Пицца товада 10-15 дақиқада тайёр бўлади ва жуда ҳам мазали, тўйимли чиқади. Ҳаттоки, хамир қоришнинг кераги бўлмайди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Товада пицца тайёрлашинг 3 асосий қоидаси

  1. Хамир ҳудди қуймоқдек суюқ бўлиши керак. Унга одатда сметана, майонез ёки қатиқ аралаштирилади. Шунингдек, асос сифатида нондан фойдаланиладиган усул ҳам бор.
  2. Тованинг таги қалин куйишга қарши қопламали бўлиши керак. Эски чўян товани ишлатса ҳам бўлади. Хамирни фақат яхшилаб қизиган товага қуйиш керак.
  3. Ичига солинадиган масаллиқ ярим тайёр бўлиши керак. Қийма бўлса – қовурилган, қўзиқоринлар бўлса – консерваланган. Пишлоқ яхши эриши керак.

Товада сметанали пицца

Kelly Garbato/Flickr.com

Масаллиқлар

Хамир учун:

  • 8 ош қошиқ сметана;
  • 9 ош қошиқ ун;
  • 2 та тухум;
  • туз — таъбга кўра.

Ички масаллиқ учун:

  • 200 г товуқ филеси;
  • 100 г қўзиқорин;
  • 100 г қирғичдан ўтказилган пишлоқ;
  • 10 та данаксиз зайтун;
  • 2 ош қошиқ томат қайласи;
  • ўсимлик мойи — қовуриш учун.

Тайёрлаш

Аввал ичига слинадиган барча масаллиқни тайёрлаб олинг. Ҳудди бошқа пиццаларда бўлгани каби, бунда ҳам ҳаммаси Сизнинг ошпазлик тасаввуринизга боғлиқ. Масалан, товуқ гўштини  тузланган сувда пишириб олинг. Уни совутиб, майда шаклда тўғранг.

Янги узилган шампиньонларни майдалаш ва ўсимлик мойида қовуриб олиш зарур. Агар консерваланган қўзиқорин ишлатаётган бўлсангиз, ортиқча суюқликни кетказиш учун уларни тўғраб сиқиб ташлаш керак.

Пишлоқни йирик қирғичдан ўтказинг. Зайтунларни ҳалқа шаклида тўғранг.

Ҳаммаси тайёр бўлганидан сўнг хамир қоринг. Бунинг учун блендерда сметана, тухумлар ва унни бир хил бўлгунича аралаштиринг. Туз сепинг

Айрим рецептларда сметанага майонез аралаштирилади. Бунда 4 ош қошиқ сметана ва шунча майонез керак бўлади.

Хамирни мой суртилган қизиган товага қуйинг. 1-2 дақиқа қовуринг, сўнгра масаллийни солинг: товуқ, қўзиқоринлар, зайтунлар. Устидан томат қайласини қуйиб, майдаланган пишлоқ сепинг.

Тованинг устига қопқоқ ёпиб, 10-15 дақиқа қовуринг. Товадаги пиццанинг тайёр бўлганини тиш кавлагич орқали текшириш мумкин: уни хамирнинг энг қалин жойига тиқиб кўринг. Агар у деярли қуруқ қолса, демак хамир қовурилган.

Пиццани столга тортишдан аввал кўкатлар билан безатиш мумкин.

Товада қатиқли пицца

Kelly Garbato/Flickr.com

Масаллиқлар

Хамир учун:

  • 1 стакан қатиқ ёки кефир;
  • 1 ½ стакан ун;
  • 1 та тухум;
  • 1 чой қошиқ сода;
  • туз ва қора мурч — таъбга кўра;
  • ўсимлик мойи — қовуриш учун.

Ички масаллиқ учун:

  • 100 г қаттиқ пишлоқ;
  • 100 г дудланган колбаса;
  • 1 ўртача помидор.

Тайёрлаш

Қатиқ ва унни қўшинг. Қумоқлар бўлмаслиги учун яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра аралашмага сода ва тухумни қўшинг. Туз, мурч сепинг ва яна яхшилаб аралаштиринг.

Хамирни мой суртилган қизиган товага қуйинг. Хамир бир оз қовурилганидан сўнг ички масаллиқни солинг. Аввал айтилганидек, турли тжрибани синаб кўриш мумкин. Энг оддий усул – колбаса ва томатлар. Уларни ингичка қилиб тўғранг ва овадаги хамир устига теринг. Устидан қирғичдан ўктазилган пишлоқни сепинг.

Қопқоқни ёпиб, 10-15 дақиқа қолдиринг. Хамирнинг пастки томони қизариб, пишлоқ эриганидан сўнг, оловни ўчириш мумкин.

Товада батонли пицца

John W. Iwanski/Flickr.com

Масаллиқлар

  • 150 г қийма;
  • 100 г пишлоқ;
  • 5 та батон бўлаги;
  • 3 та тухум;
  • 1 та ўртача пиёз;
  • 1 та ўртача помидор;
  • ½ стакан сут;
  • янги райҳон барглари;
  • туз — таъбга кўра;
  • ўсимлик мойи — қовуриш учун.

Тайёрлаш

Пиёзни тозалаб, майда тўғранг. Уни қийма билан бирга ўсимлик мойида қовуринг ва четга олиб қўйинг. Помидорни ингичка бўлакларга тўғранг, райҳонни майдаланг. Пишлоқни йирик қирғичдан ўтказинг. Моцареллани шар ҳолатида ишлатиш ёки вилкада эзиш мумкин.

Товага батон бўлакларини териб чиқинг (қанча сиғса) ва бир оз қуритинг. Товага номига ўсимлик мойини суриш керак. Бутун бўлаклар орасидаги бўшлиқларни батоннинг кичик бўлаклари билан тўлдириш мумкин.

Алоҳида идишда вилка ёки махсус мослама ёрдамида сут билан тухумларни кўпиртиринг. Туз солинг ва аралашмани қизарган батон устига қуйинг.

Устига масаллиқларни солинг: пиёз билан қовурилган қийма, помидорлар, райҳон ва пишлоқ. Қопқоқни ёпиш шарт эмас. Пиццани 8-10 дақиқа қовуринг ва столга тортинг.