•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Ўзбекистонда 1 октябрь санасида “Устоз ва мураббийлар” куни нишонланади. Бу кун аксарият одамларда ҳаяжон ва қувонч ҳиссини чақирса, кўпчилик учун, бу – бош оғриғи ҳамдир, чунки байрам арафасида саросимага тушамиз ва совға учун ғоялар етишмайди. Шу сабабли Lifehaq.uz таҳририяти Сиз учун ўқитувчилар ва олий мактаб муаллимлари учун ҳаётнинг турли жабҳаларига мос совғалар бўйича энг яхши ғоялар рўйхатини тайёрлади.

Бу ерда «Устозлар куни: турли мамлакатнинг 15та қизиқарли анъанаси» ҳақидаги мақолани ўқишингиз мумкин.

Совға қилишнинг 9 қоидаси

Совға тақдим этилганидан сўнг педагогда муаммо юзага келмаслиги учун қуйидаги оддий қоидаларни ёдда тутиш зарур:

  1. Совға албатта муҳим санага боғлиқ ҳолда туҳфа этилиши керак;
  2. Совға қилиш – ҳеч қандай жавоб муносабати ва кимгадир нисбатан муносабатнинг ўзгаришини назарда тутмайдиган беғараз ҳаракатдир;
  3. Имтиҳон, диплом ёки курс иши ҳимоясидан аввал бирон нима совға қилиш мумкин эмас;
  4. Унутманг, совғанинг қиймат тоифаси маълум сумма билан чегараланган ҳамда совға ҳашаматли ва қимматли бўлмаслиги керак;
  5. Ёдда тутинг, қимматбаҳо совға занжирли реакцияни ишга тушириб, ўрганиб қолиш ҳолатини юзага келтириши мумкин. Таълим муассасасида порахўрлик сабабчисига айланманг;н
  6. Ўқув жараёнида ишлатиш мумкин бўлган ёки синф хонасида қулайлик яратадиган фойдали нарса совға қилинг; қиммат совға пора сифатида баҳоланиши ва педагогик жамоа орасида ҳасад ва норозиликка сабаб бўлиши мумкин. Ўқитувчини бундай аҳволга қўйманг;
  7. Ўқитувчига совға танлашда унга ижобий ҳисларни бағишлаш ва предметнинг бирон-бир воқеа ёки болаларнинг қиёфалари билан боғлиқлигини топиш муҳимдир;
  8. Совғани албатта совға қутиси, қоғозга, конвертга (сертификатлар, чипталар ва ҳ.к. бўлса) ўранг;
  9. Байрамдан 1 кун олдин ёки байрам куни совға қилинг. Одатда байрамда дам олиш куни эълон қилинади.

Қандай совғаларни бермаган маъқул

Педагогнинг касб байрамига совғани танлашда ҳамма совғалар ҳам мос келмаслигини унутмаслик зарур. Ҳўш, нималарни туҳфа қилмаган маъқул?

  • Заргарлик зеб-зийнатлари ўта шахсий совға тоифасига киради. Бундай совғалар кўпинча яқин инсонлар ёки қариндошларга берилади.
  • Спиртли ичимликлар, улар қай даражада қимматбаҳо бўлишидан қатъий назар. Фарзандларингизга тарбия бераётган одам унга танланган совғани кўриб ўзини ноқулай ҳис қилади. Бундай турдаги совга таълим соҳаси вакилларига мўлжалланмаган.
  • Парфюмерия маҳсулотлари ва косметика. Ҳамма одамларнинг диди ва ёқтиришлари фарқ қилади. Сизга ёққан нарса бошқа одамга ҳар доим ҳам ёқавермайди. Ўқитувчи фойдаланадиган бренд ва атир номини аниқ билсангизгина унга атир ёки парфюмерия сувини совға қилишингиз мумкин. Бошқа одамнинг дидига мос пардоз воситаларини танлаш ҳам осон бўлмайди.
  • Идишлар, чой тўпламлари ва сервизлар катта қувонч бағишлаши эҳтимолдан йироқ. Авваллари ўқитувчи деярли ҳар байрамда шу каби совғаларни олган. Ўшанда, биллур ваза жуда қадрли ва қимматли совға ҳисобланган. Замонлар ўзгаради ва ҳозирги вақтда антиқа ва қизиқарли совғани танлаш қийинчилик туғдирмайди.
  • iPhone ва қимматбаҳо маиший техника тоифасидаги ўта қиммат совғалар ўқитувчини ноқулай аҳволга қўйиши мумкин. Шунингдек, айрим таълим ташкилотларида бундай совғалар умуман тақиқланган, чунки пора сифатида баҳоланиши мумкин.

Мактаб ўқитувчисига совға учун 7 ғоя

Фарзандларингизнинг биринчи муаллимаси ёки синф раҳбарига ёқимли совғани танлаш ва белгиланган маблағдан ортиқча сарфламаслик – осон вазифа эмас. Совғага навбатдаги ваза ёки конфетлар қутисини эмас, балки эсда қоладиган ва бир йўла фойдали нарсани беришни истайсиз. Сизга тўғри танлов қилишда ёрдам берадиган еттита ғояни таклиф этамиз.

1. Китоб дўконига сертификат

Барча педагоглар мустақил ривожланиш устида иш олиб борадилар, шунинг учун китоб дўконига сертификат ажойиб совға бўлади. Ўқитувчи айнан ўзига ёқадиган нашрни танлаши мумкин бўлади. Масалан, Тошкентдаги “Китоб олами” дўкони шундай сертификатларни таклиф қилади.

Афзалликлари:

  • ўқитувчининг ёқтиришини ўрганиш (топиш)нинг зарурати йўқ;
  • совға аниқ талабгор бўлади;
  • айниқса гулдаста билан бирга чиройли кўринади.

Камчиликлари:

  • истеъмолчи бир вақтнинг ўзида картада кўрсатилган суммага нарса олиши керак, қолган пул эса шунчаки куяди, шунинг учун камроқ суммали бир нечта сертификат совға қилган маъқул.

2. Шахсий пауэрбанк

Смартфонлар, планшетлар, аққли соатлар ва бошқа гаджетлар таълим жараёнини ташкил этишда муҳим ўрин эгаллайди. Ўқитувчи бу нарсаларнинг ёрдамида болалар ва ота-оналар билан мулоқот қилали, тезкор ахборотни олади ва етказади, ҳужжатларни тўлдиради. Замонавий педагог мунтазам он-лайн бўлиши керак. Фаол фойдаланиш туфайли қисқа вақт ичида техниканинг қуввати тугайди ва электр тармоғига уланиш имконияти доим ҳам бўлмайди, шу боис “power bank” ҳар қандай байрамга ажойиб совға бўлади. Ўзига хос безатилган ташқи аккумуляторни танлаш ёки қўшимча равишда ўқитувчининг исми, табрик ёзуви, сурати туширилган ёпишқоқ қоғозга (наклейка) буюртма бериш мумкин.

Афзалликлари:

  • фойдали ва замонавий совға;
  • исталган ҳамёнга мос моделларнинг кенг танлови;
  • стандарт мосламани ёпишқоқ қоғоз (наклейка) ёки бошқа антиқа безак билан ўзига хосга айлантириш осон (корпус устига турли бўёқлар билан қўлда, масалан синфдаги барча болаларнинг исмларини ёзиш мумкин).

Камчиликлари:

  • дарҳол ишдан чиқадиган гаджетни сотиб олмаслик учун бироз ахборот-техник тайёргарлик талаб этилади.

3. Стол чироғи

Мазкур аксессуарнинг ўрни дафтарлар ва конспектлар билан унумли ишлашда беқиёсдир. Бунда жамланган, ёруғлиги кескин эмас, балки етарли ёрқин бўлган барқарор чироқларни танлаган маъқул. Энг мақбул вариант минимализм услубидаги диод чироқли лампа бўлади.

Афзалликлари:

  • зарурийлиги, синфда ҳам, уйда ҳам керак бўлади;
  • иш жойининг ёруғлиги ва ўқитувчининг кайфиятини яхшилашга ёрдам беради;
  • шакллар ва ранглар хилма-хиллиги;
  • стол учун ажойиб безак бўлади.

Камчиликлари:

  • чиройли, аммо мутлақо фойдасиз нарсани харид қилиш эҳтимоли юқори;
  • дарҳол ишдан чиқадиган или саломатликка зарар етказадиган мосламани сотиб олмаслик учун бироз ахборот-техник тайёргарлик талаб этилади.

4. Мавзуга доир печенье ёки торт (пишириқ)

Ширинликлар – ҳар қандай байрамга анъанавий совғалардан биридир. Ҳозирда бундай совғанинг ажойиб хусусиятларидан бири креатив безатилиши ва мавзуга боғланишидир. Бошланғич мактаб ўқитувчисининг касб байрамига алифбо, рақамлар, бўғимлар шаклидаги печеньелар саватини совға қилиш мумкин. Кимё ўқитувчисига – Менделеев жадвали элементлари шаклидаги ширинликлар. География ўқитувчисига – кичик қитъа ёки турли мамлакатларнинг байроқлари. Математика ўқитувчисига – интеграллар ёки Пифагор теоремаси туширилган торт.

Афзалликлари:

  • ўзига хос безак;
  • ҳамёнбоп.

Камчиликлари:

  • синалган ишлаб чиқарувчидан харид қилиш зарур;
  • яроқлилик муддати қисқа;
  • буюртмани аввалдан расмийлаштириш керак.

5. Оригинал флеш-карта

Олинувчи ахборот ташувчилар таълим соҳаси ходимлари орасида доим талабгор бўлади. Бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар флешкаларни нафақат ўртача ҳажмдаги ахборотни сақлаш учун олиб юриладиган гаджет сифатида, балки қизиқарли аксессуар сифатида ҳам намоён этмоқда. Нархи тайёрланган материали ва ГБ ҳажмига боғлиқ бўлади.

Афзалликлари:

  • 4 ГБдан то 128 ГБгача ҳажмни танлаш мумкин;
  • корпус материали, ранги ва шакли борасида кенг танлов;
  • аксарият компьютер техникаси, электроника дўконларидан, интернет-дўконлардан харид қилиш ёки экслюзив моделга буюртма бериш мумкин.

Камчиликлари:

  • хитой ишлаб чиқарувчисининг арзон флеш-картасини харид қилиш эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун текширилган дўконлардан сотиб олинг.

6. Девор соати

Совға сифатида дўконларда таклиф этиладиган чиройли замонавий соатни танлаш ёки масалага ижодий ёндашиб, ўқувчиларнинг қўли билан ўзига хос моделни яратиш мумкин. Шунингдек, ихтисослашган компанияга мурожаат қилиб, мактаб тасвири, ўқитувчининг портрети, хотира қайди ёки ўқувчиларнинг ёқимтой портретчалари туширилган соатни тайёрлатиш мумкин. Бундай аксессуар мактаб интерьерига жуда мос тушади ва педагогга узоқ вақт мобайнида синф болаларини эслатиб туради (OLX.UZ порталида фанерда ўйилган ёки лазер билан куйдирилган кўплаб вариантларни топса бўлади).

Афзалликлари:

  • моделлар бўйича кенг танлов;
  • индивидуал дизайнни яратиш имкони.

Камчиликлари:

  • танланган услубни синфдаги умумий кўриниш билан мослаштириш зарур.

Олийгоҳ устозига талабалардан совғанинг 10та ғояси

Талабалик – инсон ҳаётидаги энг қувноқ ва ёдда қоладиган даврлардан биридир. Сизга севимли устозлар учун совға танлашда 10 ғояни таклиф этамиз:

1. Кичкина стол вентилятори

Стол вентилятори иш столидаги яна бир фойдали безакка айланиши мумкин. Ёзда ёки иситиш мавсумида кабинетлар ва аудиторияларда ўта иссиқ ва дим ҳаво бўлади. 3-4 парани (дарсни) кетма-кет ўтказиш зарур бўлган вазиятлар ўқитувчининг ўзини ёмон ҳис қилишига сабаб бўлиши мумкин. Оғирлиги атиги 300-400 грамм келадиган кичкина стол вентиляторини совға қилинг ва устозингиз яна узоқ вақт гуруҳингизни миннатдорчилик билан эслаб юради.

Афзалликлари:

  • столда кам жой эгаллайди;
  • эгилиш бурчагини созлаш мумкин;
  • USB ёки стандарт электр тармоғидан адаптер орқали қувватлаш мумкин;
  • ранглар хилма-хиллиги.

Камчиликлари:

  • функциялар ва тезликлар камлиги;
  • иш вақтида маълум даражада шовқин чиқиши мумкин.

2. Ўзига хос дизайнли компьютер сичқончаси, клавиатураси ёки қулоқчинлар

Таълим беришнинг компьютерлаштирилган жараёни пайдо бўлган вақтдан бошлаб компьютер аксессуарлари замонавий таълим ходимининг ҳаётидан муҳим ўрин эгаллади. Бундан ташқари, коронавирус пандемияси сабабли масофавий таълим жуда оммалашган. Бу аксессуарларнинг барчаси симсиз бўлса, янада яхшироқ.

Афзалликлари:

  • одатий қурилмалар аксессуарларининг ғайриоддий дизайни ўқитувчининг кайфиятини кўтаради;
  • бундай аксессуарлар билан ишлаш қулай;
  • симсиз вариантларнинг ишлаш радиуси 10 метргача етади.

Камчиликлари:

  • агар бу сичқонча бўлса, у қўлда қулай туриши учун кафтнинг тахминий катталигини билиш зарур.

3. USBли ҳаво намлагичи ва тозалагичи

Ўқитувчининг асосий қуролларидан бири унинг нутқи ҳисобланади. Материални тушунтириш, саволларга жавоб қайтариш, муаммони шакллантириш зарур. Ўзбекистонда ҳаво намлиги жуда паст (25-30%), иситиш мавсумида эса аудиториялардаги ҳаво жуда қуруқ бўлади. Ана шу ҳолатга жуда аниқ ва баланд овозда гапириш заруриятини қўшиб кўринг. Натижада, овоз кўпинча йўқолади ва ларингит ривожланиши мумкин. Шунинг учун ҳавони намлантирувчи ва тозаловчи USB ҳар қандай ўқитувчи учун фойдали ва кутилган совға бўлади.

Афзалликлари:

  • ихчам ҳажми, мослама иш столида ёки кафедрада кам жой олади;
  • моделларнинг кенг танлови (жиддий минималистикларидан тортиб то хона ўсимлиги шаклидаги ва футуристик кўринишдагиларигача);
  • USB орқали қувват олади;
  • 1,5 метр радиусида ҳавони яхши намлантиради;
  • сув резервуари 2-3 соатлик ишга етади;
  • айрим моделлар ҳушбўй ифорли лампалар сифатида ишлаши мумкин.

Камчиликлари:

  • агар қурилманинг корпуси сифатсиз пластикдан ишланган бўлса, намланган ҳавода ўзига хос ҳид бўлади;
  • айрим моделлар ишлаганида қўшимча чироқ ва бироз шовқин бўлади, бу ўқув жараёнидан чалғитиши мумкин.

4. Канцелярия учун тортмачали ёғоч органайзер

Канцелярия жиҳозлари стол ва синф бўйлаб тарқалиб кетмаслиги учун ўқитувчига замонавий ёғоч органайзерни совға қилинг. Бунда турли ҳажмдаги тортмачалик, қоғоз қўядиган бўлимли ва очиладиган тортмачалик моделларни танлаш мумкин. Яхшиси нақшлар ёки ёзувлар билан безатилган мумтоз услубдаги органайзерни танланг.

Афзалликлари:

  • зарурийлиги;
  • моделлар танловининг кенглиги;
  • ихчам ҳажмлар;
  • калит билан ёпиладиган тортмачаларни ўрнатиш мумкин.

Камчиликлари:

  • энг мақбул тўпламни аниқлаш қийин;
  • айрим ишлаб чиқарувчилар органайзер юзасига узоқ вақт сақланиб турадиган кучли ҳидга эга таркиб билан ишлов берадилар.

5. Абадий календарь

Иш столини безатиш учун универсал ва фойдали аксессуар. Бунда ёғочдан ишланган маҳсулот маъқулроқ. Сотувда деразали иккига ажратилган пластина, металл мосламали думалоқ ва эллипссимон, кублар билан безатилган қутиларга эга турли шакллар мавжуд. Тайёр маҳсулотни сотиб олиш ёки ўзига хос безакка буюртма бериш мумкин. (OLX.UZ порталида фанерда ўйилган ёки лазер билан куйдирилган кўплаб вариантларни топса бўлади).

Афзалликлари:

  • стол учун ихчам безак;
  • зарурийлиги, қоғозли календарлар каби ҳар йили ўзгартириш шарт эмас;
  • турли хил мавзуга доир қўлда ясалган маҳсулотларнинг кенг танлови;
  • эксклюзив дизайнга буюртма бериш имкони мавжуд.

Камчиликлари:

  • аксарият моделларга аввалдан буюртма бериш зарур.

6. Қалам очиш учун электр ёки механик машинача

Мазкур кичкина мослама математика, чизмачилик, расм, технология ўқитувчилари учун ажойиб ёрдамчига айланади. Бунда механик, тармоқдан, USB орқали ёки батареяда ишлайдиган моделни танлаш мумкин.

Афзалликлари:

  • қаламни яхши очади;
  • турли диаметрдаги қаламлар учун мўлжалланган моделлар мавжуд;
  • кесилган қипиқ контейнерда қолади.

Камчиликлари:

  • Мавжуд эмас.

7. Тувакда гул

Синф хонасининг деразасида турган жонли гуллар – ҳам ўқувчилар, ҳам ўқитувчи учун фойдали ва чиройлидир. Улар ҳавони кислород билан тўлдириб, хонани безаб туради. Ўқитувчига байрамда қандай гулни совға қилишни у билан аввалдан келишиб олиш мумкин.

8. Кичик колонкалар

Ўқитувчи столида колоналар доим керак бўлади, чунки уларни телефонга, телевизорга, ноутбукка улаш орқали дарсни самарали ўтказиш ёки оғир иш кунидан кейин мусиқа қўйиб дам олиш мумкин. Бунда турли қурилмалар ёки гаджетларга улаш мумкин бўлган моделни танлаган маъқул.

9. Стол соати

Ҳар қандай столда жуда зарур нарса. Агар бироз ҳаракат қилиб, аввалдан тайёргарлик кўрилса, унинг юзасига қизиқарли дизайнерлик безакларини ёки ўқитувчининг синф билан бирга тушган суратини ёпиштириш мумкин.

10. Ўқувчилардан эсдалик совғалари

Бундай совғалар сиросига видеофильмлар, видеохатлар, фотоколлажлар, плакатлар ва бошқалар киради. Масалан, ҳар кимга роль ажратилади ва ҳар бир ўқувчи ўз қисмини айтади, сўнгра бунинг барчаси 2 дақиқали ролик ҳолатига монтаж қилинади ва замонавий роликнинг бошқа шакллари қўшилади.

Фанлар бўйича совғаларга оид ғоялар

Ўқитувчига совға танлашда у мактабда қандай фанни ўқитишини инобатга олинг. Қуйида “Устоз ва мураббийлар” кунига совға олишга оид бир қанча қизиқ ғояларни таклиф қиламиз:

  • тарих ёки география ўқитувчисига типографияда чоп этилган ва ҳимоя ойнаси билан қопланган махсус дунё харитасини совға қилиш мумкин. У тарих/география хонасига жуда мос тушади ва мактаб фанларини ўрганишда ёрдам беради. Шунингдек, синфда бўлмаса глобус ҳадя қилиш мумкин;
  • инглиз тили ўқитувчисига яхши луғат ёки луғатлар тўпламини, инглиз тилидаги адабиётни харид қилинг;
  • информатика ўқитувчисига флешкалар тўплами, клавиатура ёки сичқонча, компьютер ва ноутбук учун бошқа аксессуарларни туҳфа қилинг;
  • биология ўқитувчисига синф хонаси учун тувакда ўсимлик, глобус ёки ҳайвонот олами харитаси мос келади;
  • рус тили ва адабиёти (она тили ва адабиёти) ўқитувчиси унинг севимли адиби асарлари тўпламидан жуда ҳурсанд бўлади;
  • мусиқа ва ашула ўқитувчисига шахсий микрофон, қўшиқлар ва мусиқа ёзилган дисклар совға қилса бўлади;
  • меҳнат ўқитувчисига дарсни самарали ўтишга ёрдам берадиган сифатли ва замонавий асбоблар тўпламини совға қилинг;
  • саёҳат қилишни яхши кўрадиган ўқитувчига совға сифатида термос-сумка, саёҳат тўпламини харид қилиш мумкин.

Агар Сизда таклиф этилган ғояларни амалиётда қўллаш ёки янада қизиқарли вариантлар бўйича тажриба бўлса, шарҳларда биз билан ўртоқлашинг.