Бугунги кунга қадар, осон керакли ранг сиз соч бўёқ мумкин эмас. Қоидалар ушбу мақолада маълумот ҳар доим сиз соч бўёқ ишлатиш учун сизга ўргатиш бўлади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Аюна Мин

Яқинда бир танишимини учратиб қолдим ва лол қолдим. Унинг сочларининг ранги шу қадар ғаройиб эдики! Мен уни яхши танийман, у сочларини ҳеч қачон салонларда бўямайди, услубчилар хизматидан фойдаланмайди.

Мен бундай ўзгаришнинг сабаби, унга ярашадиган бундай рангга қандай эришганига қизиқдим…

Имидж ва соч рангини ўзгартириш баъзида ҳақиқий лотереяга айланади!

Сочлар у ёки бу рангга бўялганидан кейинги натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Бўёқ танлаш вақтида ҳар бир аёл шахсий мезонларга таянади. Баъзилар учун замонавий марка, бошқаларга эса нарх, учинчи тофадагилар учун эса чиройли ўрам ва бальзамнинг мавжудлиги ҳал қилувчи омилга айланади.

Масала ранг танлашга бориб тақалганида эса биз ўрамдаги диққатни жалб этувчи сурат ёки номга эътибор қаратамиз.

Танишимнинг мувафаққият сири жуда осон, бироқ самарали. “Ким маълумотга эга бўлса, дунёни эгаллайди” фикри тўғрилигига яна бир бор ишонч хосил қиляпман.

Соч бўёғини қандай танлаш керак

Ранг номи ёнида жойлаштирилган рақамларга диққат қаратиш лозим. Ахир бир қарашда сезилмас бу белгилар мазкур бўёқдан фойдаланиш натижаси тўғрисида кўплаб маълумот бериши мумкин. Демак, сиз билмаган, аммо ёдда сақлашингиз керак бўлган маълумотлар қуйидагилардан иборат.


Асосий ранг тўқлигини қандай изоҳлаш керак

1 — қора рангга
2 — жуда тўқ жигаррангга
3 — тўқ жигаррангга
4 — жигаррангга
5 — оч жигаррангга
6 — тўқ сариққа
7 — сариқ рангга
8 — оч сариққа
9 — жуда оч сариққа
10 — оч малла рангга
11 ва 12 — сочлар рангини очартириш бўёқлари


Асосий ранг рақамини қандай изоҳлаш керак

0 — табиий ранглар қатори
1 — кўк-сиёҳранг тус (кулранг қатор)
2 — сиёҳранг тус
3 — тилла
4 — мис
5 — (махагон) қизғиш тус
6 — қизил тус
7 — қаҳва

Баъзи ишлаб чиқарувчилар эса рангни рақамлар билан эмас, ҳарфлар ёрдамида белгилайди. Уларнинг изоҳи қуйидагича:


Асосий ранг ҳарфини қандай изоҳлаш керак

С — кулранг яширин бўлади
PL — платина
А — рангни аъло даражада очартириш
N — табиий ранг
E — қаймоқранг
М — нурсиз ранг
W — жигарранг
R — қизил
G — тилла
K — мис
I — шиддатли
F, V эса — сиёҳранг

Бўёқнинг сочда туриш даврини қандай аниқлаш мумкин

«0» рақами остида сочда туриш муддати қисқа ва самараси узоқ сақланмайдиган бўёқлар шифрланган. Масалан: ранг берувчи шампунлар, мусс ва спрейлар.

«1» рақами таркибида аммиак ва пероксид бўлмаган маҳсулот ҳақида маълумот беради. Бундай воситалардан бўялган сочларга жило беришда фойдаланилади.

«2» рақами таркибда перокид, баъзида аммиак мавжудлигини билдиради. Бўёқ уч ой давомида сочда сақланишини назарда тутади.

«3» рақами асосий рангни кескин ўзгартирадиган, узоқ сақланадиган бўёқларни билдиради.

Сочларингизда синаб кўришни истаган рангни учратганингизда имиджингизни кескин ўзгартириш усули пайдо бўлади.

Соч бўёғини тўғри танлаш учун қандай натижага эришмоқчи эканлигингизни аниқлаб олинг. Ранг ва бўёқни танлашга асосли равишда ёндашинг, ахир сўнгги натижа сизнинг ташқи кўринишингизни белгилайди.

Завод ўрамларида кўрсатилган рақамлардан ташқари сочларингизнинг ўзига хос жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш керак. Олдиндан бўяш ёки бироз очартириш каби фактларни эътиборга олинг.

Ташқи кўринишингизни ўзгартиришда сизга омад тилайман! Бетакрор бўлинг ва бу маълумотни дугоналарингиз билан бўлишинг!

Сиз-чи, сиз сочларингизни тез-тез ўзингиз бўяб турасизми?