Сизга қулайлик ва гўзаллик бахш этувчи ички кийим танлаш бўйича ҳикоя қиламиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Анжелина Жоли, Мерил Стрип ва Линда Евангелист унинг дўконидан кийинадилар. У бра-фиттинг – ич кийимни индивидуал равишда танлаш ҳақида ҳам китоб ёзган.

Ребекканинг қайд этишича, тўғри танланган бюстгальтер танангиз ва ҳаётингизни ўзгартириб, бизни бахтиёр инсонга айлантиради.

Сизга қулайлик ва гўзаллик бахш этувчи ички кийим танлаш бўйича ҳикоя қиламиз.

Қандай қилиб ўлов олиш керак

Кўплаб аёллар ўзларига мос келадиган ўлчамдаги эмас, улар кийишни истаган ўлчамдаги бюстгальтерни харид қиладилар. Одатда бу тутувчи косачаси кичик, тортиб турувчи белбоғи каттароқ бўлган ички кийим бўлади.

Барча маълумотларни батамом билиб олиш учун ишни ўлчам олишдан бошланг. Бироқ шуни эътиборга олингки, ўлчам олиш – бу ишнинг бошланишидир. Сизнинг 75В ўлчаш жараёнида 70С ва 80Ага ҳам ўзгариши мумкин. Ва ҳатто 65D ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ўлчам тўплами турли ишлаб чиқарувчиларда хилма-хил бўлиши мумкин. Бунинг яна бир сабаби – кўкрагингиз такрорланмаслигидадир.

Кўкрак ости айланаси

Қўлингизни пастга туширинг. Сантиметр лентаси горизонтал ҳолатда бўлиб, танангизга ёпишиб туриши керак. Бошқа одам ўлчамларингизни олиб бергани маъқул, бироқ буни ўзингиз ҳам амалга ошира оласиз.

Кўкрак айланаси

Энг қулай классик бюстгалтерни кийиб олинг (пуш-ап ва минимайзер бўлмасин). Сантиметр лентаси горизонтал ҳолатда жойлашиб, кўкракни қисиб қўймасдан, унинг энг баланд жойи устидан ўтиши керак.

Жадвалдан фойдаланиб, ўз ўлчамингизни аниқланг (очиш учун босинг)

1-жадвал. Кўкрак ўлчами

2-жадвал. Кўкрак айланаси ва кўкрак ости айланаси ўртасидаги фарқ

Турли мамлакатларда ўлчамларни белгилашнинг турли белгилари қабул қилинган. Агар америкача ва француз ички кийим бўлса, ўлчамлар мувофиқлигини қуйидаги жадвал бўйича текширинг.

3-жадвал. Турли мамлакатлар ички кийимлари ўлчамларининг мувофиқлиги

Вазнимиз ўзгариши мумкин, бироқ севимли 75Bни сотиб олишда давом этамиз. Битта ўлчамга боғланиб қолманг. Агар вазнингиздаги ўзгариш 3–5 килограмни ташкил этса, вазнингизни қайтадан ўлчаб, ўз ўлчамингизни қайтадан кўриб чиқинг.

Энди эса дўконга боришингиз мумкин. Ўлчам олишга бир-бир ярим соат сарф этилишига тайёр туринг. 

Қандай кийиб кўриш мумкин?

Кўкрак ва кўкрак ости айланаси бир-бирини тўлдиради. 75 см учун С ўлчаминининг кўкрак айланаси 80 см учун С ўлчами кўкрак айланасидан фарқ қилади. Қандай қилиб? Кўкрак ости айланаси рақами қанчалик катта бўлса, ушлаб турувчи косача кенг ва каттароқ жойга эга бўлади. Кийиб кўриш вақтида буни ҳисобга олинг.

Ички кийимни қандай танлаш мумкин:

1-кийиб кўриш

75В (ҳақиқий ўлчам)

2-кийиб кўриш

70С (айлана камроқ, косача каттароқ)

3-кийиб кўриш

70В (айлана камроқ)

4-кийиб кўриш

75С (косача каттароқ)

5-кийиб кўриш

80С (айлана ҳам катта, косача ҳам катта)

Камида иккита ишлаб чиқарувчининг камида 10 бюстгальтерини кийиб кўришга тайёр туринг. Текис косачали классик моделларни олинг. У сизга қай бири қулай бўлса, шунга араб қаттиқ ёки юмшоқ бўлиши мумкин. Ўлчамингизни аниқлаб олгач, бошқа андоза – балконет, пуш-ап, корбей ва ҳ.кларни ҳам кийиб кўришингиз мумкин.

Ўлчамларингиз натижасида юзага келган ўлчам асосидаги дастлабки икки моделни олинг. Масалан, 75В.

Кейинги икки белбоғ ўлчами камроқ, бироқ косачаси каттароқ бўлган икки модель. Яъни, 70С.

Учинчи жуфтлик белбоғи кичикроқ бўлиши керак. Яъни, 70В.

Тўртинчи жуфтлик – косача ўлчами катта бўлганлар. Яъни, 75С.

Сўнгги икки модель – белбоғи ҳам, косачаси ҳам катта. Яъни, 80С.

Ҳар бир модель уч ўлчов – белбоғ, кочаса ва тутқичларига кўра баҳоланиши лозим

Бюстгальтерни кийиб кўраётганингизда, илгакни охирги ўнг қаторга илинг (энг эркин ҳолат). Кийиш жараёнида матосидан қатъий назар, белбоғ 5 смгача чўзилиш мумкин. Ана ўшанда қолган илгаклар керак бўлади.

Идеал бюстгальтер қандай туради: чек-лист


Белбоғ

Бюстгалтерни ушлаб туришнинг 90 фоизи тутқичга, 10 фоизигина эса белбоғга тўғри келади. Белбоғ кўкрак қафасини қатта ушлаб туриши, бироқ танани эзиб юбормаслиги керак. Қўлингизни кўтариб, ўнгга-чапга эгилинг, белбоғ ўз ўрнида қолиши керак. Бюстгальтер маркази кўкрак қафасига маҳкам жойлашиши керак. Агар белбоғ айланиб кетаётган бўлса, сизга кичикроқ ўлчамдагиси керак бўлади.

Орқада илгакни тақиш жойида иккита бармоқ жойлашиши керак, агар бундан каттароқ бўлса, кийганингиздан ярим соат ўтгач, у тепага кўтарилиб кетади. Белбоғнинг тўғри ҳолати – қатъий горизонтал жойлашув. Кийиб кўриш тўғри амалга оширилса, белбоғ бироз торроқ бўлади ва бу нормал ҳисобланади.

Косачалар

Агар косачаларда ажин ва йиғилмалар кўринаётган бўлса, бюстгальтер катта ҳисобланади, косачаси кичикроғини кийиб кўринг.

Агар косача кўкракни эзиб қўйса, у ҳолда кўкрак ва қўлтиқ остида “ёстиқчалар” хосил бўлади, бу ҳолда бюстгальтер кичик ҳисобланади. Ўлчами каттароқ косачани олинг.

Тортиб турувчи қисм кўкрак атрофи, кўкрак усти ва қовурғада жойлашиши керак. Агар у бироз бўлсада кўкракнинг ўзида жойлашса, каттароқ ўлчамдагиси керак.

Тутқичлар

Бюстгальтер нафақат ушлаб туриши, балки уни кўтариб туриши ҳам керак. Оддий тест ўтказинг, у ёрдамида ички кийим тўғри турганини аниқлаш мумкин. Елка ва тирсак орасини топинг. Айнан шу даражада кўкракнинг энг баланд қисми жойлашиши керак. Агар у пастроқ жойлашган бўлса, тутқичларни тортинг. Бироқ ёдда тутинг: у елкани эзиб қўймаслиги ва орқадаги белбоғ туртиб чиқмаслиги керак.

Текшириб кўринг, катта оғирлик улуши тутқичларга тўғри келмаяптимикин? Уни елкангиздан туширинг – косачалар бироз осилиб туриши мумкин, бироқ белбоғ ўз жойида қолиши керак.

Айтганча, тутқичлар узунлигини ҳар куни бошқариш мумкин.

Эътибор қаратинг – кўкрак бюстгальтернинг қуйи қисмидан пастда бўлиши керак эмас. Ахир ички кийим гравитацияга йўқ дейиш учун зарур.

Тўғри танланган бюстгальтер вазнни визуал кўринишда 3–5 килограмга пасайтириш имконини беради.

Яна нималарга эътибор қаратиш керак?

Агар суякчали ёки суякчасиз бюстгальтер харид қилишга қарор қилсангиз, шуни билингки,  агар кўкрак ўлачамингиз С ва кўпроқ бўлса, қўшимча равишда ушлаб туриш халақит қилмайди.

Агар тутқичлар тушиб кетса, тутқичларни елкада бирлаштирувчи махсус улагувчини харид қилинг.

Агар ўлчам борасида бир тўхтамга кела олмаётган бўлсангиз, масалан 75 ёки 80 каттароқ косачали бюстгальтерни олиб, белбоғини кичрайтириш учун уни ательега беринг.

Агар кўкрак турли ўлчамда бўлса, у ҳолда сизга шакли аниқ классик бюстгальтер мос келади, у фарқни беркитади. Ёки пуш-ап харид қилинг, кичикроқ кўкракка силикон ёки поролон ёстиқча қўйинг (уни одатда кўплаб дўконларда бепул беришади). Агар бюстгалтерда ёстиқча учун чўнтак мавжуд бўлса, ёстиқчани бир чўнтакдан олиб, қўшимчасини бошқасига солишингиз мумкин.

Агар елкангиз кенг ва кўкрагингиз кичкина бўлса, белбоғ кичкина бўлса ҳам, ўлчамни косачага қараб олинг. Илгакни тақиш жойини узайтириш узайтириш учун (бра-экстендер)ни харид қилиш кифоя, муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Суратчи: Роман Захарченко

Модель: Ольга Захарченко

Rebecca Apsan, The Lingerie HandbookАлина Гизатуллина материаллари асосида