Агар танишувлар сайтида суҳбатдош билан ёзишмаларда қуйидагиларга ўхшаш нарсаларни пайқасангиз, билингки: сизнинг қаршингизда катта еҳтимол билан севгига емас, балким пулга ташна фирибгар турибди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Танишув сайтларида фирибгарларнинг иш услуби

Одатда фирибгарлар қурбонлари, чет елликка турмушга чиқишни орзу қилувчи танишув сайтларининг нозик жинс фойдаланувчилари бўлишади.

Қаллобларарнинг биринчи хатлари бошқалардан жуда фарқ қилади: улар мулойим ва асосли. Сизга севимли  машғулотлари ва иши ҳақида батафсил маълумот беришади, молиявий фаровонликга шама қилишади, бир нечта ёқимли, аммо одоб чегарасидан чиқмаган хушомадгўйликлар қилишади. Кейин сизни иқрорлар ва ҳис-туйғуларга кўмиб, тез орада суҳбатни сайтдан электрон почтага кўчиришни  таклиф етишади.

Эҳтиёт бўлиш керак, агар:

  • Суҳбатдошингиз сизга номингиз билан мурожаат қилмай, сизни қуёнча, мушукча ва бошқа кичиклаштирувчи  эркалаш сўзлари, шунингдек, агар ўзини чет елликдек кўрсатаётган бўлса ўша сўзларнинг инглиз тилидагиси билан чақирса.
  • Янги таниш зудлик билан танишиш сайтини тарк етишни талаб қилса ва електрон почта ёки ижтимоий тармоқлар орқали мулоқотни давом еттиришни талаб қилса.
  • Янги ҳикоялар ёзмаса, унинг куни қандай бўлгани ҳақида гапирмаса ва ҳоказо.
  • Танишувдан сўнг, фирибгар дарров севги изҳор қилса.
  • Қаллоб сизнинг саволларингизга жавоб бермаса, хушомадлар ва ўз ҳис-туйғулари изҳорларига тўлиб тошган ғалати хатлар ёзса .

Ёдингизда тутинг: баъзан ёлғончилар бир вақтнинг ўзида бир неча қурбонлар билан ёзишади. Одатда, улар бир хил шаблонлардан фойдаланади ва ҳатто қурбонларнинг хатини ўқиб ўзини қийнамайди ҳам.

Фирибгарнинг асосий вазифаси сизни самимийлигига ишонтиришдир. Фирибгар сиз билан мулоқот қилишга ҳафталар, баъзан ойларни сарфлашга тайёр. У сиздан севиб қолганингизни англамагунича пул талаб қилмайди. Фақат  шундан кейингина у бирор ёлғон вазият ёки муаммони ўйлаб топади, ва уни шунчалик таъсирли етказадику, сиз дарҳол унга ёрдам беришни хоҳлаб қоласиз.

Танишув сайтларидаги фирибгарликнинг энг машҳур усуллари

Қимматбаҳо совға

Бир неча ҳафта мобайнидаги танишиш ва севги изҳорларига тўла шиддатли ёзишмалардан кейин,  бўлажак қайлиғ ўз қурбонига қимматбаҳо совға: телефон, ноутбук ёки заргарлик буюмлари  юборади. Кейин у «тасодифан» етказиб бериш учун пул тўлашни унутиб қўяди, шу сабабли совға белгиланган манзилга етиб боролмайди ва хонимга бу харажатларни ўз зиммасига олишни таклиф қилади. Ким ҳам қимматбаҳо ноутбук учун бир неча юз доллар тўлашни рад етади, қолаверса, ошиқ бу пулларни учрашганда қайтаришни ваъда қилганда?

Жабрланувчига почта ёки СМС орқали курерлик хизматининг веб-сайтига ҳавола келади, лекин керакли миқдорфаги пулни жўнатгандан кейин фирибгар ўзининг мавжуд бўлмаган совғаси билан бирга ғойиб бўлади.

Охирги пайтларда ушбу усулнинг самарадорлиги пасайиб кетганига қарамасдан, қимматбаҳо совға танишувлар сайтининг фойдаланувчиларини алдашнинг энг тезкор ва энг машҳур усулларидан бири бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда уни такомиллаштиришди: энди совға сифатида гулдаста ёки сувенир юборилиши мумкин, шунингдек, кутилмаган харажатларни қоплаш учун жўнатмага пул маблағини қистириб қўйишини ваъда қилади. Бундай жўнатмаларни етказиб бериш учун тўлов унчалик катта емас, шунинг учун одамлар ҳеч нарсадан шубҳаланмайди.

Авиачипта

Агар сизнинг муносабатларингиз давомида биргаликда дам олиш фикри бўлса, эртами-кечми чипта сотиб олиш масаласи пайдо бўлади. Одатда, қайлиғ нафақат унинг балки ўзининг ҳам авиачиптасини аёл тўлашига мажбур қилиш учун, ҳисоб рақами блокланиши каби баҳоналарни ўйлаб топади.  Учрашувда, албатта, у дарҳол барча пулларни ва ҳатто фоизлари билан ҳам қайтаради.

Саёҳатни ташкил етишга ёрдам бериш учун қайлиғ авиакомпания веб-сайтига чипта сотиб олиш учун ҳаволани юборади, лекин афсуски, манба фишинг бўлиб чиқади.  Чипталар учун пуллар фирбгарнинг ҳисобига тушади ва на чипталар, на жабрланувчининг қайлиғи кўринади.

Бу сайтдаги чипталар сиз топганингиздан кўра арзонроқ бўлса ҳам, қармоққа илинманг. Пулдан бутунлай ажралишдан кўра, ортиқча тўлаган яхшироқдир.

Бошига кулфат тушган

Аёллар ёрдам беришни яхши кўрадилар ва бундан фирибгарлар фаол фойдаланади. Улар бир неча ой давомида жабрланувчилар билан ёзишади, ҳатто учрашув  тайинлашади ва авиачиптани ўзлари сотиб олишади, лекин сўнгги лаҳзада узоқ кутилган учрашув барбод бўлади, чунки қайлиғнинг бошига  кулфат тушади: уни ҳибсга олишади, жарима тўламасдан мамлакатдан чиқишга рухсат беришмайди, шифокорлар унда оғир касаллик ва шунга ўхшаш нарсаларни топадилар. Сабаблар кўп бўлиши мумкин, аммо мақсад битта – келиндан пул сўраш. Одатда бундай ҳолларда минглаб доллар пул ҳақида гап кетади.

Фириб бериш учун кўпинча қайлиғнинг «қариндошлари» ҳам жалб қилинади, чунки баъзи ценарийларда узоқ муддатли ҳомийлик кўзланади.

Бу каби фирибгарларнинг тўрига тушмаслик учун, ўзингиз танимаган одамга ҳеч қачон, ҳатто арзимаган маблағни ҳам юборманг.

Офицер

Фирибгар ўзини қайноқ нуқтада хизмат қилаётган ҳарбий қилиб кўрсатади. Олдинги ҳолатларда бўлганидек, муносабатлар оташин хатлар ва шартнома тугаши биланоқ уйланиш  ваъдаси билан бошланади.

Бир неча ҳафта ёки ой ўтгач, офицер топилма: худдики у қадимий буюмни ўлжа сифатида қўлга киритди, ва уни севгилисига сақлаб қолиш учун юбормоқчилигини маълум қилади. Оддий  почта бу ерда ёрдам бермайди – божхона назоратидан ўтмайдиган  дипломатик ваколатга эга бўлгани керак. Аммо, муаммо шундаки ,бунинг учун бир неча минг долларлик пора талаб қилинади. Офицерда эса бу пуллар  йўқ.

Худди шунга ўхшаш схема кўп йиллар давомида хизмат йиллари учун ёки мерос орқали қўлга киритиладиган катта миқдордаги пуллар учун ҳам қўлланилган.

Бундай фрибгарларни аниқлаш жуда осон: Googleда расм бўйича қидирув беришнинг ўзи кифоя. Одатда, қаллоблар интернетда маълумотлари мавжуд бўлган, ҳақиқий ҳарбийларнинг фотосуратларини ишлатишади.

Товламачи

Энг оддий, аммо шунга қарамай, фирибгарликнинг самарали усули – шантаж. Кўпинча  ёш қизлар бунинг қурбони бўлишади.  Йигит ишончга киради, кўпинча Skype орқали хабарлар жўнатади ва қўнгъироқ қилади. Бир мунча вақт ўтгач, у янада яқинроқ алоқада бўлишни таклиф қилади, очиқ фотосуратлар жўнатишни ёки видеоалоқа вақтида унга рақсга тушиб беришни сўрайди. 

Фирибгар видео ёки фотосуратни олиши биланоқ, иккинчи босқич – шантаж бошланади. Товламачи агар талаб қилинган пулни олмаса, ижтимоий тармоқдаги жабрланувчининг барча кузатувчиларига расмларни юбориш ёки уларни қиз яшайдиган ҳудуд бўйлаб ёпиштириб чиқиш билан таҳдид солади.

Ўзингизни бундан ҳимоя қилишнинг ягона усули – бу шахсан танимайдиган одамларга очиқ фотосуратлар ва видеоларни юбормаслик.

Танишувлар сайтида фирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак.

  • Эҳтиёт бўлинг ва ақлингизни йўқотманг.
  • Интернетда танишингиз ҳақида маълумотларни текширинг, қидирув тизимига исм ва фотосуратни киритинг. Кўпинча фирибгарлар тармоқдан ўзлари топган бошқа кишиларнинг расмларини ишлатади.
  • Айниқса қайлиғ ўзнини чет еллик деб таништирганда орфографияга эътибор беринг. Агар у кўп хато қилса, демак, бу сигнал: сизнинг қайлиғингиз, ўзи даъво қилаётган инсон  емас. «Рус» қайлиғлари билан боғлиқ ҳолларда ҳам грамматикани яхши билиш сизни қутқариши мумкин. Чет елликлар ўзларини улардек кўрсатиш ҳолатлари ҳам кам учрамайди, шунинг учун сиз хатларга диққат билан қарасангиз, хатоларни топиш ва қаллобларни аниқлаш мумкин.
  • Ўзингиз шахсан танимайдиган одамга интим фотосуратлар юборманг.
  • Ҳеч қачон пул, банк картаси, ҳисоб рақами ёки паспорт маълумотларини жўнатманг.