Турли тадқиқотларга кўра, сайёрамиз аҳолисининг қарийб 40 фоизи ғайриоддий ҳодисаларга ишонади. Айнан шу сабабли сиз учун ғайриоддийлик билан боғлиқ бўлган, аммо илмий нуқтаи назардан осон изоҳланадиган 10та воқеа ва ҳодисани жамладик. Кейинги сафар соялар, полтергейст ва руҳлардан қўрқишдан аввал ҳамма нарсага илмий изоҳ борлигини эсланг.

  •  
  •  
  •  
  •  

1. Руҳлар яшайдиган уйлар

1921 йил, Лондон. Лоренлар оиласи шаҳар четидаги эски уйга кўчиб ўтади. Бу уй уларга холасидан мерос бўлиб ўтган ва шу ондан бошлаб уларнинг ҳаёти ҳақиқий даҳшатга айланган. Уйда доим кимнингдир оёқ товушлари, мебеллар кўчиши юз берарди. Болаларга тушунарсиз нимадир ҳужум қиларди. Уй бекаси эса тунлари қандайдир нотаниш аёл унга қараб тургани уун уйғониб кетарди. Ҳамма қўрқув исканжасида, босим остида ва мутлақо кучсиз эди.

Фан: Носоз иситиш қозони даҳшатларга сабаб бўлган. Қурилма тутунни дудбуронга кўтариш ўрнига, уйни тўлдирган. Оила газдан заҳарланган.

2. Ҳаракатланувчи буюмлар

1853 йилда 4 нафар шифокор руҳларни чақириш бўйича спиритик сеанс ўтказиш орқали машҳур физик Майкл Фарадейнинг идеомотор таъсирга оид тажрибасини тасдиқлашга қарор қилганлар. Синовдаги одамлардан диққатини жамлашни сўраб, ҳозир уларнинг олдида турган стол чапга сурилишини айтганлар. Стол чиндан ҳам ҳаракатланган ва парвоз қила бошлаган.

Фан: Аввал иштирокчиларнинг ярмига стол чапга кўчиши, қолган ярмига эса ўнгга кўчиши айтилган. Ва стол ҳаракатланмаган. Бироқ, ҳаммага стол чапга ҳаракатланиши айтилганида, у ҳаттоки уча бошлаган! Бунда идеомотор таъсир, яъни столни кўтариш учун мушакларимизни беихтиёр ҳаракатланишга мажбур қилган ишонч кучи ишга тушган.

3. Ўлимдан кейинги ҳаёт

Бу воқеани тиббиёт фанлари доктори А.В. Гнездилов сўзлаб берган. Жарроҳлик амалиёти вақтида бемор аёлнинг юраги тўхтаб қолган. Уни ҳаётга қайтарганлар. Аёл шифокорга қандайдир куч уни танасидан итариб чиқарганини ва шу заҳоти онаси ва қизи билан хайрлаша олмаслик ҳисси уни қўрқувга солганини айтган. Шу пайт унинг онги бир зумда ўзгариб, уйида бўлиб қолган. У онаси тўқиб ўтирганини, қизи эса ўйнаётганини кўрган. Шу пайт қўшни аёл қизига кўйлак олиб кирган. Қизалоқ унинг ёнига югуриб кетаётганида финжонни туртиб юборган. Финжон ерга тушиб синган ва қўшни аёл “Ҳаммаси яхшиликка” деган.

Гнездилов бемор аёлнинг қариндошларидан хабар олган. Маълум бўлишича, жарроҳлик вақтида уларникига чиндан ҳам қўшни аёл кўйлак олиб кирган ва финжон синган.

Фан: Доктор Стюарт Хамерофф ва физик Роджер Пенроузнинг фикрича, онгимиз мия ҳужайраларидаги микронайчаларда яшайди. Бу ҳужайралар квант ахборотга ишлов бериш учун масъулдир. Клиник ўлим юз берганида ана шу квант ахбороти мияни тарк этади, аммо мавжудликда давом этади. Айнан шунинг учун биз йўлак охири ва тана узра парвоз тўғрисидаги воқеаларни эшитганмиз.

Таъкидлаш керакки, бошқа аксарият олимлар бу назарияга мутлақо рози эмас.

4. Кўзгудаги руҳлар ва ғалати акслар

Бу воқеа 2005 йилда юз берган. Ёш қиз ўз аксини нотўғри кўринишда ҳамда ванна қабул қилиш чоғида доимий кулранг сояларни кўра бошлаган. У сув иситгичи билан юз берган ҳолатни аниқламагунича ҳатти-ҳаракати билан ҳаммани қўрқитар ва чиндан ақлдан озаётган эди.

Фан: Уйни ис гази билан тўлдирган носоз сув иситгичи туфайли паранормал фаоллик юзага келган. Газ мутлақо рангсиз бўлиб, уни аниқлаш деярли имконсиз. Лекин у жуда хавфли. Газдан заҳарланиш кўнгил айниши, холсизлик, онг чалғиши, галлюцинациялар пайдо бўлиши ва охир-оқибат ўлимга олиб келади.

5. Кулранг соялар

2006 йилда машғур олим Вик Тенди бир куни кечқурун ўз лабораториясида уни кузатиб турган ғалати сояларни кўриб қолган. Қандайдир кулранг ва шаклсиз нарса аста яқинлашар, қимирлар ва кўзга қараб туриб, бирдан ғойиб бўлган.

Фан: Британиялик олим Вик Тендининг лабораториясида ўрнатилган вентилятор инсон қулоғи эшита олмайдиган паст частоталарда даҳшатли шовқин чиқарган.

Товуш тўлқинларининг частотаси 18,98 Гц бўлиб, бу одамнинг кўз соққаси ҳаракатланиши частотасига деярли тенг. Бироқ, нима учун бу “резонанслар” қандайдир шаклларга кириши номаълум бўлиб қолган.

6. Оммавий саросима

Бангладешнинг Газипур шаҳрида 2003 йилнинг ёзида тикув фабрикасининг 3000 нафар ишчиси иш ташлаш эълон қилган. Бунга ойлик маоши ёки иш жадвали  сабаб бўлмаган: ишчилар хожатхонадаги ҳужумкор руҳни йўқотишни талаб қилганлар.

Фан: Ишчиларда оммавий саросима юз берган. Бу кучли стресс ҳолатида (ишда жиддий юклама бўлган тақдирда) оммавий тасаввурларга боғлиқ руҳий ҳодиса. “Руҳ0 ”3000 нафар ишчидан атиги бир нечта одамни қўрқитган. Ғалаённи кўтарган аёл эса уни умуман кўрмаган. Бироқ, ёмонлашиб бораётган саломатлигига ёвуз руҳни сабаб қилиб кўрсатган, хуллас вазият жуда мос келган ва оммавий саросимага сабаб бўлган.

7. Арвоҳ овчилари

Ўзларини арвоҳ овчилари деб номловчи одамларнинг барчаси ионлар ҳисоблагичларидан фойдаланади. Уларнинг фикрича, айнан ионларнинг сони паранормал ҳолатнинг мавжудлигини кўрсатади. Уларнинг айтишича, айрим руҳлар атмосферадаги ионлар сонини шунчаки ўзгартирса, бошқалари (ёвузлари) одамларни қўрқитиш учун ионли қувватдан озиқланади.

Фан: Аслида атмосферада ионларнинг мавжуд бўлишига кўплаб омиллар, жумладан об-ҳаво, қуёш радиацияси ва бошқа табиий ҳодисалар сабаб бўлади.

Эътиборлиси, ионлар қуввати одамларнинг кайфиятига таъсир қилади. Хусусан, манфий ионлар хотиржамлик тақдим қилса, мусбатлари – чарчоқ ва ҳаттоки бош оғриғига олиб келиши мумкин. Натижада, “руҳлар яшайдиган” уйларда одамлар ўзларини ноқулай ҳис қиладилар.

8. Эски суратлардаги руҳлар

Бу суратнинг тарихи анча оддий. Қачонлардир 1950-йилларда техаслик Куперлар оиласи янги уйга кўчиб ўтган. Уй эгаси стол атрофида тўпланганларни суратга олишга қарор қилган. Айтишларича, чапдаги фигура – тушликка кириб қолган эски уй эгаси эмиш.

Фан: Бу суратнинг асллиги исботланмаган. Бироқ сурат қўрқинчли, тўғрими? Интернет ҳам айнан шундай қўрқинчли ҳолатлар билан тўлиб-тошган. Лекин, бундай нарсаларга сўзсиз ишонишдан аввал бугунги кунда фотошоп қанчалик кенг тарқалганини эслаб кўринг. Ишончимиз комилки, ҳаттоки Paint ёрдамида ҳам яхшигина чизиш мумкин. Шунингдек, эски суратларда камчиликлар доим кам кўринади.

Линзага тушиб қолган чанг зарралари ёки камерага жуда яқин туриб қолган кичик ҳашаротлар ҳам суратга ортиқча ноаниқ айлана ҳосил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари, чақноқ ёрдамида айлана ёришиб туради. Ростан ҳам руҳга ўхшайди.

9. Руҳлар туширилган замонавий суратлар

Фан: Бундай суратларни ҳамма олган бўлса керак. Парапсихолог Памела Хитнинг фикрича, бундай думалоқ сфералар пайдо бўлишига кўплаб омиллар, жумладан ингичка соч, ифлос ёки нам линза, линзанинг акс этиши, суратга олиш чоғида ҳаракатланиш, шунингдек ёмғир ёки қорнинг ноодатий томчилари сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун: Цюрих университети қошидаги касахона нейрофизиологи Бруггер ғайриоддий ҳодисаларга гувоҳ бўлдим деб ўйлаган аксарият беморларда миянинг ўнг палласи етакчилик қилишига эътибор қаратган. Айнан шу яримшар юзларни таниш, креатив фикрлашнинг маълум турлари, визуал тасвирлар, мусиқа ва бошқалар учун жавоб беради.

10. Руҳлардан совуқ уфуради

Ғайриоддий ҳодисалар мухлисларининг фикрича, руҳларга қувват керак бўлганида улар иссиқликни атрофдаги буюмлар (жумладан одамлар)дан сўриб олар экан. Айнан шундай нуқталар совуқ деб номланади.

Келинг, ўзимизни қўрқинчли, бўм-бўш жойда тургандек тасаввур қилайлик ва бирдан ҳаво тобора совиб боради. Бироқ, бир неча қадам ташласак, ҳаво яна исийди. Ортга бир қадам – совуқ. Ҳақиқатдан ҳам қўрқинчли.

Фан: Олимлар ана шундай “совуқ” жойларни ўрганиш чоғида кўпинча дудбурон ёки шунчаки дераза борлигини аниқлайдилар. Ҳаво шулар орқали уйга киради. Хуллас, ҳаммасига маиший елвизак айбдор.

Бироқ, уйда на очиқ дераза, на дудбурон бўлмаган ҳолларда ҳам конвекция мавжуд: айрим буюмлар ҳароратни мувозанатга келтириш учун бошқа буюмлар билан иссиқлик алмашади. Айнан шу айланаётган ҳаво “арвоҳ” билан боғланади.