• 1
  •  
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Ўзбекистонда Chevrolet Malibu қимматли автомобиллар сегментида энг талаб юқори бўлган транспорт воситасига киради. Бироқ, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган “Malibu 1” ва “Malibu 2” русумларидан ташқари, “Malibu”нинг турли модификация, дизайн, ишлаб чиқариш мамлакатига эга яна 7та авлоди бўлганлиги камчиликка маълум.

Бундан ташқари, “Malibu” номи АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес округининг ғарбида жойлашган Малибу шаҳри номидан келиб чиққан.

Малибу, Калифорния (АҚШ)

“Малибу Тинч океани қирғоғининг узунлиги 43 километрдан иборат қисмини ташкил этиб, илиқ об-ҳавоси, қумли пляжлари, шунингдек кўп сонли Голливуд юлдузлари яшайдиган масканлиги билан маълум”

Малибу, Калифорния (АҚШ)

Келинг, Lifehaq.uz  билан бирга ушбу автомобиль кўплаб авлодлар давомида қай тарзда ўзгарганини кўриб чиқамиз.

I-авлод (1964 — 1967)

Chevrolet Chevelle
1964 – 1967 йилларда АҚШ ва Канадада ишлаб чиқарилган

Сизга кичкина сирни очамиз: “Malibu” дастлаб алоҳида туркум сифатида ишлаб чиқарилмаган ва шунчаки “Chevrolet Chevelle”нинг такомиллаштирилган версияси бўлган.

“Chevrolet Chevelle” ўрта тоифадаги автомобили 1964 йилдан 1978 йилгача бўлган даврда General Motors бўлинмаси томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet компаниясининг энг омадли автомобилларидан бири бўлган”

Машина купе, седан, кабриолет ва универсал кузовлар билан ишлаб чиқарилган. Шунингдек, “Chevelle” 1970 йилда жорий этилган “Monte Carlo” модели учун асос сифатида хизмат қилган. 1972 йилгача “Chevelle”нинг такомиллаштирилган версияси ҳисобланган “Malibu” модификацияси ҳажми бўйича такомиллаштирилган ва кичрайтирилган машина ва алоҳида туркум сифатида 1978 йилда унинг ўрнини эгаллаган.

Кабриолет Chevelle Malibu
1966 йилда АҚШ ва Канадада ишлаб чиқарилган

II-авлод (1968 — 1972)

1968 Chevrolet Chevelle SS396
АҚШ ва Канадада ишлаб чиқарилган

“Chevelle” 1968 йилда олд томонидан “конуссимон” қанотларга эга янги кузов, янада силлиқ шакллар ва катталашган профилдан ташкил топган. “Chevelle” 1969 йилда “Америкада ўрта тоифадаги энг машҳур автомобиль” сифатида реклама қилинган.

1969 йил Chevrolet Chevelle SS396 хардтоп—купе
1969 йил Chevrolet Chevelle Nomad 1969
1970 йил Chevrolet Chevelle SS396 хардтоп—купе

III-авлод (1973 — 1977)

1973 йил Chevelle Malibu SS Coupe
АҚШ ва Канадада ишлаб чиқарилган

1973—1977 йилларда деярли 1,7 млн. “Chevelle” ишлаб чиқарилган. 1973 йилда “Chevelle” 10-йиллик ишлаб чиқариш давридан буён энг муҳим модернизациядан ўтказилган. Ҳар йили дизайнга кичик ўзгартиришлар киритилган. “Chevelle” ҳамда “Oldsmobile Cutlass” сотувларнинг етакчиси бўлиб, бир хил платформадан фойдаланган.

1973 йил Универсал Chevelle Malibu SS
1974 Chevelle Laguna S-3 Coupe

IV-авлод (1978 — 1983)

1983 Chevrolet Malibu
Канада, Мексика ва Венесуэлада ишлаб чиқарилган

Дастлаб “Chevrolet Chevelle”нинг ҳашаматли версияси бўлган “Malibu” 1978 йилдан алоҳида моделга айланган. Автомобиль нисбатан ҳамёнбоплиги билан бирга, яхши жиҳозланган ва шинам модель сифатида тақдим этилган.

Дизайн ўша пайтдаги бурчакларга оид урфга мос келган, аммо ўзгача тарафи билан ажралиб турмаган. Шу ўринда, радиаторнинг хромланган панжараси, тўғри тўртбурчак шаклидаги олд фаралар, шунингдек ғилдирак дискларидаги хромланган қалпоқларни алоҳида қайд этиш зарур.

V-авлод (1997 — 2000)

“Malibu” номи деярли 15 йилдан сўнг 1997 йилда “Chevrolet” русумининг модделари қаторига қайтган. Олд приводли седан АҚШда 2003 йилгача ишлаб чиқарилган, сўнгра яна икки йил давомида ушбу машина фақат корпоратив автопарклар ва ижара компаниялари учун “Chevrolet Classic” номи остида тақдим этилган.

АҚШда ишлаб чиқарилган

Автомобиль фақат седан кузови билан ишланган ва анчагина рақобатбардош нархда таклиф этилганлиги учун кенг оммалашган. Бироқ, кузовнинг ўзига хос дизайни кўпчиликка хуш келмаган.

V-авлод. Рестайлинг (2000 — 2005)

Chevrolet Malibu 1997

Седан модернизациядан кейин бироз замонавий кўриниш олган. Бунга ўзгача бамперлар ҳамда орқа спойлер эвазига эришилган. Ички томонда эса безак материаллари ўзгартирилган.

Янгиланган “Chevrolet Malibu” корпоратив компаниялар ва автопарклар томонидан қўлланилган. 1990 йилларда жуда оммалашган биодизайн долзарблигини йўқотиб, урфдан четда қолган. Шунинг учун, “Chevrolet Malibu”нинг ташқи кўринишини ўзига жалб қилмайдиган сифатида таснифлаш мумкин. Автомобиль ҳар қандай тажовузкор белгилардан холи бўлиб, ҳаттоки орқа томондаги спойлер ҳам кузовга тезкорлик шаклини бермайди.

VI-авлод (2004 — 2006)

Chevrolet Malibu 2005

Янги “Chevrolet Malibu” глобал платформада лойиҳалаштирилган. 2004 йил намунасидаги “Chevrolet Malibu” учинчи авлод “Opel Vectra” модели негизида лойҳалаштирилган. Автомобиль аввалгидек ташқаридан кўримсиз, бироқ унинг кузовга оид гаммаси, седандан ташқари, универсал билан ҳам тўлдирилган. Мосламалар қаторидан иқлим-назорати, круиз-назорати, CD-мослама ва бошқалар жой олган.

Chevrolet Malibu 2005

VI-авлод. Рестайлинг (2006 — 2008)

Chevrolet Malibu 2007
АҚШда ишлаб чиқарилган

Ташқи кўринишдаги енгил пардоз ўзгартиришлари (фейслифтинг) Америка седанининг ташқи қиёфасига янада эсда қолар шакл берди. Бундай натижага янги бамперлар ва улардаги алюминий ҳошиялар, орқа спойлер ўрнатилиши эвазига эришилди. Салон янги ранглар гаммаси, безатиш материаллари билан тўлдирилди.

VII-авлод (2008 — 2012)

Chevrolet Malibu 2008

“Chevrolet Malibu”нинг янги авлоди кузовнинг жозибали дизайни, шунингдек бой жиҳозлари билан ўз мухлисларини ҳайратга солган. Шу билан бирга, кузов модификациялари сони биттагача қисқарган. Энди автомобилни фақат седан кузовида харид қилиш мумкин эди.

Chevrolet Malibu 2008
АҚШда ишлаб чиқарилган

VIII-авлод (2011 — 2013)

Chevrolet Malibu 2013
АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган

“Chevrolet Malibu”нинг “саккизинчи” авлоди экстерьер дизайнида услубий ғояни сақлаб қолган ҳолда, янада тугалланган, уйғунлашган кўриниш олди. Асосий урғу моделни жиҳозлашга берилган.

Натижада, мосламалар рўйхати навигация, орқа кўриниш камераси функцияларини бошқарувчи мультимедиа-кўнгилочар мажмуа ҳамда икки зонали иқлим-назорати билан тўлдирилди.

VIII-авлод. Рестайлинг (2013 — 2016)

Chevrolet Malibu 2016

Рестайлингдан кейин “Chevrolet Malibu” олд бампернинг хромланган ҳошиялари, ён томон кўзгуларининг ўзгача корпуслари, шунингдек радиатор панжарасининг бошқа конфигурацияси туфайли янада замонавий тус олди. Ичкарида янги мультимедиа мажмуи ўрнатилган ва безак материаллари яхшиланган.

Бироқ, асосий ўзгаришлар машина капоти остида. Компанияда машина эгаларининг шарҳларига қулоқ тутиб, автомобилни янада жўшқинроқ қилишга қарор қилдилар.

IX-авлод (2015 — ҳ.в.)

Chevrolet Malibu 2017
АҚШ, Жанубий Корея, Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

Моделнинг меросхўри ҳам дизайн, ҳам технологиялар соҳасида ҳақиқий инқилобни амалга ошириб, модель мухлисларини қувонтирди. Сотуви 2015 йил охирида Америка бозорида бошланган янги “Chevrolet Malibu” седани қиялама том линиясига эга жўшқин қиёфада тақдим этилди.

Chevrolet Malibu 2018