•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бугунги кунда актёрлик муваффақиятининг мезони сифатида фақат машҳурлик ва мухлислар орасида танилишни эмас, балки меҳнат учун муносиб ҳақ тўланишини ҳам кўрсатиш мумкин.

Бутун дунёда турк кинематографига ўсиб бораётган қизиқиш бизга унутилмас қаҳрамонлар ва ҳиссиётларни туҳфа этувчи актёрларнинг гонорарлари ҳам мос равишда ўсишига сабаб бўлмоқда. Хўш, севимли турк актёрларимиз қанча пул топади ва бу рейтингда уларнинг қайси бири етакчи ўринни эгаллаган?

Чағатай Улусой

Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаган. Чағатай Netflix интернет-платформаси билан тузган шартномаси туфайли, “Ҳимоячи” сериалининг битта қисми учун 500 минг лира (700 млн. сўмдан бироз кўпроқ) олади. Бу рақамларга олтита нолдан иборат бўлган Colin’s кийимлар бренди билан реклама шартномасини ҳам қўшса бўлади. Тан олинг, бундай муносиб тўлов билан Чағатай ўзи истагандек ҳаёт кечириши мумкин, албатта тугалланмас суратга олишлар ва сериалларга тайёргарликлардан бўш вақтида.

Бурак Ўзчивит

Турк шоу-бизнесининг асосий сарвқомати ҳозирча рейтингизмизнинг иккинчи ўрнидан жой олган, бироқ Ўзчивит бош ролни ижро этаётган “Усмонлиларнинг барпо бўлиши” сериалининг оммалашуви ҳамда қатор реклама лойиҳалари ёрдамида актёр биринчиликни қўлга киритиши мумкин.

Бурак Ўзчивит “Усмонлиларнинг барпо бўлиши” сериалининг продюсери – Мехмет Боздаг билан узоқ муддатли шартнома тузган бўлиб, ундаги битта қисм учун актёрга 325 минг лира (475 млн. сўм) тўланади. Турк кинематографи ўлчовларига кўра бу – жуда катта гонорар. Бундан ташқари, Ўзчивит Clear Men шампуни рекламаси юзи, шунингдек Altınyıldız Classics эркаклар мумтоз кийими брендининг юзи ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, кийим бренди рекламаси учун Бурак 3 млн. лира (4,3 млрд. сўм)га эга бўлади – оилавий бюджетга яхшигина даромад!

Энгин Алтан Дузятан

Рейтингдаги иккинчи ўринни Бурак Ўзчивит талқин этган экрандаги ўғлига бўшатиб берди ва учинчи ўриндан жой олди. Бу ҳам ёмон натижа эмас! Энгин Дузятан “Эртуғрул” сериалидаги Эртуғрул Гази роли туфайли Туркиядаги энг талабгор актёрлардан бирига айланди. Бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларни экранларга жалб қилган тарихий сериалнинг битта қисми учун актёр 250 минг лира (366 млн. сўм) олган. Сериалнинг 150та қисми учун Дузятан қанчалик бойиганини ҳисоблаш қийин эмас. “Эртуғрул” сериалининг муваффақиятидан сўнг Энгин “Ўқ” сериалида иштирок этиши учун 200 минг лира (292 млн. сўм) гонорар сўраган, бироқ сериал яратувчилари нархни ҳар бир қисм учун 160 минг лира (234 млн. сўм)гача пасайтирганлар. Айрим манбаларда таъкидланишича, нарх 111 минг лира (162 млн. сўм)гача камайтирилган.

Киванч Татлитуғ

Турк Брэд Питти 15 йил давомида Туркиядаги энг талабгор ва катта ҳақ тўланадиган актёрлардан бири бўлиб келмоқда. Киванч ўзининг “Тўқнашув” сериалидаги сўнгги ишида ҳар бир қисм учун 150 минг лира (219 млн. сўм) олган. Шунингдек, жозибали ташқи қиёфаси ва харизмаси туфайли актёр мўма            йгина даромад келтирадиган қатор реклама шартномаларига ҳам эга. Ўтган давр ичида Киванч Mavi кийимлар бренди, Coca-Cola компанияси, Magnum Infinity музқаймоқ номи, Akbank банки, Yedigün шарбати ва Head & Shoulders шампунининг юзи бўлишга улгурган.

Энгин Акюрек

Рўйхатимиз иштирокчиларидан бирининг адаши авваллари катта гонорарлар билан мақтана олмасди, аммо “Элчининг қизи” сериалидаги бош роль Энгинга ҳар бир қисм учун 110 минг лира (160 млн. сўм) келтирди. Бу хабар, албатта, актёрнинг ҳамкасблари орасида ва матбуотда шов-шувга сабаб бўлди, чунки авваллари Акюрек анча паст ҳақ оларди. Сериалнинг продюсерлари лойиҳани чет эл каналларига сотишдан фойдани кўзламоқда – актёрнинг чекидаги рақамлар ҳам шунга боғлиқ.