Ўз ишининг ҳақиқий усталаридан ноодатий маслаҳатларни тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Дональд Трамп

Gage Skidmore / Flickr.com

«Аутсайдер бўлинг»

Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида сўзлаган биринчи нутқида Либерти Университети битирувчиларини «юзага келган вазият ва ҳокимиятнинг ишончсиз тузилмаларига қарши курашишга» чақирди.

Трамп битирувчиларга «аутсайдер бўлиш» — яхши, чунки «фақат аутсайдерлар дунёни ўзгартиришга қодир», деди.

«Унутманг: ҳеч нарсага ҳеч қачон осон эришиб бўлмайди. Ўз ишончига риоя қилувчилар бунга ҳадди сиғмаганларнинг танқидига учрайди. Чириган тизим Сизнинг ноҳақлигингизни қанча кўп таъкидласа, Сиз шунча қатъий мақсадингиз томон ҳаракат қилишингиз керак».

Марк Цукерберг

The Crunchies! / Flickr.com

«Шунчаки ҳаётда ўз мақсадини топиш етарли эмас»

Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг таъкидлашича, бугун аксарият ёшлар ихтиёрий равишда ҳаётларидан мақсад излашга уринишади, бироқ бу нотўғри ёндашув. Бунинг ўрнига ҳар бир одам мақсадга йўналган бўладиган ва мақсад нималигини тушунадиган дунёни яратишга интилиш зарур.

«Мақсад — бу ўзингиздан ташқари қандайдир катта нарсанинг бир қисми эканлигингизни, бу оламга кераклигингизни ва олдинда Сизни фақат яхшилик кутаётганини англаш. Ҳақиқий бахт ҳам мақсаддан бошланади».

Цукерберг ёшларга учта маслаҳат беради:

  • Улкан нарсани амалга оширишдан қўрқманг. Бугунги кунимиз келажагимиз пойдеворини яратади.
  • Бошқаларга ёрдам бериш учун вақт ва пулингизни аяманг. Ҳар ким ўз мақсади томон интилиш эркинлигига эга бўлиши керак. Агар ҳамма ўзининг буюк ғояларини амалга ошира олса, дунё янада яхшироқ бўлади.
  • Жамиятни мустаҳкамланг. Биз ночорлик ва касалликларни енгишга қодир авлодга айланишимиз мумкин. Бироқ, бунинг учун бирлашишимиз ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз зарур. Ҳеч бир мамлакат иқлим ўзгаришларига қарши ёлғиз кураша олмайди. Шу боис, глобал жамиятни қуриш керак.

Ричард Брэнсон

D@LY3D / Flickr.com

«Ҳеч қачон ўтмишдан афсусланманг. Фақат олға интилинг»

«Мени кучлари ва энергиясини керакли очимга йўналтириш ўрнига, омадсизликларидан ачинишга кўп вақтини сарфлайдиган одамлар ҳайратга солади, – дейди Virgin Group корпорациясининг асосчиси. – Менга бизнесимни бошқариш ёқади ва омадсизлик – бу хато эмас, шунчаки янги тажриба эканлигини тушунаман».

Шерил Сэндберг

Fortune Live Media / Flickr.com

«Мақсадингиз томон тўғри йўл йўқ»

Facebook Ижрочи директори Шерил Сэндбергнинг фикрича, келгуси ярим йил учун аниқ режа тузиб чиқилса, абстракт орзуга етишиш осонлашади. Узоқ муддатли режа эркинлаштиради, қисқа муддатли режа эса йўналтиради ва мақсадга эришишнинг деталларини ўйлаб чиқишга мажбурлайди.

«Сизни нима яхшироқ қила олиши ва нимадан қўрқишингизни ўзингиздан сўранг. Сиз айнан шу йўлдан боришингиз зарур».

Уоррен Баффет

Fortune Live Media / Flickr.com

«Камтар ва вазмин бўлинг»

Тадбиркор, машҳур инвестор ва дунёдаги энг бой одамлардан бирининг айтишича, у энг яхши маслаҳатни Berkshire Hathaway директорлар кенгашининг аъзоси Томас Мёрфидан олган:

“Уоррен, бир одамга йўқол дейишган ҳар доим ҳам улгуришинигзни ҳеч қачон унутманг. Шунинг учун, бундай қилишдан аввал эртанги кунгача кутиб туринг. Шунда нафрат яна қолганми ёки у шунчаки ўткинчи ҳолат бўлганми – тушуниб оласиз”.

Баффет одамлар билан яхши муносабатларнинг сири – бу ўз ҳарактерини тийиб, Сизни ҳайратга соладиган одамларнинг энг яхши томонларини олиш орқали ўзгариш эканлигига ишонади.

Билл Гейтс

Gisela Giardino / Flickr.com

«Мураккаблаштирманг»

Microsoft ҳаммуассиси ва раиси Билл Гейтс Уоррен Баффетнинг қобилиятига қойил қолади:

«Унинг жадвалига қаранг. Унда ҳаммаси жуда оддий. Сиз ундан бизнеснинг қайсидир соҳаси ҳақида сўрайсиз, у эса фақат бир нечта асосий ҳолат ва сонларни эслай олади. У ўзига яхши таниш нарсани танлайди ва узоқ вақт давомида бунинг устида омадли иш олиб боради. Унинг барчасини соддалаштириш қобилияти – бу доҳийликнинг ўзига хос шакли».

Иванка Трамп

Michael Vadon / Flickr.com

«Камроқ ўйлаб, кўпроқ амалда бажаринг»

Иванканинг таъкидлашича, ҳаётда севимли иш билан шуғулланиш учун бор куч билан меҳнат қилиш керак.

«Ўзингизни оддий таҳлил қилиш бутун умр кутган ишингизни топишингизни кафолатламайди. Сиз назариядан амалиётга ўтиб, ҳақиқий ҳаётни ўрганишингиз ва тушунишингиз, тажриба орттиришингиз керак. Агар Сизни қандайдир машғулот илҳомлантирса уни давом эттиринг. Мен билган ўз ишининг ҳақиқий усталари ишларини севишади. Уларни шахсий мақсадларини англаб етишлари рағбатлантиради».

Энтони Роббинс

Richard Drew / Apimages.com

«Янги кўникмаларни ишлатинг»

Машҳур нотиқ бир куни ўз бизнес-мураббийи Рон Джимдан қуйидаги маслаҳатни олган:

«Тони, сен ҳаммасини бирдан қўлга киритишни кутасан. Сен ишга бошқалардан кўпроқ улуш қўшишинг керак. Компания, ходимлар ва мижозлар учун кўпроқ иш қилиш зарур. Сенинг қадринг айнан шунда бўлади. Бироқ, бунинг учун доим янги нарсаларни ўрганиш керак бўлади».

Майя Энжелоу

Talbot Troy / Flickr.com

«Ўз йўлингиздан боринг»

«Агар ҳаёт сени ўзингга ёқмаган йўлга итараётган бўлса, агар сенга на юзага келаётган истиқбол, на ортда қолаётганлар ёқмаса, бу йўлдан чиқиб янгисини топ. Мен бу маслаҳатга 65 йилдан буён амал қиламан», — дейди адиба.

Ллойд Бланкфейн

Fortune Live Media / Flickr.com

«Дам олинг»

Goldman Sachs бош ижрочи директорининг тан олишича, ёшлигида унинг ўзи ҳам бу маслаҳатга ҳеч амал қилмаган.

«Фақат кучли иродага эга бўлибгина омадга эришиш мумкин бўлган спорт тури ёки бошқа ишнинг ўзи йўқ. Дам олишни ҳам билиш керак, чунки ўзини бўш қўйиш яхши натижаларни беради. Баъзан арқонга таёқ билан чўзилгандан кўра, уни шунчаки ташлаб қўйиш керак. Қатъий характер ҳар доим ҳам омад калити бўлавермайди».

Жоан Роулинг

Ben A. Pruchnie / Gettyimages.com

«Мағлубиятни тан олинг»

«Менимча, биз омадсизликларимиз ҳақида етарлича гапирмаймиз» — дейди Гарри Поттер ҳақидаги китоблар муаллифи.

— Кимдир менга бир куни: «Сен енгиласан. Бу аниқ. Муҳими, кейин нима қилишинг», деса анча ёрдам берган бўларди.

Роулинг дунёдаги энг бой хонимлардан бирига айланишдан аввал пулдан қийналган ёлғиз она бўлган. Кўплаб нашриётлар ёш сеҳргар ҳақидаги воқеани чоп этишдан бош тортган.

«Менинг қисқа турмушим бузилди, ишсиз ва яшаш учун маблағсиз қўлимда бола билан қолдим. Ўзимни омадсиздек ҳис қилардим».

Бироқ, у ўз омадсизликларини тақдир туҳфаси сифатида кўради, чунки улар адибага муваффақиятга эришишда, ўзини ва бошқа одамларни яхшироқ билиб олишда ёрдам берган.

Мелани Велан

D Dipasupil / Gettyimages.com

«Иш топинг. Исталган иш»

SoulCycle фитнес-клублар тармоғининг ижрочи директори университетларнинг битирувчилари улардан кутилаётганларни унутиб, исталган ишни излашлари кераклигига ишончи комил. Келажак ҳақида қайғурмасдан, бугунги кунни ўйлаш муҳимроқ.

«Мутахассислигингиз бўйича ишламаётган бўлсангиз, ташвишланманг. Барча янгиликларга очиқ бўлинг ва қаттиқ ишланг. Бу омад калити», — дея ишонч билдиради Мелани.

Эрик Шмидт

Officail Leweb Photos / Flickr.com

«Кўпроқха денг»

«Янги имкониятларга кўпроқ „ха“ дейишга урининг: бошқа давлатга ташриф буюриш таклифларига, янги танишлар билан учрашувларга, таълим олишга. Бу сўз Сизга биринчи ишни топиш, уни ўзгартириш, мансаб пиллапоясидан кўтарилиш, иккинчи ярмингизни топиш ва ҳаттоки, дўстлар орттиришга ёрдам беради»

— дея маслаҳат беради Google компаниясининг собиқ ижрочи директори.

Челси Хэндлер

Mark Lennihan / Apimages.com

«Зиммангизга олган мажбуриятларни бажаринг»

«Юқори синфларда мен у қадар машҳур бўлмаганман. Ё ҳаммага ёқиш истагим туфайли, ёки ниҳоят фойдали бўлишни хоҳлаганим учунми одамлар менга ишониш мумкинлигини ҳис қилишларини истаганман. Менга аҳамият беришларини хоҳлардим. Шунинг учун агар ниманидир ваъда қилсам, албатта уни бажараман. Мен бошқалардан ажралиб туришни истайман»

— дея ҳикоя қилади актриса ва комедиант.

Стив Жобс

Justin Sullivan / Gettyimages.com

«Шунчаки орзу ортидан бориш мумкин эмас»

«Биз тарихни ёзамиз. Шу боис унга ҳисса қўшишимиз керак. Ана шунда ўнлаб йиллар ўтгач, Сизни шунчаки орзу ортидан борган сифатида эмас, балки бошқаларга ёрдам кўрсатган шахс сифатида эслашади».

Сьюзи Орман

Leigh Vogel / Gettyimages.com

«Бефойда танқидга эътибор берманг»

Авваллари рағбатлантирувчи спикер ва ёзувчи Сьюзи Орман асоссиз танқид туфайли ўзидан чиқар эди. Бироқ, кейинчалик у бундай танқидларга эътибор бермасликни ўрганди. Унинг айтишича, муваффақиятли одамлар ҳар доим танқид остида бўладилар, шу боис ўз қобилиятларига соғлом баҳо бериш ва ўзини ҳимоя қилишни билиш зарур.

Арианна Хаффингтон

C2 Montréal / Flickr.com

«Ортиқча ишламанг»

The Huffington Post бош муҳаррирининг фикрича:

«Муваффақиятга эришиш учун ҳолдан тойгунча ишлаш шарт эмас. Дам олиш ва кучларни тиклашни ҳам билиш зарур».

У ҳеч ким ёшлигида бу сўзларни унга айтмаганидан афсусланади.

Стюарт Баттерфилд

Kris Krüg / Flickr.com

«Синаб кўринг»

«Баъзилар болалигидан нима иш қилишни исташларини биладилар. Бироқ, бундайлар камчилик. Фикримча, 20-25 ёшдаги одамлар ҳаётга жуда жиддий қарайдилар. Улар ниманидир ўрганиш ва ўзларини турли иш фаолиятида синаб кўриш ўрнига, ҳали ёш бўлишларига қарамай, кўплаб ютуқларга эришгандек ҳис қилишни истайдилар. Шунинг учун, мен уларни синовлар йўлига киритишга уринаман»

— дейди Flickr ҳаммуассиси ва Slack ижрочи директори.

Фил Макгроу

House Committee on Education and the Workforce / Flickr.com

«Сизни ишингизга қараб баҳолашларига тайёр туринг»

«Иш бошлашдан аввал бошқа одамларнинг фикри шу ишга қараб шаклланишини англаб етишингиз керак», — дейди психолог ва телебошловчи.

Жорж Стефанопулос

Ray Tamarra / Gettyimages.com

«Ўзингизни бўш қўйинг»

«Бугун ўйлантираётган нарсаларнинг деярли ҳеч бири эртага Сизни ташвишга солмайди, — дея таъкидлайди суҳандон ва сиёсий маслаҳатчи. — Орзуингиз учун пулларингизни сарфлашдан қўрқманг. Фақат аввал кексалик учун бир оз маблағни четга олиб қўйинг».

Марла Малкольм-Бек

Kate Warren / Businessinsider.com

«Сиз доим олдинга ҳаракатланишингизни унутманг»

Bluemercury ҳаммуассиси ва ижрочи директорининг қайд этишича:

«Ҳеч ким бир умрга биринчи ишида қолмайди. Шундай экан, ўзингизга қизиқ нарсани танланг, чунки одамлар айнан севимли ишида муваффақиятга эришадилар. Шу ишни олинг ва бошланг. Йўқотадиган нарсангиз йўқ».

Бундан ташқари, у технологиялар соҳасини ўрганишни маслаҳат беради, чунки ҳозир унга талаб катта.

Ти Жей Миллер

Steve Jennings / Gettyimages.com

«Атрофдагиларга нисбатан кучлироқ меҳнат қилинг»

Стендап-комикнинг фикрича, айнан шу омад формуласидир: «Мен бунга ўзим ишонч ҳосил қилдим, зеро менинг истеъдодим ўртача ва даҳаним отларникига ўхшайди».

Алекса фон Тобель

Businessinsider.com

«Туринг, кийининг ва ўзингизни кўрсатинг»

LearnVest бош ижрочи директорининг айтишича, тонгда янги кун Сиз учун қандайдир жуда яхши нарса тайёрлаб қўйганига ишониб уйғониш муҳим.

Жон Чен

Aaron Harris / Reuters.com

«Суперюлдуз бўлиш, доим ҳам карьера учун фойдали эмас»

«Кўпчилик раҳбарият эътибор бериши учун энг яхши усул – бор куч билан ўзини намоён этиш деб ҳисоблайди. Бу ҳолат Сиз компаниянинг муваффақияти эмас, балки фақат шахсий мақомингиз ҳақида ўйлашингиздан далолатдир. Аслида, шунчаки ўз ишини сидқидилдан бажариш керак».

Салли Сетта

Redlobster.com

«Ҳеч қачон ёлғиз тушлик қилманг»

Унинг фикрича, тушлик – иш алоқаларини йўлга қўйиш учун ажойиб имконият. Биринчидан, ишингиз ҳақида қандайдир янгилик билиб оласиз, иккинчидан, ҳамкасблар билан алоқа йўлга қўйилади.

Дипак Чопра

Lucas Pettinati / Flickr.com

«Ноаниқлик ҳикматини англашингиз зарур»

«Иш бошлаганимда, — дея сўзлайди шифокор ва ёзувчи, — мен нимага эришишни исташимни аниқ билардим. Фақатгина ҳаётда ноаниқлик ва кутилмаган ҳолатлар бўлишини ва бу инсонга қандай таъсир қилиши ҳақида унутганман. Агар ноаниқлик ҳикматини ёшлигимда тушуниб етганимда, ўшандаёқ номаълумликка қадам қўйишга тайёрлик – жуда муҳим қобилият эканлигини англаган бўлардим».

Брайан Чески

Ken Yeung / Flickr.com

«Ота-онангизга қулоқ солманг»

Airbnb асосчисининг таъкидлашича:

«Ота ва она — ҳаётингиздаги асосий инсонлар. Бироқ, ҳеч қачон иш борасида уларнинг маслаҳатларига амал қилманг. Ўзингиз яхши кўрган ишни қилинг».

Диана фон Фюрстенберг

David Shankbone / Flickr.com

«Холис бўлинг»

Машҳур модельернинг фикрича, муваффақиятнинг калити – ўзига бўлган ишончдир.

«Ўзига ишониш учун инсон ўзи билан уйғун муносабатларни шакллантириши зарур. Яъни, шахсиятига нисбатан қаттиққўл бўлиш ва ортиқча орзуларга берилмаслик керак».

Рик Гоингс

Businessinsider.com

«Барчага хушмуомала бўлинг»

Tupperware Brands компаниясининг директори Рик Гоингснинг фикрича, суҳбатга кетаётганингизда барчага хушмуомала бўлиш керак.

«Мен ҳайдовчим, маъмурим ва ёрдамчиларимдан бўш иш ўрнига келган даъвогар ўзини қандай тутганини сўрайман. Бошқа одамларга нисбатан муносабатингиз Сиз ҳақингизда кўп маълумот беради», — дея таъкидлайди у.