Кир ювиш машинасида парли кийим ювишнинг қийинчиликлари жуда кўп. Қийинчилик шундаки, кир ювиш машинасида парли тўлдирувчи одатда кейинчалик тарқатиш муаммога айланадиган тугунчаларга тўпланиб қолади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бу ҳолат, айниқса, паст сифатли парли кийимларда кузатилади. Улар ювишни кўтаролмай, яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин. Бироқ, бундай кийимларни кимёвий тозалашга беришнинг фойдаси йўқ, чунки сифати яхшиланмайди. Шунинг учун, келажакда ортиқча ҳаражат қилмай десангиз аввалдан сифатли буюмни танлаш керак.

Яхши сифатли парли устки кийимлар учун кир ювиш машинаси қўрқинчли эмас! Бундан ташқари, машинада ювиш иккита катта афзалликка эга:

  • кимёвий тозалашга пул сарфламайсиз
  • кийимни олиб бориш ва олиб келишга вақт кетказмайсиз

Парли кийимни тўғри ювиш

Парли кийимни ювишда қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилинг:

  • Парли кийимни ювиш учун нозик буюмлар учун (деликат) дастурни танланг
  • Ювиш ҳарорати 30-40 градусдан ошмаслиги керак

Албатта бир-иккита қўшимча чайиш режимини ёқинг

  • Парли кийимни ювишда мазкур турдаги буюмлар учун ишлаб чиқариладиган махсус суюқ ювиш воситаларини сотиб олиш ва ишлатинг
  • Чайиш бўлимига оддий сирка қўшиб юборинг
  • Парли кийимдаги барча тугмалар ва ёпқичларни тақинг
  • Буюм сифатли тозаланиши учун мана бу усулни қўлланг – кир ювиш машинасига парли кийим билан бирга 3-5 та катта теннис коптокларидан солинг. Улар парлар битта тугунчага тўпланиб қолишига йўл бермайди ва ҳаттоки эски доғларни кетказишга ёрдам беради
  • Буюмни аввал бир неча маротаба чайигандан сўнг минимал сиқиш режимини ёқинг
  • Парли буюмни дастлаб горизонтал ҳолатда, сўнгра махсус илгичда, иложи бўлса очиқ ҳавода қуритинг
  • Вақти-вати билан буюмни қуриш жараёнида силкитиб, уриб туринг. Қанча кўп силкитилса, пар шунча кўп тарқалади
  • Тўлиқ қуритилганидан кейин кийимни яна бир силкитинг, агар қаердадир тугунчалар қолган бўлса, уларни қўлингиз билан тарқатинг .