•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ҳамма дазмоллар бир хил бўлади деб ўйласангиз, хато қиласиз. Биз замонавий моделлар нимаси билан фарқ қилишини тушунтиришга ва энг мақбулини танлашда кўмаклашишга ҳаракат қиламиз.

Дазмол турини аниқлаб олинг

Дазмоллар буғли ва оддий, яъни буғ ҳосил қилиш функциясисиз бўлади. Булар эскирган моделлар бўлиб, дазмоллаш вақтида мураккаб матолар устига нам дока қўйиш керак бўлади. Ҳозирда савдода бундай дазмоллар деярли йўқ.

Буғли дазмоллар ичига ўрнатилган ва ташқарисидаги сув резервуарига эга бўлади. Сўнгги моделлар – буғ станциялари деб номланади: буғ катта алоҳида турадиган идишда ҳосил бўлиб, шланг орқали дазмолга узатилади.

Чап томонда — буғли дазмол, ўнг томонда — буғ станцияси

Буғ станциялари тез ва сифатли дазмоллайди, аммо қиммат туради ва кўп жой талаб қилади. Улардан кўпинча ательелар ва кирхоналарда фойдаланилади. Маиший жараёнда эса оддий буғ дазмоли етарли. Асосийси – таглиги, қуввати ва функцияларни танлаб олишдир.

Тагликни танланг

Дизайн — дазмолни харид қилишда эътибор бериш керак бўлган сўнгги нарса, энг муҳими дазмоллайдиган қатламни ўрганишдир.

Замонавий дазмолларнинг таглиги қуйидагилардан ишланади:

  • зангламайдиган пўлат;
  • алюминий;
  • керамика;
  • тефлон;
  • титан.

Бу материалларнинг ҳар бири ижобий ва салбий жиҳатларга эга.

Зангламайдиган пўлат — арзон, ишончли, яхши сирпанади. Лекин, нотўғри ишлатилса, тагликда куйинди ҳосил бўлади, шу боис дазмолни мунтазам тозалаш керак бўлади.

Алюминийли қоплама ҳам тежамкор вариант. Бундай тагликка эга дазмол тез қизиб совийди, аммо узоқ вақт хизмат қилмайди. Металл осон шаклини йўқотади, вақт ўтиши билан унда нозик матодан ишланган буюмларга шикаст етказиши мумкин бўлган кертиклар юзага келади.

Как выбрать хороший утюг для дома: обратите внимание на подошву

Керамик тагликлар ҳар қандай матолар устида яхши сирпаниб, ҳаттоки режим ҳарорати ўзгарганида ҳам кийимга ёпишмайди. Бироқ, жуда нозик – яхшиси тушириб юбормаслик керак.

Тефлонли қопламалар ҳам буюмларни яхши текислайди, лекин уларни жараён вақтида тугмалар ёки тақувчи мосламалар, шунингдек абразивлар билан осон қирилиши мумкин.

Титан тагликлар, аниқроғи, титан билан чангланган пўлат – «дазмол саноатидаги» сўнгги модель. Улар ҳар томонлама яхши, аммо узоқ совийди ва қиммат туради.

Шунингдек, иккиталик тагликка эга моделлар бўлиб, бунда асосий тагликка нозик маоларни дазмоллаш учун мўлжалланган мослама ўрнатилади.

Таглик материалини танлаб бўлгач, унинг шаклига эътибор беринг.

Дазмолнинг майдони қанча катта бўлса, дазмоллаш жараёни шунча тез бўлади. Учи қанча ўткир бўлса, ёқа, манжетлар ва тугмалар орасини дазмоллаш шунча осон бўлади.

Буғли дазмолларнинг таглигида буғ узатиш учун тешиклар бўлади. Учида ва орқасида кична тешиклар, ён томонларида – йириклари. Улар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Шунингдек, тарновчаларнинг бўлиши айни муддао. Улар буғнинг бир текси тарқалишига ёрдам беради.

Буғнинг ҳосил бўлиш тезлиги дазмолнинг қувватига боғлиқ.

Қувватни танланг

Дазмолларни қуввати бўйича уч гуруҳга бўлиши мумкин.

  1. 500 Вт.гача — йўл дазмоллари. Енгил футболкалар ва кўйлаклар учун қулай, аммо ётоқ тўшамалари ва сочиқларда қийналасиз. Саёҳатлар ва ёлғиз яшовчиларга мос келади.
  2. 1 600–2 000 Вт — маиший дазмоллар. Бундай мосламалар деярли ҳар қандай буюмлар, ҳаттоки бир оз қуриб кетганларини ҳам текислай олади. Бу вариант ҳафтада бир неча маротаба дазмол босиладиган оилалар учун тўғри келади.
  3. 2 000 Вт.дан ортиқ — профессионал дазмоллар. Бундай қувват билан қимматли моделлар ва буғ станциялари мақтана олади. Ательелар ва кимёвий тозалаш жойлари, шунингдек жуда кўп дазмол бўлган оилалар учун вариант.

Функционалликни ўрганинг

Замонавий дазмоллар хилма-хил функцияларга эга. Ортиқча ҳақ тўлашдан аввал у ёки бу функция қандай фойда беришини ўрганиб чиқинг.

ФункцияНима беради
Доимий буғ узатилишиБир дақиқа ичида қанча кўп сув буғга айланса, қалин матолар ва қаттиқ ғижимланган буюмларни дазмоллаш шунча енгиллашади. Буғнинг узатилиши тезлиги – дақиқасига 10 дан 150 г.гача – дазмол қувватига боғлиқ. Одатда маиший ҳолатда 20-30 г/дақ. етарли.
Буғли зарбаМахсус тугмани босиш орқали матонинг маълум қисмига иссиқ пар оқимии юбориш ва дағал матоларни юмшатиш мумкин. Одатий хўжалик эҳтиёжлари учун дақиқасига 90 г. тезликдаги буғ зарбаси ортиғи билан етади.
ПуркагичАйрим буюмларни дазмоллаш учун намлаш зарур. Ушбу функция мавжуд бўлса, пуливизатордан фойдаланишнинг ҳожати қолмайди.
Сув томишига қарши тизимАйрим дазмоллаш режимларида буғ ҳосил бўлмайди. Лекин, тагликдаги тешиклардан сув оқиб чиқиши ва матода доғлар ҳосил қилиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ишлаб чиқарувчилар дазмолларга сув томишига қарши тизим ўрнатади.
Вертикал намлантиришБу функцияга эга дазмоллар буғ билан намлантирувчи мосламаларнинг ўрнини боса олади, чунки кийимларни илгичда, пардаларни эса гардинларнинг ўзида босиш имконини беради. Буғ тагликдаги тешиклар орқали буғ зарбаси қувватида узатилади.
Ўзини тозалашМазкур функция фақат тозаланган сувни қўйиш ёки сардакка қарши олинадиган фильтрлардан фойдаланиш заруриятини йўқотади.
АвтоўчишУйдан чиқаётиб «Дазмолни ўчирдимми?» дея ўзига савол берувчилар учун функция. Агар мослама 30 ва ундан ортиқ сония горизонтал ҳолатда қимирлатилмаса, у ўчади. Мослама 10-15 дақиқа давомида қаровсиз турса ҳам ўчади.
Шнурнинг автомат ўралишиМахсус тугма босилганидан сўнг, шнур дазмолнинг ичига кириб кетади ва сақлашда жойни тежаш имконини беради.

Барча жиҳатларни ҳисобга олинг

Тагликнинг материали ва шакли, қуввати ва функциялари – дазмолни танлашдаги асосий мезонлар. Бироқ, ҳисобга олиниши зарур бўлган бошқа жиҳатлар ҳам мавжуд.

  1. Дазмолнинг оғирлиги. Энг мақул оғирлик 1,5 кг. ҳисобланади. Енгил дазмолни қаттиқ бурмаларни текислашда дазмолллаш тахтасига бостириш керак бўлади. Оғиридан эса (2 кг. атрофида) қўллар тез чарчайди.
  2. Шнур узунлиги. Агар шнур узунлиги 1,5-2 метр бўлса дазмоллаш қулай бўлади. Унинг шарнирга маҳкамланиши ва 360 градусга айлана олиши ҳам мақсадга мувофиқдир. Дазмол махсус тагликда қизийдиган ёки аккумуляторда ишлайдиган шнурсиз моделлар ҳам бор. Бу мосламанинг ҳаракатини осонлаштиради. Бироқ, дазмол кўп бўлса, доим қувватлантириш керак бўлади.
  3. Тутқич қўлга тўлақонли мос келиши керак. Энг яхши ечим – резиналанган тутқич.
  4. Сув миқдорини кузата олиш учун резервуар шаффоф ёки ярим шаффоф бўлиши керак. Суюқликни тез-тез қуйишга тўғри келмаслиги учун резервуарнинг ҳажми 200-300 мл. бўлгани маъқул.
  5. Қиймат. Керамик таглик ва бир нечта асосий функцияларга (масалан, доимий буғ узатиш ва автоўчиш) эга кучли дазмолнинг ўртача нархи – 40 доллар атрофида. Бироқ, дазмолларнинг қиймати кучли фарқланади. Ҳаммаси бренд, тагли материали, қувват ва қўшимча функцияларга боғлиқ.