Ночорликка қарши курашиш соҳасида фаолият олиб борувчи Oxfam ташкилотининг аниқлашича, дунёдаги энг бадавлат 62 нафар одам Ер юзидаги жами аҳолининг ярмида бор бойликка эгалик қилар экан. Ушбу рўйхатнинг катта қисмини эркаклар ташкил этади, аммо биз миллиардер аёлларни билишга қизиқдик.

  •  
  •  
  •  
  •  

Элис Уолтон, 67 ёш

Wal-Mart асосчиси Сэм Уолтоннинг қизи. У мустақил равишда иқтисодиёт ва молия соҳасида ишлаганидан кейингина отасининг бизнесдаги улушини қабул қилишга рози бўлган.

Сьюзан Клаттен, 54 ёш

Германиянинг энг бадавлат хоними Сьюзан Клаттенга отасидан Altana ва BMW улушлари мерос бўлиб ўтган. У иккала компанияни замонавий талабларга мувофиқ ривожлантира бошлаган. Фрау Клаттен оилавий бизнесга қўшилишдан аввал реклама ва PR соҳасида, шунингдек BMW компаниясида мухандис лавозимида ишлаган.

Лорен Пауэлл Жобс, 53 ёш

Лорен – афсонавий Стив Жобснинг беваси. У нуфузли Стэнфорд университетида таълим олган, илмий фаолият билан шуғулланган, Apple Inc. ва The Walt Disney Company ҳаётида иштирок этган. Лорен ҳайрия ва ижтимоий фаолиятни мунтазам равишда олиб боради.

Жина Райнхарт, 63 ёш

Жина Райнхарт Австралиядаги энг бой одам. У темир рудасини қазиб олиш бўйича энг йирик компаниянинг соҳибаси. Райнхартлар оиласида пул масаласида кўп низолар юз берган; Жина уч марта турмуш қуриб, уч нафар фарзандни дунёга келтирган. Отасидан мерос бўлиб қолган компания учун курашишига тўғри келган: у қарзга ботиб қолган бўлишига қарамай, компанияни муносиб даражага етказишга эришган.

Абигейл Жонсон, 55 ёш

Абигейл Fidelity Investments (компания бутун дунёдаги инвесторларга хизмат кўрсатади) компаниясида раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган Жонсон оиласининг учинчи авлоди вакилидир. Ҳозирда Абигейл активлар бошқарувидан ташқари, ўзининг 24,4 фоиз акцияларидан қўшимча даромад олади.

Елена Батурина, 54 ёш

Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковнинг хотини Россия, Австрия, Чехия ва Ирландияда шахсий меҳмонхона бизнесини ривожлантиради. Шунингдек, у Европада кўчмас мулк ва муқобил энергетикага инвестиция киритади.

Шарлен де Карвальо-Хейнекен, 62 ёш


© vimeo  

Бу ёқимтой аёл эса Heineken (дунёда катталиги бўйича учинчи пиво заводи) улкан пиво тайёрлаш корпорациясининг меросхўридир. У отасининг ўлимидан сўнг 25 фоиз Heineken акцияларига эга бўлган ва шу заҳоти Нидерланддаги энг бадавлат тадбиркор аёлга айланган. Шу пайтдан бошлаб Шарлен оилавий бизнесни ривожлантириш, турмуш ўртоғи ва ўғлини бунга қўшиш, шунингек янги давлатларда компания фаолиятини кенгайтириш билан шуғулланади.

Кирсти Бертарелли, 46 ёш

Ҳозирда Serono компанияси эгасининг рафиқаси Бертарелли Буюк Британиядаги энг бой аёл ҳисобланади. Бундан ташқари, у All Saints гуруҳи “Қора қаҳва” номли машҳур қўшиғининг муаллифи сифатида ҳам ном қозонган. Шунингдек, у собиқ мисс Буюк Британиядир.

Мэрилин Карлсон Нельсон, 78 ёш

Мэрилин Карлсон Нельсон ёши катталигига қарамай, бизнесда фаолликни сақлаб, ўзининг туризм хизматларига қаратилган “Карлсон” компаниясига раҳбарлик қилиб келади. Бундан ташқари, у жамоат дастурларига кўп вақт ажратади. Мэрилин яна “Миннеаполис Бирлашган Йўли” жамоат ташкилотининг (ташкилот АҚШ ва хориж ўртасидаги туризм билан шуғулланади) президентидир.

Жослин Вильденштейн, 77 ёш

Жослин Вильденштейн – пластика ёрдамида ташқи қиёфани ўзгартириш борасида қанчалик чуқурлашиш мумкинлигига ёрқин мисолдир. Жослиннинг миллиардер эри машҳур коллекциячи бўлган. Аёл эрига бўлган муҳаббати туфайли бир нечта пластик жарроҳликни бошидан ўтказган. Бироқ, бу унинг турмушини сақлаб қолмади.

Ажрашиш жараёнида Жослин $ 2,5 млрд ҳамда кейинги 13 йил давомида $ 100 млн олган. Ҳозирда Жослин жарроҳлик қилдиришдан тўхтамаган. Унинг бойлиги тахминан $ 4 млрд.га тенг.