•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Олимлар болалар сўз ёрдамида эмас, ўз ота-онасининг ҳаракатлар воситасида ўрганишини исботлашган. Агар болага сабоқ беришни истасангиз, уни шахсий тажрибангизда амалга оширинг.

Болалар ота-онасида уларнинг генларинигина мерос қилиб олишмайди. Катталар ҳаракатини кузатиб, болалар шахсий сифатлар, масалан қатъият ва мақсад сари интилишни ҳам ўзлаштиришади.

Массачусетс технологик институти олимлари катта одам машаққатларни енгиб ўтаётганини кўрган бола оқибатда қандайдир вазифани бажара туриб мақсад сари интилиш ҳислатини намоён қилишини аниқлашган.

 “Атрофдаги оламни ўрганаётган ва унда ўз хулқ-атворини ўзгартиришни истаган бола мантиқий хулосанинг бир хил механизмларини қўллайди, – дея тушунтиради бу тадқиқотни ўтказганлардан бири, когнитив-олим Лора Шульц. – Ҳаракатларимиз болалар хулқ-атворига қанчалик таъсир этишини тушунмаймиз. Бизларни кузатиб, ўзларига тегишли хулоса чиқаришади”.

Тадқиқотда 13 ёшдан 18 ойгача бўлган 262 та бола иштирок этган. Улар уч гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳда илмий ходим ўзини иккита ўйинчоқни йиғиштираётгандек кўрсатган. Иккинчи гуруҳда эса одим икки ўйинчоқни йиғиштириб олган. Учинчисида умуман ҳеч нима қилмаган.

Шундан кейин ҳар бир болага мусиқали ўйинчоқ берилган. Болаларга унда мусиқа қўйишни кўрсатишган, бироқ буни қандай амалга оширишни ўргатишмаган. Ўйинчоқни қандай қилиб ишга туширишни кўп топган болалар бириничи гуруҳда бўлган.

Бошқача қилиб айтганда, катта одамнинг мақсад сари ҳаракат қилишини кузатган болалар бу вазифани бажара олган. Улар характернинг мазкур қиррасини ўзлаштиришган.

Ҳозирги кунда тадқиқотни ўтказган олимлар болалар билан суҳбат ёки имо-ишора билан тушунтиришнинг қай бири болаларга кўпроқ таъсир ўтказишини аниқлашган уринмоқдалар. Улар мазкур тадқиқот мақсадга интиладиган болани тарбиялашда ота-онага ёрдам беришига умид билдиришяпти. Бунинг учун ҳаётда ҳамма нарса кўрингани каби осон бўлмаслигини намойиш этиш зарур.