Керакли вақтда видеорегистратор яхши гувоҳга айланади ва айбсизликни исботлашда ёрдам беради. Шунинг учун қурилмани синчиклаб танлаш керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тузилиши

Ҳозирда турли тузилишга эга видеорегистраторларни сотиб олиш мумкин. Ҳар бирининг ўзига хос афзаллик ва камчиликлари бор.

Анъанавий

Камера, бошқарув блоки ва экран бир корпусда жойлашган. Бу оддий тузилиш регистратор учун битта қувватлаш симининг етарли эканлиги билан афзалликка эга. Агар экран йиғилмайдиган бўлса, у жуда қўпол. Бу унинг камчилиги.

Модулли

Камера ва асосий блок, кам ҳолларда экраннинг ўзи ҳам алоҳида қисмлардан иборат. Ихчам камера диққатни тортмайди, бошқарув блоки эса бирламчи созламалардан кейин бардачокда жойлашади ва зарур бўлганида осонлик билан ундан олинади. Бироқ камчиликлар ҳам бор: симларнинг кўплиги ва нарҳининг қимматлиги.

Кўзгу

Регистроторнинг барча жозибадор томони орқани кўриниш кўзгусида яширинган, у штатлига маҳкамланади. Камера орқада жойлашган, экран эса кўзгунинг остида ва ўчириб қўйилган вақтда умуман кўринмайди. Машина ташқарисида фойдаланишнинг имконсизлик ва нарҳнин қимматлиги ихчамлилик ва қулайликка қарши турувчи ҳусусиятлардир.

Гибрид қурилмалар

Навигатор ва детекторли радар билан бирлаштирилган видеорегистраторлар. Экшен-камера сифатида автомобиль ташқарисида фойдаланиладиган моделлари ҳам учрайди. Афзалликлари қаторида, уларнинг ҳаммасига хос бўлган универсалликни айтиш мумкин, бироқ бунинг учун қиммат нарҳ тўлашга тўғри келади.

Кенгайтма

Матрица кенгайтмаси – суратга олиш сифатига таъсир қилувчи асосий шарт, демак кутилмаган ҳолатларда ҳақликни исботлаш имконидир. Уч асосий стандарт бор:HD, Full HD, Super HD. Эскирган VGA деярли учрамайди, замонавийроқ 4K дан эса қимматлилиги, ёзиладиган файлларнинг катта ҳажми ва процессорга катта зўриқиш сабабли фойдаланилмайди.

  1. Бу стандартдаги видеорегистраторлар 1 280 × 720 кенгайтали роликларни суратга олади. Бу ҳозирда зарур бўган энг кичик ўлчам – ҳатто бюджет қурилмалар ҳам айнан шу кенгайтмадаги матрицалар билан жиҳозланади. Ундаги кадрлар сифатсиз бўлмайди, объектларнинг аниқ чегараси мавжуд бўлган суратга эга бўлади.
  2. Full HD. Full HD’да кўрсата оладиган бундай қурилмалар 1 920 × 1 080 кенгайтмасида суратга олади, йўл ҳолатининг янада аниқ расмига эга. Видеода барча объект, ёзув, йўл ва рақам белгилари аниқ кўринади.
  3. Super HD.Бундай видеорегистраторлар видеони 2 304 × 1 296 кенгаймасида суратга олади. У янада кўпроқ деталларни беради ва кадрнинг зарур бўлган парчасини каталаштириш ва ундаги муҳим деталларни кўриш имконини беради.

Full HD  регистораторлар ҳозирда энг мақбул ҳисобланади. Бунда одатий HD ҳали ҳам оммавий ва бюждет чегараланган ҳолатда энг аъло танлов ҳисобланади.

Агар видеорегистратордан барча зарурий маълумотларни олиш истагида бўлсангиз, Super HD моделларига эътибор қаратинг. Бундай қурилмалар янада тезкор ва каттароқ ҳаждаги ҳотира картасини талаб қилади, расмнинг кинематографик сифати билан хурсанд қилади.

Бу шартни баҳолашда эътиборли бўлинг. Ҳозирда юқори кўрсаткичларга эга кўплаб арзон видеорегистраторларни учратиш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар интерполяция  паст сифатдаги видеони каттароқ кенгаймадагига (ёки содда қилиб айтганда чўзиш орқали) эришишмоқда. Бундай қурилмалар билан сиз сифатли бўлмаган, юқори сифатдаги хира расмни кўришингиз мумкин, бироқ у ерда ҳеч қандай деталлаштириш бўлмайди.

Кузатиш бурчаги

Видеорегистр ишининг натижаси боғлиқ бўлган яна бир муҳим шарт. Кузатиш бурчаги қанчалик катта бўлса, йўл ва йўл чеккасининг шунчалик кўп қисми кадрда намоён бўлади. У горизонталига камида 120 градус, ёки диагоналига 145 бўлиши лозим. Эътибор беринг, баъзи ишлаб чиқарувчилар диагонал бурчакни кўрсатишади,чунки у кўпроқ бўлади.

Бундан ташқари, баъзида ишлаб чиқарувчилар энг кичик кенгайтмаларда ёзиш жараёнида мумкин бўлган максимал кузатиш бурчагини кўрсатадилар. Масалан, Full HD’да ёзиш жараёнида 90-100 градус қамраб олинади, бироқ HD ёзиш сифати танланса, бурчак айтилган 120 градусгача кенгаяди.

Яна шу ҳам ёдингизда бўлсин, ўта катта кузатиш бурчаги (горизонтал бўйича 170 градусдан бошлаб) ҳам кадрнинг четини думалоқ шаклга солади, натижада балиқнинг кўзи эффекти юзага келади. Бундай бурчак шаҳар бўйлаб юришда асқотади, чунки у қадар катта бўлмаган тезликда йўл қирғоғи ва қўшни чизиқларни ҳам қамраб олади. Катта йўл бўйлаб юқори тезликда юришда эса бундай кузатиш бурчагига эга қурилманинг зарари кўпроқ бўлади.

Тури ва маҳкамлаш механизми

Маҳкамлашнинг энг кенг тарқалган турлари – бу ваакумли мослама ва иккитомонлама 3М скотч. Баъзи видеорегистраторлар жамламасида бирваракайига иккита қотириш мосламаси бўлади. Бундай ҳолатда ваакумли мослама ёрдамида энг қулай ҳолатни топиб, кейин эса уни скотч билан мустаҳкамлаш зарур бўлади.

  1. Вакуумли мослама шуниси билан қулайки, регистраторнинг жойлашувини осонлик билан ўзгартириш ва тезлик билан олиб ташлаш имкони беради. Бироқ қурилманинг ўлчамларини катталаштиради.
  2. Икки томонлама скотчгаошиқ-мошиқ тузилиши имкон берса, регистратор бир марта ўрнатилади. Бундай вариант ихчамроқ бўлиб, орқани кўрсатувчи ойнага ўрнатишни кўзда утади, кузатшга ҳалақит бермайди, шунингдек машина ўғриларининг эътиборини камроқ тортади ва қишда ўрнидан қўзғалмайди.

Видеорегистраторда турли томонларга айланадиган механизм бор-йўқлигига эътибор беринг. Бу  ЙҲХ ходимининг ҳаракатини ёзиб олиш учун камерани ҳайдовчи ойнаси ёки қоидани бузувчи томонига тезлик билан йўналтириш имконини беради.

Ошиқ-мошиқ қанчалик кам бўлса, у шунчалик ихчам бўлиб, ҳаракатланиш вақтида силкинишлар, ўз навбатида расмнинг титраши кам кузатилади.

Қувватланиш

Барча видеорегистраторлар бортдаги тармоқ орқали ишлайди. Қувватланиш адаптери чекиш қурилмаси ёки олиб юриладиган розеткага уланади. Кейин кабель рўпарадиги ойна бўйлаб, регистраторни ўрнатиш жойига қурилма йўлаги ёки бошқа усул билан ётказилади.

Видеорегистраторларнинг кўпчилиги шахсий аккумулятор (ўзига маҳкамланган ёки ундан ажраладиган) билан жиҳозланган, у қурилмани қувватлайди, агар машина тўхтаса, бу баъзи ҳолларда юз беради, аккумулятор сиғими бундай вазиятлар учун бир неча дақиқа давомида ишлаш учун етади. Бироқ баъзи регистраторлар автомобиль ташқарисида ҳам камера каби тўлақонли ишлайди, ЙҲҲ иштирокчилари ёки ЙҲҲ ходимларининг уларнинг машинасидаги ишни кўриш жараёнларини ҳам суратга олиш имконини беради.

Яна бир муҳим ҳолат – қувватлагич улагичи. Баъзи моделларда у қотириш жойига ўрнатилган, бошқаларида эса алоҳида уланади. Биринчи вариант қулай, у симларни ташиб юриш, кабелнинг ёки улагичнинг узилишидан халос этади.

Қўшимча функциялар

Шубҳасиз, видеорегистраторда яна кўплаб ўлчам ва функциялар бор. Шуниси қизиқки, уларнинг кўплиги ҳар доим ҳам яхши эмас.

Фойдали функциялар

  1. Зарба датчиги. Бу деярли ҳамма ерда бор ва тўқнашув, фавқулодда тезланиш ёки тўхтатиш, шунингдек автомобилнинг айланиб кетиш ҳолатларида видеони қайта ёзишдан ҳимоя қилади.
  2. WDR (Wide Dynamic Range).  Кадринг турли қисмларидаги ёруғликни барқарорлаштиради. Тасвир сифатини яхшилайди, рўпарадига машиналардан келаётган ёруғлик ва кундуз куни қуёш нурларини олиб ташлайди.
  3. GPS-модуль.Маршрут ва ўлчамларни ёзиб олади, шунингдек тезлик ортиши ёки ЙҲҲ камераларига яқинлашаётганлик ҳақида хабар беради.
  4. Белги чизиқлари ёки таймер бўйича кесиб ўтилганида овоз сигналлари. Узоқ йўлда кетаётганда рулда ухлаб қолишга йўл қўймайди.
  5. Тасвирни барқарорлаштириш. Ёзиш вақтида узилишлар ва тасвирнинг титрашини камайтиради.
  6. Ҳаракат детектори.Кадрдаги ҳаракатлар вақтида автоматик тарзда видео ёзиш имконини беради. Машина тўхташ жойида айбдорни топишда ёрдам беради.

Фойдасиз функциялар

  1. Регистратордаги видеони телевизорда кўришнинг ҳеч қандай маъниси йўқ. Ҳотира картаси протоколда маълум қилинади, айнан ундан судда далил сифатида фойдаланиш мумкин.
  2. Сенсорли экран.Фойдаланишда жуда ноқулай ва оддий тугмалар билан таққослаганда муваффақиятсиз.
  3. Суратга олиш.ЙҲҲ жойида суратга тушмасангиз керак. Агар зарур бўлса, бунинг учун доимо ёнингизда бўлган смартфон мавжуд.
  4. Светодиодли чироқ.Назарияга кўра, у тунда суратга олинган расм сифатини яхшилаши керак, амалиётда эса бу вазифани умуман бажара олмайди.

Харидорнинг чек-листи

Кўриб турганингиздек, видеорегистраторни танлашдаги белгилар у қадар кўп эмас. Шунинг учун:

  1. Излаш доирасини қисқартириш учун фойдаланиш сценарийси ва буюджетингизга мос келадиган асосий талабларни танланг.
  2. Талабларингизга мос келадиган бир неча моделларни танланг.
  3. Муайян регистратор ҳусусиятлари тўғрисида билиш ва танлаш учун YouTube’даги видеоларни диққат билан томоша қилинг.