Дарё балиғи мазали ва фойдали таом, аммо осонгина ютиб юбориш мумкин бўлган майда ва ўткир суяклар туфайли у хавф туғдириши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга балиқ қилтаноғини ютиб юбориб, у томоғингизда тиқилиб қолган вазиятда бажариш керак бўлган бир нечта ҳаракатларни тақдим этамиз.

Хавф нимадан иборат?

Суяк оғриққа сабаб бўлиб, ноқулайлик юзага келтириш билан бирга, унинг атрофидаги тўқималар яллиғланиши мумкин. Шунингдек, вақт ўтиши билан шиш пайдо бўлиб, суяк топилишини қийинлаштириши ва айниқса, болаларда бўғилишга олиб келиши мумкин. Шу боис, суякни томоқдан олиб ташлашни ортга сурмаган маъқул.

Нима қилиш керак эмас:

  • Орқага, томоққа урманг, Геймлих усулини қўлламанг – бу шиллиқ қаватга янада кўпроқ шикаст етказади.

  • Қилтаноқни, баъзан маслаҳат қилганларидек, қаттиқ таом ёки нон чети билан итаришга уринманг – бу суякни янада тўқималар ичига итариши ёки уни синдириши мумкин. Бунда суякни олиш қийинлашади.

 

Шифкорга мурожаат қилинг, агар:

  • Оғриққа чидаш қийин бўлса, бўғилиш сезсангиз ёки қон ажралса.
  • Жабрланган — ёш бола бўлса.
  • Суяк бир неча соатдан буён жойидан қўзғалмаган бўлса.
  • Суяк томоқдан кетганига ишончингиз комил бўлмаса.

Нима қилиш керак:

  • Хотиржам, ҳаяжонланмасдан ҳаракат қилинг: суяк бирдан нафас йўлини ёпиб қўйиш учун жуда кичкина.
  • Жуда эҳтиёткорлик билан йўталиб кўринг, агар суяк юзароқда бўлса, бу ёрдам беради. Агар бундай оғриқ кучайса, бошқа йўталманг.
  • Агар узун пинцетингиз бўлса (15-20 см), у билан суякни олиб ташланг –у кўзга кўринадиган жойда бўлиши мумкин. Ойна ва фонарча олиб томоқни кўздан кечиринг, яхшиси кимдандир ёрдам сўранг.
  • Сув ичинг. Ошқозонингиздан хавотир олманг – у суякни тез ҳазм қилади, шу боис зарар етказмайди.
  • Суякни илинтириб, томоқдан олиб кетадиган юмшоқ нимадир ютинг: банан, зефир, ёнғоқ мойилик нон, пишган гуруч, картошка пюреси. Муҳими, таом сўлак, сув ёки ёғ билан яхшилаб намланган бўлиши керак.
  • Иситилган ўсимлик мойини ичинг, суякнинг чиқиши осонлашади. Шунингдек, мой томоқни қоплаб, яллиғланишнинг олдини олади.

Суяк олинганидан сўнг:

  • Ҳаттоки шифокорга боргандан кейин ҳам суяк ҳали ҳам жойида тургандек туюлиши мумкин. Ҳавотирланманг, бу вақтинчалик асорат.
  • Бу ҳисдан қутулиш учун илиқ душ қабул қилинг, бу томоқни юмшатиб, мушакларни бўшаштиришга ёрдам беради.
  • Юмшоқ ва қоплайдиган нарса енг, масалан сули бўтқаси.
  • Томоқдаги жароҳат яллиғланмаслиги учун уни исталган антисептик билан чайинг.