Миннатдорлик кайфиятимизни кўтарибгина қолмай, уй ишларини қизиқарли машғулотга айлантириши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Миннатдорлик кайфиятимизни кўтарибгина қолмай, уй ишларини қизиқарли машғулотга айлантириши мумкин.

Аксарият жуфтликларда уй мажбуриятлари маълум даражада бўлинган. Жуфтликлар ё оғзаки равишда ким нима учун жавобгарлигини келишиб олишади, ёки вақт ўтиши билан кимнинг жавобгарлик ҳудуди қаерда эканлиги борасида сўзсиз тушунча ҳосил бўлади. 

Ишларни ихтиёрий тарзда бўлиш оиланинг барча аъзолари учун ҳаётни енгиллаштириши мумкин. Бироқ, бундай ёндашувнинг салбий томони ҳам мавжуд: уйда қайсидир ишни кетма-кет бажараверсак, у тез орада мажбуриятимизга айланади. Шундай экан, бошқалар бу ишнинг миннатдорчиликсиз ўз-ўзидан бажарилишини кутишади. Лекин, ҳаммамиз ҳам меҳнатимизнинг қадрига етишларини истаймиз.

 

Миннатдорлик ва муносабатлардан қониқиш

Олимлар бир нечта жуфтликка уй ишларини қандай бўлишиб олганликлари ҳақида сўзлаб беришни таклиф қилдилар. Синов иштирокчилари ўз мажбуриятларини бажарганликлари учун жуфтларининг миннатдорлигини ҳис қилиш-қилмасликлари ва муносабатларидан қанчалар мамнун эканликларини айтишлари керак эди.

Маълум бўлишича, тадқиқот иштирокчилари маиший масалаларни ҳал қилганликлари учун жуфтларидан қанча кўп миннатдорлик олган бўлсалар, уй ишларидан шунча кўпроқ қониққанлар. Аксарият иштирокчилар учун уй бўйича асосий ишларни бажариш муносабатлардан камроқ қониқишни англатган. Бироқ, одамлар қилган меҳнатлари қадрланаётганини кўриб, эшитганидан сўнг мазкур салбий таъсир йўқолган.

Яна бир тадқиқот давомида аниқланишича, жуфтларининг миннатдорлигини ҳич қилган одамлар уйда янада кўпроқ ишларни бажаришлари мумкин бўлганда, муносабатлардан кўпроқ қониқиш ҳосил қилар эканлар. Эҳтимол, кўпроқ иш улар учун кайфиятларини яхшилайдиган ва қадрларини оширадиган кўпроқ миннатдорликни англатар.

 

Табиийки, турмуш ўртоғингизга уйда қилаётган барча ишлари учун раҳмат айтсангиз, у ўзининг (балки, сизникини ҳам) уй мажбуриятларини икки карра шиддат билан амалга ошира бошлашига ҳеч қандай кафолат йўқ. Бироқ, бу уриниб кўришга арзийди.

 

Бошқа томондан, ниманидир кутиш миннатдорликни сусайтириш билан бирга, салбий муносабатга сабаб бўлиши мумкин. Эҳтимол ўзингиз ҳам қайсидир ишлар аллақачон иккинчи ярмингизнинг мажбуриятларига айланиб бўлганини тушуниб етмагандирсиз. Ишонинг, бу ҳолат куйган лампа остида ўзингизнинг “Нега шу пайтгача уни алиштирмадинг? Ахир бу сенинг ишинг-ку!”, деган сўзларингизни эшитмагунча давом этаверади.

 

Нима учун ва қандай миннатдорлик билдириш керак

Ҳар бирингизнинг елкангизда турган катта ва кичик барча мажбуриятлар ҳақида ўйлаб кўринг. Қачон сўнгги мартта бир-бирингизга дазмолланган кўйлаклар ёки қоқилган жавон учун раҳмат айтгансиз? Ҳаттоки энг сезиларсиз ишлар ҳам эътибордан четда қолмасин: чиқиндини ташлаш, кирларни ювиш, ҳисобларни тўлаш. Ана шу майда-чуйдаларсиз маиший ҳаётингиз аллақачон барбод бўларди.

Расмий айтилса-да, ҳеч қандай ҳиссиётга эга бўлмаган навбатчи раҳматга эътибор беринг. Уларни айниқса, тушлик ёки кечки таомдан сўнг эшитиш мумкин. Улар шу қадар автоматлашган-ки, ҳеч қандай чин миннатдорлик қолмаган.

Ўйлашимизча, ҳозир Сиз “Лекин, ҳар бир майда нарса учун миннатдорлик билдиришнинг жисмонан имкони йўқ! Айниқса, бу унинг мажбурияти бўлса”. Энди эса, ҳар куни қиладиган бир хил ишингиз учун бирдан Сизга раҳмат айтишса нимани ҳис қилишингиз ҳақида ўйлаб кўринг.

Ҳар сафар ва ҳамма нарса учун миннатдорлик билдириш шарт эмас. Шунчаки буни кўпроқ ва чин юракдан қилишни унутманг. Аслида, ҳар бир аксириш учун айтилган раҳмат Сиздан исталган ҳолат бўйича миннатдорлик кута бошлашларига олиб келиши мумкин. Бу Сизнинг эътибор кўрсатишга интилишингизни пастга уради.

 

Агар Сиз ҳақиқатдан ҳам жуфтингизни ҳайратда қолдиришни истасангиз, унга қилаётган иши учун эмас, балки айнан шундай одам бўлгани учун миннатдорлик билдиринг.

 

Бу иш фойда берса, эҳтимол у уйдаги ўз мажбуриятларини кўтаринки кайфият билан бажариш билан бирга, Сизнинг ишингизни ҳам сезиб, қадрлай бошлайди. Сизнинг раҳматингиз ўзингизга юз карра бўлиб қайтади.