Томат узоқ вақт давомида янги ва барра ҳолатда сақланиши учун уларни оёғи осмонда бўлган ҳолатда сақланг.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Помидорнинг териси шарбатни сабзавотнинг ичида сақлайди, бироқ намликнинг бир қисми сабзавот бандига уланган жойдан чиқади. Шунинг учун ошпаз Жей Кенжи Лопеc-Альт помидорларни ясси юзада банди пастда бўлган ҳолда сақлашни тавсия қилади.

Жей Кенжи Лопеc-Альт (J. Kenji López-Alt)

Ошпаз, “Таом лабораторияси: Тайёрлашни илм ёрдамида яхшилаймиз” китобининг муафллифи

Томатларни сақлашнинг идеал усулини топиш учун иккита тажриба ўтказди. Биринчидан, у помидорлар банд бириктирилган жойдан намликни йўқотишига ишонч хосил қилмоқчи бўлган. Помидор қайси ҳолатда сақланишига қарамай, тўсиқ орқали намлик чиқиб кетмаслиги учун бу жойга скотч бўлагини ёпиштирди. Дарҳақиқат, ёпиштириб чиқилган помидорлар узоқроқ вақт давомида барра ҳолда сақланган.

Иккинчидан, “оёғи тепада” бўлган ҳолатда сақлаб кўришдан олдин ва кейин у помидорларнинг вазнини ўлчади. Бундай ҳолатда сақланган помидорлар уч кундан кейин ўз вазнинг 1-2 фоизини, банди юқорида бўлганлар эса 7 фоизга яқинини йўқотди.

Жей Кенжи бандни олиб ташлаб, помидорларни ясси тарелкада “оёғи осмонда” бўлган ҳолатда сақлаш мақсадга мувофиқ деган хулосага келди. 

Агар сабзавотлар пишган бўлса ва яқин икки-уч кун ичида истеъмол қилиш истагида бўлсангиз, уларни хона ҳароратида сақлаганингиз маъқул. Кейинроқ емоқчи бўлсангиз, музлаткичга солинг ва дастурхонга тортишдан олдин бироз илиши учун музлаткичдан бироз аввал олинг.