•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Қуйида сочларга мисли кўрилмаган ҳажм ва жилва бериш усулларини яхши биладиган машҳур парижлик колористнинг маслаҳатларини тақдим этамиз.

Кристоф Робин (Christophe Robin)

Голливуднинг кўплаб юлдузлари билан ишлаган машҳур колорист, L’Oreal Paris эксперти, Christophe Robin сочлар учун воситалар тўплами яратувчиси.

Биринчи қадам

Сочлар осон таралиши учун уларни ювишдан аввал ҳам таранг. Кристоф Робин дастлаб соч учларини, сўнгра илдизларини тарашни маслаҳат қилади.

Иккинчи қадам

Сочларингиз учига қандайдир табиий соч учун мўлжалланган мойни суринг ва яна таранг. Бунда бодом ёки арган мойи айни муддаодир. Идеал ҳолатда мойни тун давомида сочларда қолдириш керак, аммо 15 дақиқа билан ҳам чекланиш мумкин. Кристоф кондиционерни тавсия этмайди, чунки у сочларни оғирлаштиради.

Учинчи қадам

Сочингиз турига мос шампундан фойдаланинг.

Колористнинг қайд этишича, бўялган сочларни сульфатсиз шампунь билан ювган афзал. Сульфатли шампундан эса сочи бўялмаган ва илдизлари ёғли бўлган хонимлар фойдаланишлари мумкин. Жингалак соч соҳибалари шампунь ўрнига тозаловчи кондиционерга эътибор қаратганлари маъқул, чунки бундай сочлар қуруқ бўлишга мойилдир.

Кристоф Робиннинг фикрича, аксарият аёллар жуда кўп маҳсулот ишлатишади.

“Тахминан бир чой қошиқ восита етарлидир”, – дейди у.

Шампунни кўпиртириб соч учларига тегмасдан, фақат илдизларига бармоқлар (тирноқлар эмас) ёрдамида ишқаланг. Сочларга ҳажм бериш ва қон айланишини яхшилаш учун бошни пастга энгаштириш керак.

Тўртинчи қадам

Шампунни яхшилаб ювиб ташланг. “Аслида, кўпчилик бу жараёнга етарлича вақт ажратмайди ва ювиш воситасини тўлиқ ювиб ташламайди, – дейди Кристоф. – Сочлар тозалигидан ғичирлаши керак”.

Бешинчи қадам

Агар кондиционердан фойдаланмоқчи бўлсангиз, уни фақат соч учларига суринг. Кристоф Робин ҳафтада бир марта чуқур кондиционерловчи соч учун ниқобни ишлатишни тавсия қилади. Ниқобни сочингиз турига қараб танланг.

Олтинчи қадам

Ҳўл сочларни тараманг, чунки уларнинг тузилишига зарар етказади. Колорист сочларни қуйидагича қуритишни тавсия қилади:

“Бошингизни эгинг ва тез ҳаракатлар билан икки томондан сочларга сочиқни гўёки уринг”. Бу тарашни осонлаштириш билан бирга, илдизларга ҳажм беради.

Бонус

Кристоф Робиннинг тан олишича, унинг соч ювиш усули анча узоқ жараён. Бироқ, ҳаммаси тўғри бажарилса, бошни камроқ ювиш мумкин бўлади: ҳафтада икки марта етарли бўлади.

Қуруқ шампунни ортиқча ишлатманг. У барибир сочларни тўлиқ ювиш ўрнини боса олмайди. Бунинг ўрнига зарурат туғилганда ёғли илдизларга бир оз сирка эритмасини (100 г сувга беш томчи олма сиркаси) сепинг. Эритма қуруқ шампундан фарқли ўлароқ дойлар қолдирмайди ва бош терисини парваришлайди.