Ўз ишини очиш ниятида бўлган омадли бизнесменлар учун илҳомбаҳш тавсиялар.

  •  
  •  
  •  
  •  

1. Ҳаракатларингизни режалаштиринг

Муваффақиятли ғояни яратиш учун аниқ мақсад бўлиши зарур. Бироқ, бу ҳали асосийси эмас. Мазкур мақсадга эришиш учун босқичли режани тузиб чиқиш жуда муҳимдир.

Фаол ҳаракатларни бошлашдан аввал стратегияни ишлаб чиқинг. Бизнес-режанинг тузилиши эҳтимолий хатоларга йўл қўймаслик ва кутилган натижаларга эришишда ёрдам беради.

Бугун кимдир сояда ором олмоқда, чунки бошқа бир кимса кўп йиллар аввал шу ерга дарахт эккан.

Уоррен Баффетт, тадбиркор, дунёдаги энг йирик инвестор

2. Бизнесингизни реклама қилинг

Афзалликлар ҳақида сўзламасангиз ҳеч ким сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматларингиздан хабар топмайди. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ўзини-ўзи реклама қилиш учун ажойиб майдондир. Бу ерда кўп сонли мижозлар албатта сиз ҳақингизда билиб олишади.

3. Мижозларнинг истакларини инобатга олинг

Ҳар қандай лойиҳанинг бирламчи вазифаси мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришдан иборатдир. Мижозлар билан яхши муносабатларнинг яхши йўлга қўйилиши – муваффақиятли бизнеснинг калитидир.

Бизнеснинг мақсади – мижозни яратиш ва сақлаб қолишдир.

Питер Друкер, иқтисодчи, менежмент назариячиси, ёзувчи

4. Таваккал қилишдан қўрқманг

Акс ҳолда одатий доирадан четга чиқа олмайсиз. Дастлаб кўплаб таваккал қадамларни босишга тўғри келади. Олдингизда мураккаб танлов юзага келиши мумкин. Бироқ, хатолар қилишдан қўрқманг. Бўш келманг ва олдинга ҳаракат қилишда давом этинг.

Жадал суръатларда ўзгариб бораётган дунёда омадсизликка учрашнинг энг аниқ усули – таваккал қилмасликдир.

5. Ишончингизни йўқотманг

Man leaning with hands against wall, dark room

Кимдир муваффақиятингизга шубҳа қилади, кимдир айблайди, кимдир ҳаттоки сизни тўхтатишга уринади. Носоғлом танқидга эътибор берманг. Агар нимагадир қарор қилган бўлсангиз, мақсадингиз сари интилинг.

Фикримча, омадли тадбиркорни омадсизидан сабр ва қатъият фарқлаб туради.

Стив Джобс, Apple асосчиси