман”.
  • Бахтли хотиралар рўйхати.
  • Табассум уйғотадиган суратлар солинган папка.
  • Куч-қувват берадиган ҳаракатлар рўйхати.
  • Тезда истеъмол қилиш мумкин бўлган фойдали егулик.

Фаолиятни ўзгартиринг

Бир ҳиссиётни узоқ вақт ҳис этиш орқали ундан халос бўлиш мураккаблашади. Тинчланинг ва бошқа иш билан шуғулланинг. Ёқимсиз нарсаларни ўйлашни тўхтатиб, барига бошқа томондан назар солишга ҳаракат қилинг.

Ёрдам сўраб мурожаат этинг

Яқинлар, дўстлар ва раҳбарнинг қўллаб-қувватлаши оғир вазиятларда қўл келади. Уларнинг маслаҳати эса ишонч ва иштиёқ беради.

Ёзма қайд этиб боринг

Ҳар ҳафта сизни иккиланишга мажбур қилаётган нарсаларни ёзиб боринг. Шу йўл орқали ишончсизлик уйғотаётган сабабни топиб, уни енгиб ўтишга ҳаракат қиласиз. Миннатдор бўлган нарсаларингизни ҳам ёзиб боринг. Ўзингизни кўпроқ қадрлаб, ўзингизда бор нарсаларга эътибор қаратинг.

Уч ҳафтада ишонч ҳиссини қайтариш

  • Биринчи ҳафта. Ҳар куни миннатдорлик ҳиссини уйғотадиган уч нарсани ёзма қайд этинг. Аста-секин ҳаётингизда хурсандчилик учун сабаблар кўп эканини сезасиз. Ҳафта охирида бу рўйхатни яна бир марта кўздан кечиринг.
  • Иккинчи ҳафта. Ўзингиздан иккиланиш ҳисси билан боғлиқ вазиятлар ва уларнинг эҳтимол сабабларини ёзиб боринг. Ҳафта якунида ўзингизнинг асосий қўрқувларингизни аниқлаб оласиз. Уларни бартараф этиш, ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўринг.
  • Учинчи ҳафта. Ишончсизликни енгиш учун нима қилганингиз, ўзингизни қандай ҳис этаётганингизни ёзинг. Қадамларингиз қанчалик кичик бўлишига қарамай, бу ғалабадир. Мақсадингизга бироқ яқинлашдингиз.