Машҳур компанияларнинг белгиларида оддий расмдан ташқари, каттароқ маъно яширинган бўлади. Бу тасвирлар ўзида бутун моҳиятни яшириб, компаниянинг тарихи ва у тақдим қиладиган хизматлар ҳақида сўзлайди. Қуйида бир нечта машҳур белгиларнинг асл маъноси билан танишинг.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

HYUNDAI

Корея конгломерати ҳисобланган Hyundai белгиси – шунчаки номдаги биринчи ҳарф, деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса, Н ҳарфи қўл бериб турган икки кишини (бир томонда – мижоз, бошқа томонда – компания вакили) билдиради.

Adidas

Adidas спорт дўконлари тармоғининг номи уларнинг асосчиси Адольф Дасслер исмидан келиб чиққан. Белги бир неча бош ўзгарган, аммо учта чизиқ доим қолган. Ҳозирда улар қийшайтирилган ҳолда учбурчакни – тоғни ҳосил қилади. Бу барча спортчилар енгиб ўтиши керак бўлган тўсиқларнинг рамзий тасвири.

Apple

Apple белгисини ўйлаб топган дизайнер Роб Янов: “Мен бир халта олма сотиб олиб, уларни товоқчага солдим ва деталларни соддалаштириш учун бир ҳафта давомида чиздим. Мевани тишалб кўриш тажрибанинг бир қисми эди ва мутлақо тасодифий байт (bite ингл. “тишлаш”) компьютер атамасига айланди”.

Sony Vaio

Sony Vaio белгисидаги биринчи ҳарфлар аналог сигналини акс эттирувчи тўлқиндан иборат бўлиб, сўнгги икки ҳарф 1 ва 0, яъни рақамли сигнал рамзларини эслатади.

Amazon

Бир қарашда Amazon белгиси оддий бўлиб кўринади, бироқ у бренд фалсафасини англашга ёрдам беради. Сариқ ёй табассумни эслатади: Amazon.com мижозлар доим мамнун бўлиши истайди. Шунингдек, ёй A ва Z ҳарфларини боғлаб, бу дўконда “А дан Я гача” мутлақо ҳамма нарса борлигига шаъма қилади.

Baskin Robbins

“BR” ҳарфларининг пушти қисмлари 31 сонини ташкил қилади – азалдан Baskin Robbins музқаймоғи айнан шунча таъмга эга бўлган.

Toyota

Кўпчилик Toyota япон автомобилсозлик корпорациясининг белгисини шляпа кийган ковбойнинг бошига ўхшатади. Аслида эса у ип киритилган нина қулоғини билдиради. Бу ташкил топган даврида тўқувчилик дастгоҳлари билан шуғулланган компаниянинг ўтмишига ўзига хос шаъмадир. Бироқ, белгининг яна бир кичкина сири бор: унинг алоҳида қисмлари Toyota сўзининг ҳарфларини ташкил қилади.

Continental

Continental – автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчиси. Улардан бирини истиқболдаги ғилдирак тасвирини акс эттирувчи дастлабки икки ҳарфда кўриш мумкин.

Formula 1

Агар F ҳарфи ва қизил чизиқлар орасидаги жойга қарасангиз, 1 рақамини кўришингиз мумкин. Белги тезлик ҳиссини намоён этади.

Pinterest

Фойдаланувчилари ўзларига ёққан тасвирларни тўплаши ва онлайн-доскаларига “ёпиштиришлари” мумкин бўлган Pinterest оммабоп интернет-хизматининг белгисида нина яширинган. Р ҳарфига диққат билан қаранг – айнан унинг ўткир “оёқчаси” нина шаклида ишланган.

Beats

Америкадаги Beats аудиобуюмлари ишлаб чиқарувчисининг белгисидаги В ҳарфи ва қизил доира қулоқчин таққан одам сифатида талқин қилинади.

Toblerone

Toblerone – Швейцариянинг Берн шаҳридаги шоколад ишлаб чиқарувчи компания. Уни кўпроқ айиқлар шаҳри деб аташади. Айнан шунинг учун Toblerone белгисига ушбу жониворнинг шарпаси туширилган.

BMW

BMW тарихи авиациядан бошланган ва компания белгиси ўз илдизларига содиқ қолган. BMW маркази, бу айланаётган винтнинг парраклари, деган фикрдан фарқли ўлароқ, бу – шунчаки катакли бўлган Бавария байроғининг бир қисми.

LG

Жанубий Кореядаги LG электроника ишлаб чиқарувчиси белгисининг асосий рамзи – кулаётган одамнинг ўзига хос юзидир. Бренднинг расмий таърифига кўра, ушбу композиция компаниянинг барча мижозлар билан “инсоний” муносабатларни сақлаб қолишга бўлган интилишини кўрсатади.

Шу билан бирга, тармоқда кўп йиллардан буён LG белгиси Pac-Man компьютер ўйинидаги қаҳрамоннинг юзига таққосланади.

Evernote

Маълумки, филларнинг хотираси жуда кучли бўлади. Мазкур жониворлар юзлар ва воқеаларни эслаб қолиши исботланган. Айнан шунинг учун Evernote қайдлар хизматининг белгисида фил тасвирланган. Фил қулоғининг бир бурчаги худди саҳифаларнинг бурчаги каби қайрилган. Evernote қайдлари билан ҳеч нарсани унутмайсиз.

Coca-Cola

Жуда камёб ҳолат бўлсада, баъзан яширин маъно тасодиф бўлиши ҳам мумкин. Хусусан, Coca-Cola белгисининг O ва L ҳарфлари ўртасидаги жойда Дания байроғини кўрса бўлади. Компания бундан Даниядаги реклама кампанияси вақтида ўз манфаатида фойдаланган.