Американинг Forbes нашри дунёдаги энг қиммат 100та бренд рейтингини чоп этди. Таҳририят компанияларнинг сўнгги уч йил ичидаги фойдасини ҳамда бренднинг турли тармоқлардаги (масалан, люкс тоифасидаги истеъмол маҳсулотларида бренд фойдага сезиларли таъсир кўрсатади, аммо авиа ва нефт компанияларида эса - йўқ) даромадга таъсир кўрсатиш коэффициентини ҳисобга олган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Американинг Apple компанияси кетма-кет олтинчи марта рейтингни бошлаб берди. Apple брендининг қиймати бир йил ичида 6 фоизга ўсиб, Forbes ҳисоб-китобларига кўра 2016 йилда 154,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Компания ҳар йили рекламага 1,8 млрд. АҚШ доллари сарфлайди, дея қайд этмоқда нашр.

Дунёдаги энг қиммат 25та бренд – қуйидаги фотогалереяда.

1. Apple

  • Бренд қиймати: $154,1 млрд.
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +6%
  • Реклама ҳаражатлари: $1,8 млрд

Жорий йилда Apple ўн йилдан ортиқ давр ичида биринчи марта тушумни қисқартирди – компаниянинг март ойида якунига етган иккинчи молиявий чоракдаги тушуми ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 12,8 фоизга камроқ бўлиб, атиги 50,6 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бунинг сабаби – янги iPhone қурилмаларига талабнинг пасайишидир, дея изоҳ берди Apple молия директори Лука Маэстри. Ўтган йили одамлар смартфонларни кўпроқ харид қилганлар, аммо жорий йилда эски iPhone қурилмаларини янгиларига алиштираётган сони қисқармоқда, деди у. Иккинчи чоракда бутун дунё бўйлаб ушбу компаниянинг атиги 51,2 млн. дона смартфони сотиб олинди. Бир йил аввал худди шу даврда бу кўрсаткич 61,2 млн. донани ташкил қилган эди. Шунингдек, Apple ишлаб чиқарадиган бошқа қурилмаларга бўлган талаб ҳам пасаймоқда. Март ойи бошида компания ҳозирда iPad Pro деб номланган базавий 10 дюймли планшетининг янгиланган версиясини кўрсатган бўлишига қарамай, ўтган чоракда iPad таъминоти 19 фоизга камайиб, 10,3 млн. донани ташкил қилди. Mac бренди остидаги ноутбуклар ва стол компьютерларининг савдоси ҳам 12 фоизга, 4 млн. донагача қисқарди.

2. Google

  • Бренд қиймати: $82,5 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +26%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,2 млрд

Google аввалгидек АҚШдаги асосий излаш тизими бўлиб қолмоқда. 2016 йилнинг апрель ойида Европа комиссияси Google компаниясини монополияга қарши қонунларни бузишда айблади. Идоранинг тергов иши бир йилдан ортиқ вақт давом этди. Бу ҳақида расмий эълон 2015 йил 15 апрелда берилган. 20 апрель куни Европа комиссияси Google компаниясига шикоятлар тўғрисидаги расмий хатни юборди. Android қурилмасига Европа комиссиясининг эътиборини Google томонидан таҳқирланиш бўйича шикоят қилган иловаларнинг ишлаб чиқарувчилари тортдилар. Шикоятлардан бири Россиянинг “Яндекс” тизимидан келиб тушган.

Аввалроқ Россиянинг Федерал монополияга қарши хизмати (ФМХ) “Яндекс” шикояти бўйича Google компаниясига қарши иш қўзғатди. Россия компанияси 2015 йилнинг февраль ойида Google монополияга қарши меъёрларни бузган ҳолда, Android негизидаги мобил қурилмаларнинг ишлаб чиқарувчиларига ўз шартларини қўяётганлигидан шикоят қилди. ФМХ 2015 йилнинг кузида Google компаниясини монополияга қарши қонунчиликни бузишда айбдор деб топди. Идора Америка компаниясидан қоидабузарликлар бартараф этилишини талаб қилди.

Шунга қарамай, Google 12 май куни NASDAQ фонд биржасида савдо қилиб, тарихда биринчи марта АҚШдаги энг қиммат компанияга айланди. Савдо очилишида компаниянинг капитализацияси 493 млрд. АҚШ долларни ташкил этган. Йил бошидан интернет-изловчи капитализациясини 4,5 фоизга қисқартирди ва фақатгина Apple қимматли қоғозлари янада тезкор арзонлашгани туфайли ундан ўзиб кета олди.

3. Microsoft

  • Бренд қиймати: $75,2 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +9%
  • Реклама ҳаражатлари: $1,9 млрд

2014 йилнинг февраль ойидан компанияни ҳиндистонлик Сатья Наделла бошқармоқда. 2015 йилнинг ноябрь ойида Microsoft ва Google бир-бирига нисбатан патент ҳуқуқлари бўйича барча суд низоларини тартибга солишга келишиб олдилар. Компанияларнинг айтишича, уларнинг келишуви айрим технологиялар, жумладан мобил телефонлар, WiFi, шунингдек Microsoft томонидан ишлаб чиқариладиган Xbox ўйин платформаларида ишлатиладиган патентлар ва бошқа Windows маҳсулотларининг ҳуқуқларига тааллуқлидир. Суд жараёнларининг тўхтатилиши компанияларнинг АҚШ ва Германияда олиб борилаётган бир-бирига қарши 18та суд ишини тартибга солади. Томонлар келишувнинг молиявий шартларини эълон қилмадилар.

4. Coca-Cola

  • Бренд қиймати: $58,5 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +4%
  • Реклама ҳаражатлари: $4 млрд

2014 йилда Coca-Cola маҳсулотининг АҚШдаги сотувлари 0,1 фоизга ўсди. Бироқ, мазкур кичик ўсиш ҳам компания учун аҳамиятли бўлди, чунки бу Coca-Cola савдоларининг 2000 йилдан буён ички бозорда биринчи марта ўсиши. 2015 йилнинг май ойида Coca-Cola Россияда Coca-Cola Light ичимлигининг ишлаб чиқарилишини тўхтатди ва Россия бозорига бошқа – Coca-Cola Zero паст калорияли ичимлигини олиб кирди. Сўнгги 15 йил давомида Россияда Coca-Cola бренди остидаги ичимлик савдос тўтр баробарга ўсди ва 2014 йилда 859,1 млн. литрга етди, деб ёзади Canadean нашри. Компаниянинг алкоголсиз газланган ичимликлар бозоридаги улуши 9 фоиздан 18,5 фоизгача ўсди. Бироқ, ўсиш кўрсаткичи 2012 йилда 19,6 фоиз, 2013 йилда – 10,3 фоиз бўлганига қарамай, 2014 йилда ичимликнинг Россиядаги сотувлари атиги 1,1 фоизни ташкил этди. 2015 йилнинг биринчи чорагида Россияда Coca-Cola ичимлигининг умумий сотувлари табиий кўрсаткичда 7-8 фоизга пасайди.

5. Facebook

  • Бренд қиймати: $52,6 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +44%
  • Реклама ҳаражатлари: $281 млн

Facebook ўтган йилги рейтингга нисбатан яна беш поғонага кўтарилиб, рўйхатдаги биринчи бешталикдан жой олди. 2016 йилнинг апрелида компания уч йил ичида Цукербергни қўриқлашга 12,5 млн. АҚШ доллари сарфланиги маълум бўлди. 2013 йилда Цукербергнинг хавфсизлигини таъминлашга 2,65 млн., 2014 йилда – 5,6 млн. ва 2015 йилда – 4,26 млн. АҚШ доллари сарфланган. Ижтимоий тармоқ вакиллари Цукербергнинг хавфсизлигига оид бу қадар катта ҳаражатларни “унинг компания асосчиси, раиси ва раҳбари вазифасидаги ҳолати туфайли хавфсизлигига алоҳида таҳдидлар” дея изоҳладилар. Бу Standard & Poor’s 500 Index рўйхатидаги компаниялар орасида раҳбарларни қўриқлашга кетказилган энг катта ҳаражатлар.

6. Toyota

  • Бренд қиймати: $42,1 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +11%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,6 млрд

Toyota 2015 йилнинг октябрь ойида автотрассада мустақил ҳаракатлана оладиган Lexus GS седани негизида ишланган автомобиль ғоясини тақдим этди. Бундай автомобильнинг ҳақиқий модели 2020 йилгача пайдо бўлиши кутилмоқда. Бир ой ўтгач концерн сунъий онг ва робототехникани ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот институтини ташкил этишга 1 млрд. АҚШ доллари йўллашини эълон қилди.

7. IBM

  • Бренд қиймати: $41,4 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: -17%
  • Реклама ҳаражатлари: $1,3 млрд

Сўнгги пайтда компания қийинчиликларга дуч келмоқда – кетма-кет бир неча чорак давомида IBM қурилмаларининг сотувлари пасаймоқда. Бироқ, IBM тушкунликка тушаётгани йўқ ва қурилмалар ишлаб чиқарувчисидан булутли ҳисоб-китоблар бўйича бозор етакчисига айланишни кўзламоқда. 2015 йилнинг 1-чорагида компания яратган “булутлар”дан олинган даромад 60 фоизга ўсди.

8. Disney

  • Бренд қиймати: $39,5 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +14%
  • Реклама ҳаражатлари: $2,6 млрд

Walt Disney 2014 йилда Голливуднинг энг даромадли киностудиясига айланди ва 7,2 млрд. АҚШ долларига тенг тушумда унинг фойдаси 1,7 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Кинокомпаниянинг бундай рентабеллигига бош ролни Анжелина Жоли ижро этган “Малефисента” фильмининг омадли касса тушумлари сабаб бўлди. Фильм киностудияга халқаро ижарадан 758 млн. АҚШ долларини олиб келди.

9. McDonald’s

  • Бренд қиймати: $39,1 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: -1%
  • Реклама ҳаражатлари: $719 млн

McDonald’s ҳар куни дунёнинг 100та давлатида қарийб 69 млн. мижозга хизмат кўрсатади. Бироқ сўнгги вақтда бренд АҚШда овқатланиш одатларининг ўзгариши ва Осиёда таом сифатига бўлган юқори талабларга тўқнаш келмоқда. McDonald’s сотувлари пасаймоқда. Компания АҚШ, Хитой ва Япониядаги зарар келтираётган ресторанларини ёпмоқда.

10. GE

  • Бренд қиймати: $36,7 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: -2%
  • Реклама ҳаражатлари: ошкор этилмаган

General Electric – ташкил топган 1896 йилдан буён Dow Jones Industrial Average индексига кирадиган ягона компаниядир.

11. Samsung

  • Бренд қиймати: $36,1 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: -5%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,3 млрд

An office worker walks by a logo of Samsung C&T Corp., at its head office in Seoul, South Korea, Friday, July 17, 2015. Samsung shareholders approved Friday a highly contested deal that strengthens the Samsung family’s grip on the world’s largest smartphone maker. Samsung construction company Samsung C&T said that 69.5 percent of shareholders who voted supported the takeover of it by another Samsung company, Cheil Industries.(AP Photo/Ahn Young-joon)

12. Amazon

  • Бренд қиймати: $35,2 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: 25%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,8 млрд

13. AT&T

  • Бренд қиймати: $32,6 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: 12%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,6 млрд

14. BMW

  • Бренд қиймати: $28,8 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +4%
  • Реклама ҳаражатлари: ошкор этилмаган

15. Cisco

  • Бренд қиймати: $28,4 млрд
  • Изменение за год: +3%
  • Реклама ҳаражатлари: $202 млн

16. Oracle

  • Бренд қиймати: $28 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +4%
  • Реклама ҳаражатлари: $55 млн

17. Intel

  • Стоимость бренда: $27,7 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +7%
  • Реклама ҳаражатлари: $1,8 млрд

18. Nike

  • Бренд қиймати: $27,5 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +5%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,2 млрд

19. Louis Vuitton (Christian Dior)

  • Бренд қиймати: $27,3 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: -3%
  • Реклама ҳаражатлари: $4,4 млрд

20. Mercedes-Benz (Daimler)

  • Бренд қиймати: $26 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +16%
  • Реклама ҳаражатлари: ошкор этилмаган

21. Verizon

  • Бренд қиймати: $25,8 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +5%
  • Реклама ҳаражатлари: $2,7 млрд

22. Walmart

  • Бренд қиймати: $25,4 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +3%
  • Реклама ҳаражатлари: $2,5 млрд

23. Honda

  • Бренд қиймати: $25,2 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +8%
  • Реклама ҳаражатлари: ошкор этилмаган

24. American Express

  • Бренд қиймати: $24,3 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +4%
  • Реклама ҳаражатлари: $3,1 млрд

25. Budweiser (Anheuser-Busch InBev)

  • Бренд қиймати: $23,4 млрд
  • Бир йил ичидаги ўзгариш: +5%
  • Реклама ҳаражатлари: ошкор этилмаган

Дунёдаги энг қиммат 25та бренд – қуйидаги фотогалереяда.