•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Никоҳ тўйига таклиф этилган, турмуш қураётган ёшларганима хадя қилишни билмаётганлар учун бир неча ғоялар.

Сизни тўйга таклиф қилишган бўлса, у ҳолда иккиланиш ҳисси сизга таниш: байрам сабабчилари учун хурсандлик ва уларга нима совға қилсам экан каби узоқ давом этадиган ўйлар. Lifehack.uz келин ва куёвга ёқиши аниқ бўлган универсал совғаларни тўплади.

Пул

Ҳаммага ва ҳар доим зарур бўлган универсал совға. Пул айниқса улкан режалари мавжуд бўлган ёш оилада ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Пулларни конверт ёки ҳар қандай ғаройиб ўрамга солиб бериш мумкин. Асосийси, совға миқдорини айтманг, бу одобдан эмас.

Маиший техника учун сертификат

Тостер ва мультиварка ўрнига маиший техника дўкони учун сертификат совға қилинг. Бу янги турмуш қурганлар учун ҳам қулай. Сизга байрам тадбирига катта қутини олиб боришингиз, уларга эса учта телевизорни қаерга қўйишни ўйлашга тўғри келмайди. Жуфтлик зарур бўлган буюмни ўзи танлагани маъқул.

Саргузаштлар

Ёрқин ҳиссиётлар моддий қадриятлар каби муҳим. Келин ва куёвга ёқиши мумкин бўлганини танланг: парашютдан сакраш, трамплин ёки аэротрубда учиш ёки икки киши учун спа кабилардир. Сиз янги ҳислар билан бир қаторда, узоқ йиллар учун ёрқин ҳотиралар хадя этасиз.

Жуфтлик аниқ ёқтирадиган нарса

Жуфтлик одатда дам олиш кунларини қандай ўтказишини ўйлаб кўринг. Агар севишганлар табиат қўйнида кабоб пиширишни ёқтирса, уларга грилда пишган гўшт совға қилинг. Агар жуфтлик уйда ўтиришни маъқул кўрса, уларга зарур бўлган совғани изланг. Агар яқинларингиз ҳам дўстларингиз ва танишларингиз бўлса, уларга совға сифатида нима хадя қилиш мумкинлигини ўзларидан сўрашингиз мумкин.

Қимматбаҳо алкоголь

Табиийки, бу совға агар жуфтликларнинг ҳар иккиси ҳам спиртли ичимликларни ичишга қаршилик қилмаган ҳолдагина ўринли бўлади. Агар имкониятингиз бўлса, турли вазиятлар учун ҳар хил қизиқ ичимликлар совға қилишингиз мумкин.

Дизайнерлик ва санъатга хос кичик буюмлар

“Катта бўлмаган” сўзига эътибор қаратинг: бу сўз асосийдир. Сиз совға қилиш истагида бўлган расм ва ҳайкал интерьернинг марказий қисми эмас, унинг бир детали бўлиши лозим. Бу байрам нишонланаётган жойга ўзгалар ёрдамисиз олиб бориш, кейинчалик ҳам осонлик билан кўтариш мумкин бўлгани лозим.

Табиийки, бундай совға ёшлар ва уларнинг дидини яхши билишни талаб этади.

Фотосессия

Бу ерда бир неча вариантлар бор. Балки келин ва куёвга улар томондан танланган сураткаш томонидан олинган тўй фотосессиясини хадя этарсиз. Балки улар маросимдан бироз вақт ўтгач, суратга тушишни исташар. Буни олдиндан муҳокама қилиб олинг, розиликларини олгач, фотосессия совға қилинг.

Идиш-товоқ ва бошқа маиший анжомлар

Агар дидингиз бир-бирига мос келишига юз фоиз ишонсангиз, идиш-товоқ ва интерьер буюмларини хадя қилинг. Ҳатто бу ҳолда ҳам, ҳамма ерга мос келадиган жуда содда ва минимал буюмларни танлаш керак.

Истаклар ижобати

Агар таклиф этилган вариантлардани ҳеч бири сизга тўғри келмаса, бўлажак ёш оиладан уларда истаклар рўйхати бор-йўқлигини сўранг. Жуфтликдан уни тузиб беришни ҳам сўраш мумкин, ахир тўйга нима совға қилиш тўғрисида биргина сиз бош қотримайсиз-ку.

Истаклар рўйхати ҳам меҳмонлар, ҳам байрам эгалари ҳаётини осонлаштиради. Исталган одам ундан фойдаланиши мумкин.