• 23
  • 1
  •  
  •  
  •  
    24
    Shares

Янги Йил совғаларини танлаш анча мураккаб вазифа ва бунга дўконларда совғалар тақчиллиги эмас, балки аксинча, уларнинг жуда кўплиги сабабдир. Баъзан, бирон-бир фойдали, керакли, аммо байрам кайфиятидан мутлақо узоқ буюмни харид қилиш истаги кучли бўлади.

Ҳақиқатдан ҳам яхши совға албатта қиммат бўлиши шарт эмас. Инсон нима билан қизиқишини эслаб, бироз тасаввурни ишлатсангиз, Сизнинг совғангиз ўзи аталган шахсни мамнун қилишини ва унда ижобий ҳиссиётлар уйғотишини кафолатлаймиз.

Бизнинг мақоламизда турли қизиқишлар ва турмуш тарзига эга ҳар қандай ёш ва жинсдаги қариндошлар учун қимматли ва ҳамёнбоп совғаларнинг юзлаб энг яхши вариантларини топишингиз мумкин.

Тавсия этилмайдиган совғалар

Аввало, бирон-бир кераксиз матоҳни харид қилишга ва саросимага тушишга шошилманг.

Янги Йил рамзи туширилган идиш, сувенир – оддий ва зерикарли совға. Шунингдек, атир, ички кийим, пардоз воситалари каби ўта шахсий буюмлар ҳам тўғри келмайди. Зеро, зарур ифор ёки лаб бўёғи рангини, ички кийим ўлчамини топиш жуда қийин вазифа. Албатта, одатлари яхши таниш бўлган яқин одамлар бундан мустасно.

Тавсия этилган совғалар

Янги Йил совғаси танловини охирги дақиқага қолдирмасликни маслаҳат берамиз. Шошилинчда қандайдир кераксиз матоҳни оласиз ва совға на сизга ва на уни олувчига қувонч келтирмайди.

Ота-онамиз – эътибордан чатда қолдириш мумкин бўлмаган энг яқин инсонларимиздир. Уларга совға қилинадиган ҳар қандай буюм ҳурмат, ғамҳўрлик, муҳаббат ва миннатдорчиликни изҳор этиши керак. Ва албатта, ўзида бироз илиқлик ва самимиятни мужассам этиши зарур.

Пул совға қилмаган маъқул

Ота-онага молиявий жиҳатдан ғамҳўрлик қилиш учун бирон сабаб бўлиши шарт эмас. Янги Йил, бу – қалбимизни мўъжиза ва сеҳрга ишонч билан тўлдирадиган байрам.

Онангиз ёки қайнонангизни ҳақиқатдан ҳурсанд қилиш учун уларнинг энг севимли машғулотларини эслашга ҳаракат қилинг.

Ҳар бир аёл ўзига хос, такрорланмас хилқат бўлиб, албатта севимли хоббисига эга.

1. Пазанда она учун

Таом тайёрлашни яхши кўрадиган онага ошхона учун қизиқроқ нарса танлаш мумкин.

  • Агар маблағингиз чекланган бўлса, арзонроқ Янги йил совғаларидан янги йил мавзусидаги ошхона ушлагичлари, қўлқопчалар, фартук, чиройли кесиш тахтасини тавсия қилиш мумкин.
  • Тортлар, пишириқлар ва печеньелар учун шакллар ва кичик шаклчалар. Агар онангиз қандайдир ошхона жиҳози (кастрюл, това ва ҳ.к.) етишмаслигини айтган бўлса, айнан шу нарсаларни сотиб олишингиз мумкин – онангиз совғадан жуда мамнун бўлади.
  • Агар маблағ чекланмаган бўлса, Янги йилда онага нон пиширгич, мультиварка, тостер, қуймоқ, вафли тайёрлагич, шарбат сиқувчи мослама, ошхона комбайни, блендер, идиш ювиш машинаси ва ошхона учун бошқа техникани совға қилиш мумкин. Юқорида санаб ўтилган техника ҳамма оналарнинг ошхонасида бўлавермайди, бироқ улар мазали, хилма-хил таомлар тайёрланишини осонлаштиради. Онангизни ҳурсанд қилинг.

2. Уй учун совғалар

Чиройли, сифатли ётоқхона анжомлари ёки сочиқ ҳеч қандай ортиқчалик қилмайди. Айниқса, севимли қиз ёки ўғил совға қилганлари.

3. Гўзаллик ва ўзига парвариш учун

Ҳар қандай аёл ўзини гўзал ва парваришланган ҳис қилишни истайди. Янги Йил совғаси сифатида синалган ва ўзини яхши жиҳатдан намоён этган ишлаб чиқарувчилардан атир, шампунь, крем, ниқоб олиш мумкин.

4. Дам олиш учун

Энг яқин соғломлаштириш санаторийига икки кишилик йўлланма жуда яхши танлов.

5. Қалб учун

Севимли оилавий суратлардан иборат фотокитоб, видеотабрик, аждод-авлодлар дарахти тасвирланган альбом, чиройли рамкада қайта тикланган сурат.

6. Саломатлик ва қулайлик учун

Ортопедик ёстиқлар, матрас, курсига уқаловчи қобиқ, қўл уқалагичлари, янги тонометр, ёритгич.

7. Совға сертификати

Онангиз, бошқа ҳар қандай аёл каби гўзал бўлишни истайди, шу боис бундай совғани олишдан боши кўкка етади. Бассейн, санаторийга абонемент, гўзаллик салонига совға сертификати фотосессия, кино, театр, музей, экскурсияга чипта.

8. Иситиш учун

Иссиқ пахмоқ халат, қулай уй шиппаклари, иссиқ адёл ёки тўқилган пайпоқлар Янги Йилда тухфа этиладиган энг амалий совғалардир. Бунда, расмда адашмаслик учун бир хил рангдаги буюмларни танланг. Яхшиси, нозик пастель ранглардани мумтоз вариантларга тўхталинг.

9. Хона безаги учун

Байрамона дастурхон, чиройли панно, диван ва курсилар учун янги тўшамалар, каравот учун чиройли адёл.

10. Севимли чой, қаҳфа нави, ширинликлар

Агар маблағингиз етарли бўлса,…

Замонавий она гаджет шаклидаги совғаларга ҳам муносиб баҳо беради: телефон, рақамли фото-рамка. Ушбу техникадан қандай фойдаланишни кўрсатинг ва тушунтиринг. Бувингиз уни бошқариш ва қўллашни тушунганига ишонч ҳосил қилинг. Унутманг, совға топшириш, бу – мулоқот қилиш ва биргаликда вақт ўтказиш имконидир.

Ҳар бир она ёки бувининг бирон-бир қизиши борлиги аниқ, шу боис уларнинг хоббиси билан боғлиқ Янги Йил совғасини танланг.

Чеварлар учун сувенирлар:

  • спицалар, илгаклар ва иплар тўплами;
  • кашта тикиш учун тўпламлар;
  • рақамлар бўйича расм чизиш тўпламлари.

Агар бувингиз гулларни яхши кўрса:

  • гулларнинг уруғлари, тугунаклари ёки кўчатлари;
  • чиройли гултуваклар;
  • ўсимликларни етиштириш бўйича мавзуга доир адабиёт.

Албатта, совғаларни харид қилиш жараёни оилавий бюджетга путур етказмаслиги керак.

Унутманг – ҳеч қандай, ҳаттоки энг қимматли совға ҳам, кўрсатилган эътибор ва ижобий ҳиссиётларга тенг келолмайди. Яхши гапларингизни аяманг, яқинларингизга уларни қанчалик қадрлашингизни айтинг ва иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!