Қурилмалар фарзандингиз соғлиғига қандай таъсир қилишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эътиборингизга узоқ муддат қўлларида смартфон ёки планшет билан вақт ўтказувчи болаларга нима бўлишини сизга тақдим қиламиз.

  •  
  •  
  •  
  •  

Боланинг мияси электрон қурилмаларга (планшетлар, телефонлар, компютерлар) кўпчилик ота-оналар тасаввур қилганидан кўра кўпроқ таъсирчандир. Ишонинг, ривожланаётган мияга салбий таъсир ўтказиши учун фарзандингиз қўлида планшет билан унчалик кўп вақт ўтказиши шарт эмас. 

Албатта, кўпчилик ота-оналар, ижтимоий тармоқлар, электрон почта ва ҳатто ўйинлар болага зўравонлик, жинсий алоқа ва даҳшатли саҳналари бор филмлар томоша қилиш каби зарарли таъсир кўрсатмайди, деб ҳисоблашади. Аслида, компютер билан интерактив мулоқот катта эҳтимол билан, телевизор дастурларини томоша қилишдан кўра уйқу муаммолари, руҳий тушкунлик ва ҳатто юқори мия функсияларининг бузилишига олиб келади.

Қурилмаларга ҳаддан ташқари берилиб кетишнинг бешта энг кенг тарқалган оқибатлари.

1. Уйқунинг  бузилиши

Монитор экранидан таралаётган ёрқин ёруғлик кўчада кундузи деган нотўғри ҳиссиётни уйғотади. Бу одамнинг кундалик ритмларига жавоб берувчи мелатонин гормонини блоклаб қўяди. 

Тунда қўлда телефон билан ўтказилган бир неча дақиқа, мелатонин ишлаб чиқарилишини бир неча соатларга ортга суриши мумкин ва бу гормонал мувозанатсизлик ривожланиши ҳамда мияда яллиғланиш жараёнларининг  пайдо бўлиш хавфини оширади.  Бундан ташқари, юқори даражадаги қўзғалиш, организмга ўзини тиклаши учун зарур бўлган чуқур уйқуга ўтишга тўсқинлик қилади.

2. Қарамлик

Кўпгина болалар электрон қурилмалардан фойдаланишнинг қаттиқ қарамлик ҳолатида бўлишади, ахир бу қурилмалар берадиган кўнгилхушлик, дофамин – лаззатланиш гормони тарқалишини рағбатлантиради.

Умуман олганда, мия учун дофамин тарқалишига нима сабаб бўлишининг фарқи йўқ  электрон қурилмалар ёки кокаин, у яна талаб қилади. Аммо агар миянинг кенгайиш тизими лаззатланиш учун тез-тез ишлатилса, унинг сезувчанлиги аста-секин сустлашиб боради ва кейинги сафар мақсадга эришиш учун кўпроқ стимулланишни талаб қилади. Қарамлик шундан келиб чиқади.

Бундан ташқари, дофамин инсоннинг бирор ишга эътиборини жалб қилиш қобилаяти ва ғайратига таъсир қилади. Шундай қилиб, дофаминга бўлган арзимас сезгирлик ҳам, боланинг эмотсионал таъсирчанлигига салбий таъсир кўрсатади.

3. Депрессия

Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, куннинг қоронғи паллаларида монитордан чиқаётган ёрқин ёруғлик тушкунликка ва ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин экан.

Ҳайвонлар устида олиб борилган тадқиқотлар, уйқу олдидан ёки уйқу вақтида монитордан чиқаётган ёруғлик, ҳатто ҳайвон экранга қарамаса ҳам, тушкунликка олиб келиши мумкин эканлигини кўрсатди.

Шуни таъкидлаш керакки, баъзи ота-оналар фарзандларини ушбу қурилмаларни фойдаланишдан жуда эринчоқлик билан ҳимоя қилишади, чунки улар болаларини ортиқча марта хафа қилишни хоҳлашмайди.  Аслида, телефон ва планшетларни ётоқдан узоқроққа олиб ташлаб, фарзандингизни кўплаб муаммолардан ҳимоя қилган бўласиз.

4. Стресс

Кўплаб изланишлар, электрон қурилмаларни тез-тез ишлатилиши стресснинг пайдо бўлишига олиб келишини исботлади.  Стресс гормонлар даражасига ўзгаришларни келтириб чиқаради, бу эса асабийлашишга олиб келади. Масалан, кортизол контсентрацияси кескин кучайиб кетади, бу эса ўз ўрнида ҳам стрессга сабаб, ҳам унинг оқибати бўлиши мумкин ва бу нотўгри доирани ҳосил қилади.

Бундан ташқари, қўзғалиш ва қарамлик (қурилмалар, алкогол ва бошақалардан) миянинг  инсон кайфиятига масъул бўлган пешона қисми фаоллигига босим уюштиради.

5. Жисмоний фаолликнинг пасайиши

Азалдан маълумки, тоза ҳавода сайр қилиш, табиат билан мулоқот қилиш, ўз уйидан ташқаридаги фаолият стресс пайдо бўлишининг олдини олади, консентрация ва эътиборни яхшилайди, тажовузкорлик даражасини пасайтиради. Бундан келиб чиқадики, бола қўлида электрон қурилма билан қанча кўп вақт ўтказса, унинг кайфиятини назорат қилувчиларга ижобий таъсир ҳам шунча кам бўлади.

Хулоса

Компютер ва Интернет дунёсида болаларни электрон қурилмалардан сақлаш жиннилик бўлиб кўриниши мумкин. Аслида, болада муаммолар бўлганда, барча қурилмаларни, улар билан чалғийди ва енгил тортади деб ўйлаб, ўз жойига қолдириб, биз унинг аҳволини фақат оғирлаштирамиз. Аксинча, болани буларнинг барчасидан ажратиб (ҳеч бўлмаса вақтинчалик) қўйиб, унинг асаб тизимига тикланиш ва нормал ҳолатга қайтиши учун имкон яратамиз. Бу билан биз боланинг босиқ ва тинч, демакки, янада бахтлироқ бўлишига ёрдам беришга биринчи қадамни қўйган бўламиз.