• 7
  • 1
  •  
  •  
  •  
    8
    Shares

Айтишларича, биз ҳеч нарсани ўзгартирмаслик учун ўзимизни алдашга қодир эканмиз. Агар турли хил ажойиб сифатларга эга бўлишингизга қарамай, ҳаётингиз барибир остин-устунлигига ҳайрон қолаётган бўлсангиз, ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурларингиз тўғри эканлигини текшириб кўринг.

Бу масалани ортга сурмасдан ўзингизга бир нечта савол бериб, уларга ҳаққоний жавоб беришни, сўнгра эса ўзгаришни таклиф қиламиз. Албатта, яхши томонга.

________

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Кўпчилик бошқалар олдида ўз сифатларини кўз-кўз қилиш тарбиясизлик деб ўйлайди. Лекин ўзи ҳақида яхши гапириш мақтаниш эмас. Ўзингизни шаҳардаги энг яхши мутахассис қилиб кўрсатишингиз шарт эмас. Ҳикояни “Менга ... ёқади” ёки “Мен ... яхши кўраман” гапларидан бошланг. Ўз ютуқларингиз ҳақида гапиришдан уялманг – шу йўл билан атрофдагиларнинг эътирофига ҳамда манфаатли иш таклифига эришиш мумкин.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Шахсий етуклик ҳисси ортида янги танишлар ва дўстларни орттириш ҳамда эски алоқаларни қўллаб туришга лаёқатсизлик бўлиши мумкин. Бироқ “мулоқот мушагини машқ қилдириш” мумкин. Машқ қилинг, масалан лифтда қўшнилар билан суҳбатлашишга ва атрофдагиларга хушомад қилишга одатланинг. Уларнинг муносабати сизга ёқади!

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Кўпинча ташқи хотиржамлик ортида тажанг ҳислар, оддий, кутилмаган, табиий бўла олмаслик яширинган бўлади. Ҳис қилаётганингиз ҳақида гапиришни ўрганинг. “Мен-хабарлардан” фойдаланинг, масалан: “Мени ... туфайли жаҳлим чиқди”. Агар ҳиссиётингизни ўзингиз ҳам тушунишга қийналсангиз, уларни ёзиб боринг, сўнгра таҳлил қилинг.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Мақсад томон нафас олиб одимлаш керак – бу куч тўплашга ҳамда кўзланган мақсад сарфланадиган вақт ва ҳаракатга арзиши ёки арзимаслигини баҳолаш имконини беради. Ўзингизни бўш қўйинг ва “ичингиздаги болани” озодликка чиқаринг: истакларингизни, улар ўта оддий бўлса ҳам (масалан, қаватли музқаймоқни татиб кўриш ёки ёлғиз кинога бориш), қоғозга ёзинг. Ҳар бири учун муддат кўрсатиб, уларни амалга оширинг! Фақатгина ўзингиз истаган ишни қиладиган кунни белгилаш мумкин. Бу “ичингиздаги каттага” зерикиш ва дангасаликсиз ортга қайтиш имконини беради.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Меҳрибонлик ёрдам бергинг келмаса ҳам рад жавобини бера олмаслик бўлиши мумкин. Сизга қандайдир илтимос билан мурожаат қилишса, бунга кучингиз ва вақтингиз борлиги баҳолаб кўринг. Агар салбий натижа чиқса, ўзингизни оқламанг. “Кечирасан, иложим йўқ” гапининг ўзи етарли. Агар бирдан рад қилиш қийин бўлса, “Бир соатдан кейин айтаман” денг. Фақатгина ҳақиқатдан истак бўлган ҳолатда ёрдам беринг.

Ўзингизга савол беринг: “Нима учун рад қила олмайман?” – ва жавобни таҳлил қилинг.

“Менга ҳеч ким керакмас” жумласининг ортида кўпинча алданиб қолишдан, кўнгилимиз оғришидан қўрқув яширинган бўлади. Бироқ ҳаётингиз бошқарувини бошқа одамга бермаган бўлсангиз, кимнингдир ҳатти-ҳаракатлари сизни қоқилтира олмайди. Катта ёшдаги одам ҳам моддий, ҳам руҳий жиҳатдан ўзига таяна олиши керак.

Ишонч аста-секин пайдо бўлади. Жуфтингизга истакларингиз ҳақида гапиринг, бир-бирингиз томон ўзаро қадам ташланг. Жуфтликда нима мумкину, нима тақиқланганини муҳокама қилиб олинг. Аввалги муносабатларда сизни алдашгани ёки ҳиёнат қилишгани учун жуфтингизни назорат остига олманг.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Агар кўпинча барча ижобий ва салбий томонларини ўйламасдан қарор қабул қилиб, сўнгра оқибатларини тозалаб ўтирадиган одам бўлсангиз, очколарни ҳисоблаш усулидан фойдаланинг. Иккала қарорнинг плюс ва минусларини ёзинг ҳамда ҳар бир бандга сиз учун муҳимлигидан келиб чиқиб, 10 баллик тизим бўйича баллар белгиланг. Кўпроқ очко тўплаган қарорни танланг. Масалан, нимани ейишни билмаяпсиз – тортми ёки салат?

Торт:

  • Мазали, +8.
  • Спортзалда машқ қилишга тўғри келади, −9.

Салат:

  • Озаман, +10.
  • Торт каби мазали эмас, −8.

Натижа: торт — −1, салат — +2.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Жонли ва ҳиссиётга бой бўлиш табиий ҳол, аммо баъзан бу хусусият ҳаяжонни ва унинг намоён бўлишини назорат қилиш керак бўлган жойда ноқулайдир. Ҳиссиётларни бостириш ва эътиборсиз қолдириш мумкин эмас, аммо уларни барбод қиладиган эмас, балки унумли шаклда ифодалашни ўрганишимиз мумкин.

Нафратингизни қўзғатадиган ёки асабингизга тегадиган сўзлар ҳамда ўзингизни назорат қила олмайдиган вазиятларни ёзиб чиқинг. Уларга аввалдан тайёрланинг. Масалан, ҳисларингизни овоз чиқариб айтишни ўрганинг: “Ишда муаммоларим бор, жаҳлим чиқди” ва танаффус қилинг “Ярим соатдан кейин гаплашамиз”.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

Қатъий принциплар бошқанинг ўрнида бўлишни истамаслик ҳиссини англатиши мумкин. Агар кўпинча “”Мен бундай қилмасдим”, “Одамлар .... шарт” жумлаларини такрорласангиз, балки ўзингизга бошқалардан яхшироқ кўринишни истарсиз, бу ҳақида ўйлаб кўринг.

Агар одамларнинг ҳаракатлари сиз кутганингиздек бўлмаса, ичингизда Фриц Перлзнинг“дуосини” айтинг: “Мен, бу – мен, сен эса - сен. Мен ўз ишимни бажаряпман, сен – ўзингникини. Мен бу дунёда сенинг истакларингга мос бўлиш учун яшамаяпман, сен эса менга мос бўлиш учун яшамайсан. Агар тасодифан бир-биримизни учратган бўлсак, ажойиб. Аксинча бўлса, бунга ёрдам бериб бўлмайди”.

Жавобни билиш учун суратга босинг.

 “Яхши бола” ёки “яхши қиз” ниқоби остида атрофдагиларни ҳафа қилишдан қўрқиш ва уларнинг баҳолашига тобелик яширинган. Бу қулай бўлишга мажбурлайди ва ўзлигингиз – норози, талабчан ёки кучсизликдан йиғлаётган ҳолатингиз намоён бўлишига ҳалақит қилади.

All 10 questions completed!


Share results:

________

Want more stuff like this?

Get the best viral stories straight into your inbox!
Don`t worry, we don`t spam

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!