• 1
  • 1
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

200 йил муқаддам, яъни 1817-йилда Карлсруэда яшовчи немис профессори барон Карл фон Дрез дастлабки икки ғилдиракли ўзи юрар қурилманинг макетини яратган ва уни “югуриш учун машина” деб номлаган. Дрезнинг қурилмаси икки ғилдиракли, руль билан жиҳозланган бўлиб, педалсиз велосипедга ўхшаб кетган.

Германиядаги Карлсруэ саройида ушбу санани нишонлаш мақсадида энг ғаройиб машиналарга эга бўлган велосипед ишқибозлари жамландилар. Келинг, энг ғалати велосипедларни томоша қиламиз ва улар ҳақидаги қизиқарли фактларни билиб оламиз.

Велосипед” сўзнинг ўзи 1860-йилда Францияда пайдо бўлган. Пьер Мишо (“велосипед” атамасини ўйлаб топган одам) содда механик приводли икки ғилдиракка эга транспорт воситасини ифодалайдиган сўзни излаган. Француз тилида бу сўз BICYCLETTE (Би Секлетте) деб талаффуз қилинади.

-1-

Велосипедларнинг ишлаб чиқарилиши бошқа турдаги транспорт воситалари, аввало автомобиллар ва самолётларнинг техник базаси яратилишида катта аҳамият касб этди. Велосипед рамалари, шунингдек бошқа қисмларини (шайбалар, подшипниклар, тишли ғилдираклар) тайёрлаш учун ишлаб чиқилган металлга ишлов беришнинг аксарият технологиялари кейинчалик автомобиллар ва самолётлар яратилишида қўлланилган.

Сурат Alexander Scheuber

-2-

ХХ аср бошида ташкил топган кўплаб автомобиль фирмалари (масалан, Rover, Skoda, Opel) ишни велосипедлардан бошлаганлар.

Сурат Alexander Scheuber

-3-

Пенни-фартинг – велосипеднинг энг дастлабки турларидан бири бўлиб, жуда катта олд ғилдирак ва кичкина орқа ғилдиракка эга. 1880-йилларда оммалашган.

Сурат Alexander Scheuber

-4-

Икки ғилдиракли велосипед ағанмаслиги учун доим мувозанатни сақлаш керак. Унинг таянч майдони ғилдираклар ерга тегиб турадиган иккита нуқта бўлгани сабабли, велосипед фақат динамик (беқарор) мувозанатда бўлиши мумкин. Бунга “рулни бошқариш” орқали эришилади: агар велосипед эгилса, бошқараётган одам рулни ўша томонга буради. Натижада олд таянч нуқтаси эгилиш томонга кўчади ва мувозанат тикланади.

Бу жараён узлуксиз давом этади, шунинг учун икки ғилдиракли велосипед қатъий тўғри юра олмайди; агар руль маҳкамланса велосипед ағанайди. Тезлик қанча баланд бўлса, олд таянч нуқтаси шунча тез мувозанат ҳолатига келади ва уни сақлаш учун руль камроқ бурилади.

Сурат Alexander Scheuber

-5-

Ҳозирда биз фойдаланадиган велосипедларга ўхшаган дастлабки модель Rover – “Дайди” деб номланган. У 1884-йилда инглиз ихтирочиси Жон Кемп Старли томонидан яратилган ва 1885-йилдан савдога чиқарилган. Ровер, “Пенни-фартинг” велосипедидан фарқли равишда, орқа ғилдиракка занжирли узатиш, ҳажми бир хил ғилдиракларга эга бўлиб, ҳайдовчи ғилдираклар орасида ўтирган.

Сурат Alexander Scheuber

-6-

Бириничи йиғма велосипед 1878-йилда, дастлабки алюминий велосипедлар эса 1890-йилларда ишлаб чиқарилган.

Сурат Alexander Scheuber

-7-

Велосипедчилар ХХ асрнинг иккинчи ярмида ҳам ривожланишда давом этганлар. 1974-йилда титандан, 1975-йилда эса углеродли пластикдан ишланган велосипедларнинг ялпи ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Сурат Alexander Scheuber

-8-

Ҳақиқий ёғоч велосипед.

Сурат Alexander Scheuber

-9-

Деталлар

Сурат Alexander Scheuber

-10-

Аввал айтилганидек, барон Карл фон Дрез “юриш учун машина” ёки “югуриш велосипеди”ни яратган. Ўзи юрар қурилма ўриндиқ ва руль билан жиҳозланган эди, аммо педаллари бўлмаган. Яъни, суратдагига ўхшаш нарса.

Сурат Alexander Scheuber

-11-

XIX асрнинг охиридан кўплаб давлатларнинг почта хизматлари велосипеддан фойдаланадилар. Хусусан, Британия почтаси 1880-йиллардан велосипедларни ишга солган. Буюк Британияда велосипед ҳайдайдиган почтачиларнинг умумий сони 37 000 киши, Германияда – 27 500, Венгрияда – 10 500 кишини ташкил қилади.

Сурат Alexander Scheuber

-12-

Яна бир югуриш велосипеди.

Сурат Alexander Scheuber

-13-

Велосипед кучланишни одам оёқларидан ғилдиракка ўтказадиган трансмиссияга эга. Трансмиссия бир нечта турга бўлинади, аммо аксарият ҳолларда занжирли узатиш қўлланилади.

Сурат Alexander Scheuber

-14-

Велосипед яратилган вақтдан буён доим унинг тезлиги чегарасини аниқлашга уринишлар кузатилади. Хусусан, 1995-йилда Бонневиль туз текислигида (Юта, АҚШ) соатига 268,83 километр тезлик қайд этилган. 2010-йилда Маркус Штольц велосипедда Чили тоғидан соатига 210 километр тезликда тушган.

Сурат Alexander Scheuber

-15-

Хитой ҳам велосипедларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, чунки сўнгги ўн йилликларда аксарият велосипед фирмалари ишлаб чиқаришларини шу мамлакатга кўчирган. Қарийб 95 фоиз велосипедлар Хитойда ишлаб чиқарилади.

Сурат Alexander Scheuber

-16-

Ҳозирда велосипедлар кўпроқ Шимолий ва Ғарбий Европа давлатларида оммалашган. Европадаги энг “велосипедчи” мамлакат – Дания бўлиб, бу ердаги ўртача фуқаро йилига велосипедда 893 километр йўл босади. Кейинги ўринда Нидерландия (853 километр) туради. Бельгия ва Германияда ўртача фуқаро йилига велосипедда 300 километрга яқин масофани босиб ўтади.

Сурат Alexander Scheuber

-17-

Ўзини Европанинг велосипедли пойтахти деб номлайдиган Амстердамда (Нидерландия) велосипедчилар учун ҳаттоки махсус меҳмонхона – VanOstadeBicycleHotel ҳам мавжуд. Бу ерда сув велосипедини, тандем-велосипед ва ҳаттоки 8 кишилик велосипедни ижарага олса бўлади.

Сурат Alexander Scheuber

-18-

Ўзбекистонда велосипед кўпам оммалашмаган. Бунинг бир нечта сабаби бор: велосипед инфратузилмасинин ривожланмаганлиги (велосипед йўлаклари, велосипед тураргоҳлари ва ҳ.к.), мегаполис кўчаларида автомобиль транспортининг кўплиги, кўп қаватли уйларда велосипедни сақлаш ноқулайлиги, шунингдек аксарият аҳоли қисмининг велосипедни “жиддий” транспорт тури сифатида қабул қилмаслиги.

Сурат Alexander Scheuber

-19-

1839-1840-йилларда ихтиро янада такомиллаштирилган. Шотландиялик темирчи Киркпатрик Макмиллан унга педалларни қўшган. Орқа ғилдирак металл стерженлар билан педалга маҳкамланган, педаль ғилдиракни итарган, велосипедчи олд ва орқа ғилдирак ўртасида ўтириб, олд ғилдиракка маҳкамланган руль ёрдамида велосипедни бошқарган.

-20-

Энг қимматли велосипедлар Aurumania фирмаси томонидан ишлаб чиқарилади. Уларда 24 каратли олтин ва 600та Сваровски тоши билан безатилган велосипедларни сотилади. Қуйидаги “Crystal Edition” олтин велосипеди эксклюзив модель ҳисобланиб, атиги 10 нусхада ишлаб чиқарилган. Мазкур транспорт воситаси 100 000 АҚШ долларига баҳоланган.