Қуйида фавқулодда вазиятларда ўзингизни тўғри тутишга ёрдам берадиган “Ўз қўлингиз билан биринчи ёрдам” китобидан олинган бир нечта маслаҳатни келтирамиз. Бу билимлар кимнингдир ҳаётини қутқариб қолиши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Тез ёрдам машинаси ҳалигача келмаган бўлсаю, инсон ҳаёти ҳавф остида қолган бўлса тез ва тўғри чора кўриш керак. Табиийки, биринчи ёрдам профессионал ёрдам ўрнини боса олмайди. Бироқ, баъзан бир нечта оддий ҳаракат жабрланувчининг ҳаётини қутқариб қолиши мумкин.

Жеймс Хаббард
30 йиллик иш тажрибасига эга амалиётчи шифокор, омон қолиш тиббиёти бўйича етакчи эксперт.

Куйиш ҳолатида биринчи ёрдам

Одатда, термик куйишлар нафас йўлларига ўтмасдан, бўйин ёки юзда шиш пайдо бўлмаса, ёки тананинг катта қисмида чуқур куйиш юз бермаган бўлса, ҳаёт учун ҳавфли ҳисобланмайди. Бироқ, ҳаттоки кичик куйиш ҳам оғриқли кечади. Уни қуйидагича енгиш мумкин:

  1. Иссиқлик манбаини йўқотинг, куйиш соҳасидан иссиқ ёки тор кийимни олинг.
  2. Куйган жойни сув билан совутинг — бу оғриқни камайтириб, тўқималар шикастланиши қисқартиради. Бу мақсад учун муз тўғри келмайди: у зарарланган тўқималарга қон оқиб келишига ҳалақит қилади.
  3. Иложи бўлса, куйган жойни юрак соҳасидан тепага кўтаринг. Бу жуда самарали усул эмас, аммо асаблар таъсирчанлиги камайиши натижасида оғриқ бир оз енгиллашиши мумкин.
  4. Куйган жойга ҳеч қачон мой, ёғ ёки суртмалар сурманг. Улар жароҳатдаги иссиқликни тутиб қолади. Аввал куйган жойни совутинг ва фақатгина бир неча соат ўтгач шикастланган терига антибиотикли крем суринг.
  5. Зарарланиш соҳасини баҳоланг. Кейинги ҳаракатлар куйиш даражасига боғлиқ бўлади.

Зарарланиш соҳасини баҳолашнинг оддий усули – жабрланнинг куйган жойи ҳажми ва кафтларини таққослаб кўришдир: кафт юзаси тана умумий юзасининг қарийб 1%ни ташкил этади.

Жеймс Хаббард

Биринчи даражали куйиш

Булар оғриқ ҳисларини юзага келтирадиган енгил қуёшдан куйишдир. Терининг фақат устки қавати шикастланган, шу боис барчаси бир неча кунда ўтиб кетади: эски тери кўчиб, унинг ўрнида янгиси пайдо бўлади.

Оғриқ ҳисларини йўқотишга қуйидагилар ёрдам беради:

  • Совуқ компресс.
  • Алоэ верали гель.
  • Оғриқни қолдирувчи таъсирга эга яллиғланишга қарши воситалар.

Иккинчи даражали куйиш

Иккинчи даражали куйишни бир қарашда аниқлаш мумкин: дарҳол ёки бир неча соат ичида пуфакчалар пайдо бўлади. Бунда инфекцияни юқтириб олиш ҳавфи юқори, шу боис куйган соҳа 5%дан ортиқ бўлса албатта касалхонага мурожаат қилинг. Бундай куйишлар 2-3 ҳафтада битади, аммо кичик чандиқлар қолиши мумкин.

Ҳудди очиқ жароҳатда бўлганидек ҳаракат қилинг:

  • Кичкина пуфакчаларга тегманг. Диаметри 2-3 сантиметрга тенг пуфакларни стерил восита билан тешинг.
  • Тешгандан сўнг шикастланган жойни тозаланг.
  • Стерил боғлам қўйинг.
  • Агар қизариш соғлом терига тарқалаётган бўлса, антибиотик ичинг.

Учинчи даражали куйиш

Терининг барча қатламлари шикастланган, шунинг учун у оппоқ ёки сарғайган кўринишда бўлади. Айрим ҳолларда бундай чуқур куйишлар оғриқсиз кечиши мумкин: тери қатламларидаги асаб учлари ўлади ва шикастланиш соҳаси увушиб қолади.

Тузалиш бир неча ой давом этади, чандиқларнинг қолиши тайин. Катта қисм куйганда кўпинча терини кўчириб ўтказиш талаб этилади. Бундай вазиятда:

  • Зудлик билан тиббий хизматга мурожаат қилинг.
  • Шифокор келгунича ҳудди иккинчи даражали куйишда бўлганидек ҳаракат қилинг: жароҳатни тозаланг, антибактериал суртмали стерил боғламни қўйинг.
  • Тузалиш давомида бўғимларни кўпроқ ҳаракатлантиринг: шунда ҳаракатни чеклайдиган чандиқлар пайдо бўлмайди.

Бурундан қон кетишида биринчи ёрдам

Бурун тешикларида шиллиқ қават юзасига яқин жойлашган томирлар кўп. У қуриб қолиши ёки шикастланиши натижасида кучли қон кетиши бошланиши мумкин.

  1. Бурун қонай бошласа, ётманг, яхшиси ўтиринг: натижада бурундаги босим камаяди.
  2. Бошни орқага ташламанг, акс ҳолда қон томоқдан пастга оқади ва нафас йўлларига ўтади. Бошни олдинга эгинг.
  3. Бурун четларини бармоқлар билан сиқинг. Одатда бевосита босим қон кетишини тўхтатади.
  4. Бурунни 10 дақиқа давомида сиқиб туринг.
  5. Агар қон тўхтамаса, қайси томон қонаётганини аниқланг. Бунинг учун тешикларни навбат билан сиқиб кўринг.
  6. Қонаётган томонга пахтали тампон ёки жуда зич ўралган дока бўлагини тиқинг. Аввал унга антибактериал эритма суришингиз ёки бир нечта бурун учун томирни торайтирувчи томчи томизишингиз мумкин. Агар қон кетиши давом этаётган бўлса, демак тампон етарлича тўғри жойлашмаган.
  7. Агар қон на бурунни сиқишдан, на тампондан тўхтамаса зудлик билан тез ёрдам чақиринг. Эҳтимол, артерияга алоқадор орқа бурун қон кетиши юз бергандир. Шифокорлар қон йўқотишни тўхтата оладилар.

Беҳушликда биринчи ёрдам

Беҳушлик – бу мияда етарлича қон айланмаслиги туфайли бирдан ҳушни йўқотишдир. Баъзида бунга оддий нарсалар сабаб бўлади, аммо айрим ҳолларда тиббиёт ёрдами ҳам зарур. Бироқ, беҳушлик нима сабабдан келиб чиққанидан қатъий назар, қуйидагича ҳаракат қилиш керак:

  1. Беҳушликнинг биринчи белгилари – кўнгил айниши, терлаш, тез-тез нафас олиш, туннели кўриш, қўллар намланиши, оқариш ва бош айланиши – пайдо бўлганида одам ўтказиб, бош кўкрак қафасидан пастда бўлиши учун эгилишни таклиф қилинг. Энг яхши йўли уни ётқизиб қўйиш.
  2. Агар одам ҳушини йўқотаётганини кўрсангиз, у шикастланмаслиги учун ушлаб қолинг.
  3. Бош юрак билан бир қаторда ёки пастроқда бўлса, одам ҳушига қайтиши керак. Аммо, бемор маълум вақт давомида каловланиб туриши мумкин.
  4. Белгилар тўлиқ ўтиб кетмасидан олдин унинг туришига йўл қўйманг.
  5. Томир уриши ва қон босимини текшириб кўринг.
  6. Агар кўрсаткичлар меъёрида бўлса, бемор ўтириши мумкин. Яна бир неча дақиқа ўтиргач, туриши мумкин. Агар белгилар қайталанса, яна уни ётқизиб қўйинг.
  7. Беҳушлик сабабини аниқлашга ҳаракат қилинг. Агар ҳавотирли белгилар мавжуд бўлса, иложи борича тезроқ малакали тиббий ёрдам олиш керак.

Беҳушлик сабаблари

Кўпинча беҳушликнинг сабаби оддий бўлади, масалан бемор қонни кўриб қаттиқ таъсирланган ёки қайт қилганидан сўнг сувсизланишдан азият чекади. Айрим ҳолларда тиббий текширувчиз сабабни аниқлаш мумкин эмас.

Ҳуружга нима сабаб бўлганини тушуниш учун беҳушлик турларини билиш зарар қилмайди. Шифокорлар уни тўрт тоифага бўлади.

1. Вазовагал беҳушлик

Бундай беҳушлик мутлақо соғлом кишиларда учрайди: қўрқув, ҳавотир, йўтал, таранглик, қон кўриниши ёки ҳаттоки кулгу ҳам сабаб бўлиши мумкин. Нима учун айрим одамларда босимнинг бирдан пасайиши шундай оқибатга олиб келадию, бошқаларда йўқ – олимлар ҳанузгача билмайдилар. Бироқ, бу – беҳушликнинг энг ҳавфсиз тури.

2. Постурал беҳушлик

Баъзан одамлар кескин ўрнидан турганида ҳушини йўқотади: брак ва томирлар шунчаки мияга етарлича қон миқдорини етказишга улгурмайди. Бу ҳолат қон йўқотилиши, камқонлик ёки сувсизланишда юз бериши мумкин. 

3. Юрак беҳушлиги 

Юрак билан боғлиқ муаммолар сабабли мияга қон оқими камаяди, шу боис беҳушлик юз беради. Эҳтимолий сабаблар – инфаркт, юрак етишмаслиги, ўта тез ёки ўта секин брак уриши, юрак мушагининг заифлашуви. 

4. Неврологик беҳушлик 

Камдан-кам, аммо барибир учраб туради: одамлар кучли бош оғриғи туфайли ҳушидан кетади. Шунингдек, транзитор ишемик ҳуруж (микроинсульт) ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Шифокорлар ёрдами дарҳол зарур бўлган белгилар 

  • Дастлабки белгиларнинг йўқлиги. Масалан, ҳушдан кетишдан аввал юрак тез урмаган. Бу юрак муаммоларидан дарак бериши мумкин, демак, зудлик билан касалхонага етказиш зарур. 
  • Беҳушлик жисмоний машғулотлар давомида юз берган. Эҳтимол, унга қаттиқ куч сарфланиши сабаб бўлиб, ҳавфли эмасдир. Бироқ, белгиларсиз юрак ҳасталигининг эҳтимоли мавжуд. Шу боис, албатта тиббий кўрикдан ўтиш керак. 
  • Турли ҳажмдаги қорачиқлар. Бу миядаги кучли босимдан далолат беради. Эҳтимолий сабаблар – инсульт, чайқалиш ёки ўсма. 
  • Кучли ош оғриғи. Эҳтимол бу шунчаки оғриқдир, аммо инсульт ҳам бўлиши мумкин. 
  • Белдаги кучли оғриқ. Ривожланиб бораётган аорта аневризмасининг белгиси бўлиши мумкин. Бу касалликда юракдан чиқадиган томир бўлинади. Тезкор касалхонага етказиш талаб этилади. 

Иссиқ урганида биринчи ёрдам 




Гипертермияда энг муҳими – белгиларни ўз вақтида сезиш ва совишдир. Иссиқ уриши организмнинг совутиш тизими ишдан чиқиши билан ҳавфли. Бироқ, ички метаболик жараёнлар тўхтамайди ва иссиқлик ишлаб чиқаради. Шу боис, органлар чин маънода қовурила бошлайди. 

Иссиқ уришини қуйидаги белгилар бўйича тушуниш мумкин. Одам узоқ вақт қуёшда бўлганидан сўнг ҳаяжонланади, юрак уриши ва нафас олиши тезлашади, аммо терламайди. Шунингдек, кучли бош оғриши, ақлнинг хиралашиши ва галлюцинациялар бўлиши мумкин. 

Бундай вазиятда тез ҳаракат қилиш даркор. Қуйидаги йўриқномага амал қилиш ва қўлингиз остида бор нарсаларни ишлатишга ҳаракат қилинг. 

  1. Зудлик билан тез ёрдам чақиринг. Иссиқ урганидан сўнг одам ўзи тузалиб қолишини кутманг: ҳаттоки совутилганидан кейин ҳам айрим органлар шикастланган бўлиб қолади. 
  2. Тез ёрдам келгунича беморни совутиб туринг. Агар у юра оладиган аҳволда бўлса, салқин жойга олиб боринг. Акс ҳолда, уни сояга кўчиринг. 
  3. Устки кийимни ечинг. 
  4. Беморга салқин сув сепинг. Сўнгра иссиқлик кетиши учун елпиб туринг. Шунингдек, чойшабнимуздек сувга бўктириб, беморни унга ўраб қўйиш мумкин. 
  5. Агар муз бўлса, уни матога ўраб тананинг қўлтиқ ости ва болдир орасига, бўйин остига қўйинг. 
  6. Кескин усул: беморда юрак муаммолари бўлмаса, уни муз солинган ваннага солиш. 
  7. Агар жабрланган ҳушида бўлса, унга иложи кўпроқ совуқ сув ичиринг. 

Жеймс Хаббарднинг «Ўз қўлингиз билан биринчи ёрдам» китоби ҳар бир дори қутисида бўлиши керак. Унинг ёрдамида турли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўрганасиз: урилиш, чақиш, совуқ уриши ва юрак ҳуружи. Бу китоб ўзингизни йўқотмасдан, ёрдам кутадиган жой бўлмаган ва фақат ўзингизга ишонишга тўғри келадиган вазиятда ўзингиз ва бошқаларга ёрдам бериш имконини яратади.