Эътиборингизга барчага бирдек манзур бўладиган 7 та мевали чой рецептини тақдим этамиз. Улар узоқ қиш кечаларида сизга илиқлик бахш этади, баъзилари эса ёз жазирамасида салқинлик беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Мевали чойни қандай қилиб дамлаш мумкин

Мевали чой қуритилган ёки янги мева, гиёҳ ва гуллардан таёрланган ичимлик. Уни сув, шарбат ёки чой асосида тайёрласа бўлади. Бу усулларнинг ҳар бирида ўзига хос тайёрлаш услуби мавжуд.

  • Сув асосида тайёрланган мевали чой қуритилган мева ва гиёҳлар билан дамланади. Одатда чой қўшилмайди (Бундай ичимликда кофеин мавжуд эмас). Бироқ қуруқ қоришмага қайнатилган сув қўшилса, компот тайёр бўлади. Сувни қайнатиш ва 85–90 °С ҳароратгача совутиш лозим. Чой дамланадиган чойнакни албатта иситиб олиш лозим, ичимлик 8-10 дақиқа дамланиш учун қолдирилади.

  • Шарбат қўшиб тайёрланадиган мевали чой  чой баргларини қўшиб ёки уларсиз тайёрланади. Биринчи ҳолда сокни иситиб олиш зарур, бироқ қайнатиш керак эмас. Иккинчи ҳолда эса сокка қайнаган чой қўшилади. Уни қайноқ ҳолда ҳам совутилган ҳолда ҳам ичиш мумкин.
  • Агар мевали чой учун қора, кўк ёки оқ чой асос бўлса, уни аввал қайнатиб олиш ва бироз тиндириш, сўнг меваларни таъбга қараб қўшиш лозим. Бундай ичимлик чанқоқни яхши қондиради, чарчоқни олади ва организмга қувват беради.

Ўзбекистондаги мевалардан тайёрлаш мумкин бўлган 7 мевали чой рецепти

1. Ясмин қўшилган нокли чой

1–2 кичикроқ нокни бленлер ёрдамида майдалаб олинг. Ясминли чой дамланг (0,5 литр сувга 2 чой қошиқ). Унга нок пюреси, яримта лимон шарбати ва корица қўшинг. 10-15 дақиқа тиндиринг. 

2. Резаворли мик

Исталган резаворлардан фойдаланиш мумкин: ўзингиз учун севимли бўлган ёки мавсумий, музлатилган ёки янги мевалар. Мисол учун, икки қошиқ малина, смородина ёки бир неча қулупнай. Резавор меваларни яхшилаб сиқинг ва уларни исталган мева пюреси (3-4 ош қошиқ) ва асал (2-3 ош қошиқ) билан аралаштиринг. Резавор мевали қоришма устига қайноқ  сув қуйинг ва 5 дақиқа тиндиринг.

3. Ялпизли чой

Ялпиз баргларини суви чиқиши учун эзинг, бир ош қошиқда кўк чой ва устига қайнаган сув қўшинг. Истагингиздаги ичимлик ҳажмидан келиб чиқиб улушларни ўзингиз белгиланг. Бундай чойни қайноқ ҳолда ичганингиз маъқул. Ёзда хона ҳароратигача совутиб, бир неча соатга музлатгичга қўйинг. Ундан сўнг элакдан ўтаказиб бироз асал ҳамда янги ялпиз барги қўшинг. Муз бўлаги билан ичинг.

4. Кулупнай қўшилган мойчечакли чой

Мойчечакли чой дамланг (0,5 литр сувга 2 ош қошиқ қуруқ мойчечак). Унга 2-3 апельсин бўлагини қўшинг. Қопқоқ билан ёпинг ва тиндиринг. Совуганидан сўнг музлаткичга бир неча соатга қўйинг, яхшиси бир кечага. Тортишдан аввал чойни элакдан ўтказиб, йирик бўлакларга бўлинган қулупнай ва шакар қўшинг.

5. Шафтолили чой

Оқ чой дамланг (0,5 литр сувга 2-3 чой қошиқ). Тиндиринг. Уни ярим стакан шафтоли шарбати билан аралаштиринг. Тўртбурчак қилиб тўғралган бир неча янги шафтоли қўшинг. Ичимликни бир неча соатга музлатгичда қолдиринг.

6. Тарвузли чой

0,5 литр қора чойни бир стакан қуйқали тарвуз шарбати билан аралаштиринг. 1,5-2 соат совутинг. Столга тақдим этишдан аввал йирик қилиб кесилган тарвуз қўшинг ва райхон барги билан безатинг.

7. Кора смородина ва лимонли чой

0,5 стакан янги сиқилган лимон шарбатини смородина билан қайнаш ҳолига келтиринг. Беш дақиқа қайнатинг, сўнг оловдан олинг ва резаворларни элакдан ўтказинг. Пайдо бўлган смородина пюресини 500 миллилитр қора чой билан аралаштиринг. Шакар, муз бўлаги, янги смородина мевалари қўшинг. Лимон пўстлоғи билан безатинг ҳамда лаззатланинг.