Жаҳон уммони қаърида яширинган сирлар бизга орзу ва тасаввур қилиш имконини беради. Океан сайёрамизнинг қарийб 70 фоизини эгаллаган бўлиб, сув маконининг атиги 5 фоизи ўрганилган. Демак, Ернинг сув қатлами остида ҳамон аниқланмаган кўплаб сирлар мавжуд. Сув остидан топилган қуйидаги 10та объект билан танишинг. Лекин бу денгиздан бир томчи холос. Сув тубида бизни нималар кутиши мумкинлигини ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмаймиз.

  •  
  •  
  •  
  •  

Катта мовий чуқурлик, Белиз

Катта мовий чуқурлик ноёб табиий объект бўлиб, унинг контури бўйлаб маржон қоялари жойлашган. Дунёдаги энг катта бундай шаклдаги ҳосиланинг чуқурлиги 120 метр, майдони эса 10та футбол майдонига тенг.

Чуқурлик Белиз қирғоғидан 100 км шарқда жойлашган. Ҳосиланинг пайдо бўлиш вақти музлик даври, яъни тахминан 65 млн. йилга тенглаштирилган. Бу жой сувости чуқурликлари тадқиқотчиси Жак-Ив Кусто туфайли машҳурликка эришган. Тадқиқотчи 1971 йилда Катта чуқурликни дайвинг учун энг яхши 10та жой қаторига қўшган.

Тектоник плиталарнинг ҳаракатланиши

Сўнгги йилларда Шимолий Америка ва Евроосиё тектоник плиталарининг кўчиши оқибатида уларнинг орасидаги масофа сезиларли равишда катталашди. Ушбу ғаройиб ҳодисани ҳам қуруқликдан, ҳам сув остига шўнғиш орқали кўриш мумкин. Ҳодиса бир нечта сувости суратчилари томонидан қайд этилган.

Денгиз биологи Александр Мастарднинг таъкидлашича, ўта тиниқ сув ва жозибали манзара ташриф буюрувчиларни ҳайратга солиши мумкин. Плиталарнинг ҳаракатланиш тезлиги йилига қарийб 2,5 см.ни ташкил этади.

Қадимий Гераклион шаҳри, Миср

Қадимий Гераклион шаҳрининг ҳаробалари 2000 йилда Миср қирғоқ чизиғидан 6,5 км масофада ҳамда 50 метр чуқурликда франциялик археолог Франк Годдио томонидан аниқланган.

Афсонага кўра, ўз вақтида бу шаҳарда троялик Елена ва юнонистонлик қаҳрамон Геракл бўлган. Шаҳарга ном айнан шу қаҳрамон шарафига қўйилган. Олимлар бугунги кунгача синчковлик билан тадқиқотлар ўтказиб, беқиёс археологик топилмаларни сув юзига олиб чиқмоқда.

Йонагуни сувости пирамидалари, Япония

Йонагуни сувости пирамидалари Япония ҳудудидаги энг сирли маскан ҳисобланади. Улар 1987 йилда Япон архипелагидаги Йонагуни номли оролнинг қирғоғида сувга шўнғиган ғаввослар томонидан топилган.

Пирамидалар турли ҳажмдаги кўплаб айвончалар ва платформалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг юзаси ариқлар ва чуқурлар билан ўйилган. Топилмадаги деворларнинг бири вертикалига пастга, қарийб 27 метрга узилган. Мутахассиларнинг баҳолашига кўра, пирамидаларнинг ёши 10 минг йилдан ортиқ бўлиши мумкин.

Қора денгиз тубидаги сувости дарёси

Қора денгиз тубидаги антиқа сувости дарёси британиялик олимлар томонидан аниқланган. Агар бу дарё қуруқликдан ўтганида, узунлиги бўйича дунё 6-ўринни эгаллаган бўларди. Унинг кенглиги қарийб 1 км, чуқурлиги эса айрим бўлакларда 35 метрга етади. Шунингдек, шаршаралар, оқимлар ва пўртаналар учрайди.

Олимларнинг айтишича, сувости дарёси Мармар денгизининг нисбатан шўр суви бир неча юз йилликлар аввал Қора денгизга қуйилиши оқибатида пайдо бўлган.

Шичен сувости шаҳри, Хитой

Қачонлардир Чжэцзян қишлоғида Шичен номли сирли шаҳар бўлган. Унинг сирлилиги бир куни шунчаки ғойиб бўлгани билан боғлиқ. Кейинчалик маълум бўлишича, шаҳар жойлашган водий янги гидроэлектр станцияси қурилиши учун сунъий сув ҳавзасига айлантирилган. Ҳукумат 290 минг нафар одамни кўчирган. Шаҳар худудида тўғон қурилиши натижасида, Шичен кўл тубига тушиб қолган.

Бунга ишониш қийин, аммо ярим асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлишига қарамай, шаҳарнинг ёғоч тўсинлари ва зиналари яхши ҳолатда сақланиб қолган. Гўёки вақт умуман ўтмагандек.

Сувости ҳайкаллар ҳиёбони

Мазкур ноёб музей инглиз ҳайкалтароши Жейсон Тейлор томонидан яратилган. У Гренада қирғоқлари яқинидаги Кариб денгизи тубида жойлашган. Дастлабки экспонатлар 2006 йилда денгиз тубига туширилган.

Бугунги кунда музей экспонатларининг сони 65тага етган бўлиб, жамланма ҳар йили тўлдирилади. Ушбу лойиҳа маданий объект ҳисобланишидан ташқари, жонли табиат экотизимининг муҳим қисми сифатида ҳамда фойда келтиради.

Океан тубидаги “қора кашандалар”

Сув остида кўпинча учраб турадиган бу каби ҳосилалар денгиз сувининг магма билан бирикиши натижаси ҳисобланади. Сув ва суюқлик отилиб чиқадиган ушбу гидротермал манбалардаги ҳарорат 370 °C даражасига етади. Улар темир сульфиди қатламлари туфайли “қора кашандалар” деб номланади.

Улар 2008 йилда Норвегия ва Гренландия орасидаги Шимолий қутб доирасида аниқланган. Ушбу ҳудудда ҳосил бўлган 5та “қора кашанда”нинг биттаси деярли 4 қаватли уй баландлигига тенг. Бу ҳолат уни энг катта гидротермал манбага айлантиради.

Атлантика океанидаги Apollo 11 қолдиқлари

2019 йилда Amazon  асосчиси Жефф Безос 1969 йилдан буён Атлантика океанининг тубида ётган Apollo 11 2та ракета двигателининг компонентларини аниқлаган. Улар космонавтларни биринчи марта Ойга етказган кеманинг қисмлари ҳисобланади.

“Титаник” – енгилган гигант

“Титаник”нинг ҳалокати воқеасига қизиқмаган одам топилмаса керак. Ҳанузгача унинг атрофида кўплаб турли назариялар ва очилмаган сирлар мавжуд. “Титаник” 1912 йилда айсберг билан тўқнашиб кетган. Бу кема учун сўнгги ҳалокат эди.

Кема сув остига чўкиш чоғида ўртасидан бўлиниб, 2 қисмга ажралиб кетган. Бу қисмлар ҳозирда бир-биридан 600 метр масофада ётади.