Стресс сизнинг жисмоний ва руҳий ҳолатингизга сиз ўйлагандан ҳам ёмонроқ таъсир кўрсатади. У қатор муаммолар билан хавф солади: ошқозон-ичак касалликларидан бошлаб инфарктгача. Шифокорга бирламчи мурожаатларнинг 75–90% стресс оқибатида юзага келади.Стрессларга аёллар организми айниқса таъсирчан бўлади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Аёлларнинг стрессга муносабати эркакларникидан фарқ қилади. Гарчи хотин-қизлардаги жинсий гормонлар ва нейрокимёвий жараёнлар уларни стресслардан бир қадар ҳимоя қилса-да, аёллар унинг жисмоний ва руҳий таъсирларига нисбатан сезгирроқ бўладилар. Аёллар стрессдан қочмайдилар ва унга қарши курашмайдилар, балки уни етарли даражада узоқ вақт бошларидан кечирадилар.

Стресс аёлларга қандай таъсир кўрсатади

Стрессга қарши табиий окситоцин гормони аёлларда туғиш вақтида, эмизиш даврида ва ҳар икки жинсда эса, оргазм вақтида ажралиб чиқади. Шундай экан, инсониятнинг иккинчи ярми бўлмиш тенгсиз аёлларимиз бу жиҳатдан бир қадар устунликка эгадирлар. Бироқ, ўз руҳий саломатлигини ҳимоя қилишлари учун аёлларга эркакларга нисбатан кўпроқ окситоцин талаб этилади.

Халқаро стрессни бошқариш уюшмасининг фахрли вице-президенти, шифокор Пол Рош (Paul Rosch)нинг сўзларига кўра, ўзини тийиш аёлларга ёмонроқ таъсир кўрсатар экан, шунингдек, улар муносабатларда стрессни эркакларга нисбатан кўпроқ бошдан кечирар эканлар.

Америка оилавий шифокорлар  академияси мутахассисларининг таъкидлашича, стресс ўзини сақлаш табиий инстиктининг ифодаси экан. Ва, гарчи у яқинлашиб келаётган бевосита хавф ҳақида, масалан, ўхшатиш қиладиган бўлсак, тезлик билан яқинлашиб келаётган машина тўғрисида огоҳлантириши мумкин бўлса-да, давомли стресс жисмоний ва руҳий саломатликка салбий таъсир кўрсатади.

Бизнинг стрессга қарши реакциямиз ҳимоя механизми сифатида миллионлаб йиллар давомида астойдил чархланиб келган. Бу қадимги ҳайвонлардан қочиб юришга тўғри келган аждодларимиз учун ҳам жуда зўр бўлган. Фожеа шундаки, бугунги кунга келиб қочишимиз керак бўлган ҳайвонларнинг ўзи йўқ, бироқ, улардан-да хавфлироқ бўлган, организмимизга ўтган замонлардагидек салбий таъсир кўрсатиб, гипертония, инсульт ва ошқозон ярасини орттириб олишимизга сабаб бўладиган, асабийлаштирувчи нарсалар тўлиб ётибди.

Стресс оқибатида қандай касалликлар келиб чиқиши мумкин

Америка стресс институти маълумотларига кўра, шифокорга дастлабки мурожаатларнинг 75–90% – бу соғлиқнинг стресс билан боғлиқ ҳолда касалланиши бўйича шикоятлар экан. Стресс оқибатлари турли шаклларда: бош оғриғидан бошлаб таъсирланган ичак синдромигача намоён бўлиши мумкин.

Стресс турлича бўлиши мумкин, лекин бир вақтнинг ўзида иш туфайли, фарзандлар учун, қўшнилар ва ўз никоҳингиз учун қайғурар экансиз – бу энди ўта жиддий. Аёлларда кучли стресс ҳайз циклининг бузилишига ёки бошқа асоратларни келтириб чиқариши, мисол учун, тўсатдан соч тўкилишига олиб келиши ҳам мумкин.

Лори Хейм (Lori Heim)

Организмнинг стрессга яна бир қанча реакцияси:

  1. Овқатланиш тартибининг бузилиши. Анорексия ва булимия аёлларда эркакларга нисбатан 10 маротаба кўпроқ учрайди ва бу нарса стресс даражаси билан боғлиқ. Депрессия (руҳий сиқилиш) каби бу касалланиш ҳам серотонин етишмасилиги оқибатида келиб чиқади ва кўпинча улар бахт гормони ишлаб чиқишини кўпайтирувчи антидепрессантлар билан даволанади.
  2. Қориндаги оғриқлар. Стресс бизни носоғлом ва “комфорт”: юқори калорияли ва оддий тайёрланадиган овқатларга ташланишга мажбур этади. Баъзан эса, стресс туфайли сиз умуман ҳеч нима емай қўясиз. Стресс билан боғлиқ асосий касалликлар – бу қориндаги оғриқлар, қорин дам бўлиши, меъда қайнаши,таъсирланган ичак синдроми бўлиши мумкин. Стрессда сиз овқат кўп ейишингиз ёки аксинча, емаслигингизга боғлиқ равишда вазнингиз ортиб боради ёки камаяди.
  3. Терининг таъсирчанлиги. Стресс шунингдек, мавжуд касалликларнинг авж олишига, қичиштирувчи тошмалар ёки доғларнинг юзага келишига ҳам сабаб бўлади.
  4. Руҳий сиқилишлар. Стресс доим кайфиятнинг ёмон бўлишига, асабийликка сабаб бўлиши ёки янада жиддийроқ руҳий муаммоларни, масалан, депрессияни келтириб чиқариши мумкин. Аёллар эркакларга қараганда жаҳл-ғазабларини яхшироқ яшира оладилар, сабаби уларда миянинг бу каби ҳиссиётлар учун жавобгар қисми каттароқ, бироқ айтиш жоизки, хотин-қизларни депрессия икки маротаба кўпроқ ўз домига тортади. Стресснинг руҳиятга таъсири аёлларда туғруқдан кейинги депрессиядан менопауза вақтигача бўлган давр депрессиясида ҳам ўзгариб туриши мумкин.
  5. Уйқуга доир муаммолар. Стрессга мойил аёлларда ухлаш билан боғлиқ муаммолар тез-тез юзага келади ёки улар жуда зийрак ухлайдилар. Ва бу жуда ҳам ёмон. Сабаби тинч соғлом уйқу стресснинг салбий таъсирини камайтиришга ёрдам беради.
  6. Эътиборни жамлашдаги мураккабликлар. Стресс диққат-эътиборни бир ерга тўплаш ва уй ҳамда хизмат вазифаларини самарали бажаришга тўсқинлик қилади. Агар стресс ишдаги муаммолар билан боғлиқ ҳолда юзага келса ва самарали иш-фаолият юритишга халал берадиган бўлса, маҳдуд муҳит юзага келиб қолади.
  7. Юрак касалликлари. Стресс юрак-томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Қон босимини оширади, инфаркт ва инсультга олиб келади.
  8. Иммунитетнинг пасайиши. Стрессга нисбатан мураккаб таъсир реакцияларидан яна бири – бу организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятининг пасайиб кетишидир, бу хоҳ шамоллаш, хоҳ сурункали касалликлар бўлсин.
  9. Саратон. Айрим олимларнинг фикрича, стресс билан сут бези ҳамда тухумдонлар саратони ўртасида боғлиқлик бор экан. Бундай фикрнинг юзага келиши ҳаётида бир мартадан кўпроқ оғир воқеани, масалан, ажралиш ёки турмуш ўртоғининг ўлими каби ҳолатларни бошдан кечирган аёлларда сут бези саратони касаллигининг авж олиши 62% га кўпроқ бўлиши билан боғлиқдир.

Стресс даражасини қай тарзда пасайтириш мумкин

Яқинда бўлиб ўтган Руҳшуносларнинг ғарбий уюшмаси учрашувида айтиб ўтилганидек, бахтимизнинг 25% стрессни енгиб чиқишни қанчалар яхши билишимизга боғлиқ экан. Стрессни бошқаришдаги энг муҳим стратегия сифатида соғлиғингизни, руҳиятингизни издан чиқариши мумкин бўлган нарсаларни олдиндан режалаштириш ёки билиш ҳамда тангликни камайтирувчи усуллардан фойдаланиш экани қайд этилди. Бу усуллар эса дунёмиз каби эскидир.  

Тўғри овқатланишни бошланг

Носоғлом овқатланишдан ўзингизни тортинг, мувофиқлаштирилган овқатларни енг. Шунда сиз ўз жисмоний ҳолатингизни, сўнгра эса руҳиятингизни ҳам яхшилаб оласиз. Мана қуйида сизга ёрдам учун бир нечта бандларни келтирамиз:

Жисмоний машқлар учун вақт топинг

Жисмоний машқлар – стресс ва депрессияга қарши курашишнинг энг ажойиб услубларидан бири. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, машғулотлар кайфиятингизни кўтаради ва руҳий ҳолатингизни яхшиловчи табиий моддалар – эндорфинлар ишлаб чиқилишига ёрдам беради.

Дам олиш йўлини топинг

Сиз мулоқот қилишни ёқтирадиган қариндошларингиз ва дўстларингиз билан учрашинг. Аввалги қизиқишларингиз ҳақида эсланг.

Агар сизни доимий равишда стресс таъқиб қиладиган бўлса, албатта уни бошқаришга ўрганинг. Янги услубларни ўрганинг, шифокорга мурожаат қилинг, оғир кечинмалар организмингизга янада кучлироқ таъсир кўрсатмаслиги учун ҳаммасини ўз ҳолигича қолдирманг.