Ҳамманинг ўз уйи бор. Сиз уйига бир оз дам олиш учун келадиган ашаддий саёҳатчи ёки ҳар куни қадрдон масканига қайтадиган одам бўлишингиз мумкин. Психологларнинг фикрича, уй ўз эгаси ҳақида, масалан, кийиниш услубидан кам бўлмаган маълумотларни сўзлаб бериши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Биз шинамликни қадрлаймиз, уйларимиз ва хонадонларимизни безатишни яхши кўрамиз ҳамда бу масканнинг аҳамиятини кичрайтириш мумкин эмаслигига қўшиламиз.

Биз учун уй нима ва бу жой нега муҳимлигини қандай англаймиз

“Биз уйларимизни безатамиз, ички ҳовлиларнинг ташқи қиёфасини парвариш қиламиз, чунки уйимиз, бу – ўзимизни англашнинг бир қисми”, – дейди психолог Сьюзен Клейтон.

Ҳаммаси ҳар биримиз ўсиб-улғайган уйдан бошланади. У узоқ вақт мобайнида саждагоҳга айланади, чунки ҳар бир инсон бу дунёда ўзини маълум жой билан уйғунлаштиришни истайди. Бироқ харитадаги нуқтага “тегишли бўлиш” истаги ёнида ажралиб туриш истаги ҳам бўлади.

Чамамизда, уй безагида биринчилардан бўлиб акс этадиган нарса – хотиралардир. Айнан ўша жойнинг бир бўлагини эсладик учун ўзингиз билан олиб келадиган музлатгич эшигидаги ёки деворга осилган рамкалардаги суратлар, откриткалар, магнитлар, шкафдаги кийимлар ва пардоз воситалари шулар жумласидандир.

Янги одамлар билан танишганда “Қаерликсиз?”, деган саволни эшитамиз. Жавоб жуда оддий: ўзингиз туғилган шаҳар, давлатни айтиш кифоя. Бироқ, ўзингизни қаерда уйдагидек ҳис қилишингиз сўралса, жавоб у қадар аниқ бўлиб кўринмайди.

Биз ўзимизни ўзгача ҳис қиладиган қайсидир маконни уй деб атаймиз. Бу ўқиш даврида ижарага олинган хонадонми, ота-онамизнинг уйими ёки бошқа минтақадаги дўстларимизнинг уйими – муҳим эмас.

Хонадонингиз интерьеридаги алоҳида деталлар характерингизга оид камида битта жиҳатни кўрсатиши мумкин

Масалан, музлатгич ичидаги маҳсулотлар ёки пайпоқларни сақлаш усули хонадон эгасининг характерига қанчалар боғлиқлигини илғаш анча мураккаб иш. Бироқ психологларнинг таъкидлашича, айнан шундай деталлар орқали уй эгаси ҳақида фикр юритиш мумкин.

  • Пайпоқлар ғаладонидаги тартибсизлик — деталларга нисбатан эътиборлилик. Бундай алоқа мантиқсиз бўлиб кўриниши мумкин, аммо америкалик антрополог Хелена Фишернинг тадқиқоти майда нарсаларга эътиборли одамларнинг пайпоқ солинган ғаладони буткул тартибсиз бўлишини исботлади.
  • Ивирсиган шкаф — ўтмиш билан алоқа. Кўпинча инсон энди ишлатмайдиган буюмларидан воз кеча олмайди. Психолог Женифер Баумгартнернинг айтишича, бундай қатъиятсизлик инсон йўлни давом эттиришга ва ўтмишни қўйиб юборишга тайёр эмаслигидан далолат беради. Вазиятни тузатиш учун у таймерни 20 дақиқага созлаб, эндиликда ишлатилмайдиган ҳамма нарсани ташлаб юборишни маслаҳат беради.
  • Очиқ гардероб — модага бўлган муҳаббат. Кийимларини шкаф эшиклари ортида яширмайдиган одамлар модага нисбатан алоҳида муносабатга эга бўладилар. Улар учун бу дунёнинг қаеридадир юз бераётган оддий нарса эмас, ҳақиқий санъатдир. Психолог Линда Пападопулоснинг қайд этишича, бундай инсон мода санъатини нафақат функционал жиҳатдан, балки эстетик соҳада ҳам лаззатланиш мумкин бўлган нарсадек кўради.

  • Тартибли каравот — ишга лаёқатлилик. Бунда ҳам худди пайпоқлар ва деталларда бўлганидек ғалати алоқа мавжуд, бироқ сўровдан ўтказилган қарийб 70 000 одамнинг жавобларига кўра, каравотини тартибли тутадиган кишилар ишдан ҳузурланадилар ва ҳаттоки, мунтазам машғулотларга боришга эринмайдилар.
  • Ёруғ ётоқхона — ҳаётда ҳаммаси жойида. Остиндаги Техас университетида олиб борилган тадқиқотга кўра, ёруғ ётоқхона танлови нафақат инсоннинг ҳаво кўпроқ бўлишини исташига, балки унинг руҳий жиҳатдан барқарорлигига ҳам боғлиқ.

  • Декоратив шамлар — иззат-нафслилик. Психолог Донна Доусоннинг айтишича, нозик чинни буюмлар, декоратив сочиқлар ва шамлар уй эгаси иззат-нафсли эканлигидан дарак беради. Одамлар бундай нарсаларни танлаш орқали уйлари борасидаги таассуротларни ҳосил қилишда улар асосий бўлиши мумкинлигини билган ҳолда деталларга алоҳида эътибор қаратишади.
  • Катта китоблар тўплами — кенг дунёқараш. Психология доктори Сэм Гослинг таъкидлашича, инсоннинг янгиликка нисбатан очиқлиги унинг уйида бошқа ҳар қандай сифатлардан кучлироқ акс этади. Очиқлик нафақат кутубхона орқали, балки санъат асарларининг тўплами, шунингдек сўнгги саёҳатдан олиб келинган майда буюмлар ёрдамида ҳам намоён бўлиши мумкин.
  • Бўш иш столи — ишончлилик. Иш столининг буюмлар ва безаклар билан ивирсимаганлиги психология бўйича маслаҳатчи Лили Бернхаймернинг сўзларига кўра, инсоннинг ижтимоийлашмаган ва ҳаддан ташқари оддийлигидан дарак бермайди. Аксинча, бу унинг бажараётган ишидаги барқарорлиги ва ишончлилигини билдиради.
  • Кўп сонли тозалаш воситалари — мутаассиблик, яъни эскилиб тарафдори. Ўтказилган тадқиқотлардан бирида эришилган хулосага кўра, мутаассиб одамлар ҳамма нарсани тоза ҳолда сақлашни яхши кўришади. Одатда уларнинг уйлари яхши ёритилган бўлади. Бундай типдаги одамлар барчасини назорат остида ушлаб турадилар, шу боис ҳар қандай вазиятда уйда ҳамма зарур нарсалар бўлиши учун кўплаб тозалаш воситаларини олишади.
  • Тўлиб кетган музлатгич — дўстоналик. Уйида доим музлатгичи тўла турадиган одамлар харид қилишга мойил бўлиши ва ўзларига ёққан ҳамма нарсани сотиб олишлари қайд этилади. Экспертларнинг айтишича, бундай одамлар ўзига хос жозибага эга бўлиб, ҳурсандчилик қилишни ёқтиришади.

Хонадон ва ҳаётни янгилаш учун оддий қоидаларга амал қилиш кифоя

Социолог Марта Бекнинг фикрича, инсон таржимаи ҳолини унинг хонадонидан ўқиб олса бўлади. Шу боис у ўз мижозларига келгусида ҳаётни йўлга қўйишга ёрдам берадиган бир нечта амалий маслаҳат беради.

  • Оғриқ келтирувчи ўтмишдан воз кечинг: инсон ҳаётда қанча кўп лаҳзаларни яшаса, шунча кўп ўтмиш воқеаларини эсга солувчи буюмлар йиғилади. Афсуски, вақт ўтиши билан айрим босқичла ижобий хусусиятини салбийга ўзгартириши мумкин. Табиийки, ҳар сафар шу давр билан боғлиқ қандайдир майда нарсага кўзимиз тушганида оғриқни ҳис қиламиз. Шунинг учун мутаносиб ҳаёт томон қўйиладиган биринчи қадам, бу – ёқимсиз хотираларни чақириши мумкин бўлган ҳамма нарсадан воз кечиш.
  • Қалбингиз талаб қилса, томирларингизни қадрланг: ҳозирда одамлар жуда кўп кўчишади ва кўпинча ватан ҳақида фақат хотиралар қолади. Албатта, инсон ўзи туғилиб ўсган ва болалиги ўтган жойни ҳеч қачон унутмайди, аммо баъзан таниш нарсаларни кўришда давом этишни истаймиз. Мутахассис масалан, мамлакатингизни ифодалайдиган гулларни ўстиришни ёки ватанингизда ишланган буюмлар билан уйни безатишни тавсия қилади.
  • Дизайн ғояси учун қизиқишларингиздан фойдаланинг. Қизиқишлар ва хоббилар интерьер безагида ажойиб акс этиши мумкин: масалан, сизга табиат ва сайрлар ёқса, деворларни табиий матолар ва табиий рангли материаллар билан қопланг. Шунингдек, қадрдон маконнинг манзаралари туширилган суратларни осиб чиқиш ва ҳаттоки, уй ишларини бажараётганда табиат товушларини тинглаш ҳам мумкин.
  • Ўзингиз яшашни истаган маконни яратинг. Одамлар уйига меҳмонларни чақирмайдиган ҳолатлар кўп бўлади. Демак, улар уй безаги билан шуғулланишни истамайдилар, чунки барибир ҳеч ким буни кўрмайди. Уйни ўз дидингиз бўйича безашга уриниб кўринг, шунда иш тугаганида меҳмон чақиришни ҳам хоҳлаб қоласиз.

Сизнинг уйингиз характерингиз борасида нималар дейиши мумкин?