Бир неча оддий маслаҳатлар соқол олгандан кейин терида пайдо бўладиган тошмалар ва қичишишларнинг олдини олиш имконини беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Крем ва гелдан фойдаланинг

Соқол олиш вақтида албатта махсус гель ва кремдан фойдаланинг. Бу воситалар устара тиғли томонинг терида бир текис сирпаниши, шу йўл билан кесилиш ва яллиғланишлар пайдо бўлишининг олдини олади. Крем гелга қараганда терини тезроқ намлантиришини ҳисобга олинг. Агар гелдан фойдаланишга қарор қилсангиз, соқол олиб бўлгач, терини қўшимча тарзда намлантиришни унутманг.

Лезвияни доимий равишда алмаштиринг

Битта лезвиядан 8-10 мартадан ортиқ соқол олмаслик тавсия этилади. Шундай кейин уни алмаштирган маъқул. Ўтмас бўлиб қолган устара терида яхши сирпанмайди ва қичишишга олиб келиши мумкин. Бундай устара тери ости қисмини қириб яллиғланишни кучайтириши мумкин.

Жуда қаттиқ босманг

Силлиқ терига эришиш учун устарани қаттиқ боси шарт эмас. Агар сифатли ва етарли даражада ўткир бўлган устарадан фойдансангиз, у қаттиқ босилмаса ҳам тукларни олади. Бир марталик устаралардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Улар жуда енгил, шунинг учун уларни қаттиқ босишга тўғри келади, бу эса қичишиш пайдо бўлишга сабаб бўлади.

Ўзгаларнинг устарасидан фойдаланманг

Ўз устарангизни ҳеч қандай ҳолатда ўзгаларга фойдаланиш учун берманг. Устарларда бактериялар тўпланиши мумкин, шунинг учун бегоналарнинг устарасидан фойдаланиланида юқумли касалликларни юқтириб олиш мумкин. Шу сабабли ҳатто энг яқин инсонларга ҳам битта устарадан фойдалниш мумкин.

Скрабдан фойдаланинг

Соқол олишда скрабдан фойдаланиш қичишиш ва тошмаларнинг олдини олади. Скраб терининг ўлган ҳужайраларини олиб ташлайди ва шу йўл билан устаранинг осон сирпанишини таъминлайди.

Агар қичишиш юз берса, уни таркибида кортизол бўлган суртма билан бартараф этиш мумкин. Уни зарарланган терига кунда икки марта суртиш керак.