Зарчава – энг машҳур зираворлардан биридир. Бироқ, ажойиб таъм хусусиятларидан ташқари, у кўплаб бошқа фойдали сифатларга ҳам эга.

  • 1
  •  
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

LifeHaq.uz Сиз учун зарчавани қўллашнинг кутилмаган усулларини тақдим этади.

ЗАРЧАВАНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

1. Ҳуснбузарлардан халос этади.

1 ош қошиқ алоэ шарбати;

¼ чой қошиқ зарчава.

10-15 дақиқага муаммоли жойларга суринг, сўнгра ювиб ташланг.

Қўлланилиши: ҳафтасига 3 маротаба.

© freepik.com

 

2. Тишларни оқартиради.

Тиш чёткасини кунгабоқар ёки зайтун мойига, сўнгра майдаланган зарчава илдизига ботиринг.

Тишларни 3 дақиқа давоми тозаланг.

Қўлланилиши: ҳафтасига 2-3 маротаба.

 © freepik.com

 

3. Тумовни йўқотади.

½ чой қошиқ қуруқ зарчавани зиғир мойи солинган стаканда аралаштиринг ва кучли ифор сезилгунича иситинг.

1-2 дақиқа давомида ундан нафас олинг.

Қўлланилиши: кунига 2 маротаба.

 

 © freepik.com

 

4. Соч ўсишини яхшилайди.

1 ош қошиқ зарчава;

50 мл. ўсимлик мойи.

Тайёр қоришмани 30 дақиқага соч илдизларига суринг, сўнгра ювиб ташланг.

Қўлланилиши: ойига 1-3 маротаба.

 © freepik.com

 

5. Кайфиятни кўтаради ва мия фаолиятини оширади.

1 стакан совуқ сув;

½ чой қошиқ зарчава;

½ чой қошиқ қора мурч;

бир тилим лимон.

Восита бир зумда таъсир қилади. Ошқозон билан муаммолар мавжуд бўлганда тавсия этилмайди.

Қўлланилиши: кунига 1 маротаба.

 

 © freepik.com

 

6. Бўғимлардаги оғриқни кетказади.

1 ош қошиқ зарчава кукуни;

1 ош қошиқ асал;

2-3 та эзилган саримсоқ донаси.

Суртмани оғриган жойга 15-20 дақиқага суринг.

Қўлланилиши: ҳар куни икки ҳафта мобайнида.

 © freepik.com

 

7. Озишга ёрдам беради.

1 стакан сут ёки қатиқ;

½ чой қошиқ зарчава.

Ичимлик моддалар алмашувини тезлаштириб, иштаҳани йўқотади.

Қўлланилиши: ҳар куни тонгда ва кечқурун.

 © freepik.com

 

8. Жароҳатлар, куйишлар, яллиғланишларни даволайди.

½ чой қошиқ зарчава;

½ чой қошиқ майдаланган занжабил;

озгина сув.

Тайёр суртмани оғриган жойга суринг.

Қўлланилиши: ҳар куни 1 маротабадан.

 © freepik.com

 

9. Томоқдаги оғриқни қолдиради.

½ чой қошиқ зарчава;

½ чой қошиқ туз.

Уларни бир стакан иссиқ сувда аралаштиринг ва томоқни чайинг.

Қўлланилиши: кунига 3 маротабадан.

 © freepik.com

 

10. Терини ёшартиради.

1 чой қошиқ зарчава;

1 чой қошиқ сут;

1 чой қошиқ асал.

Юз ва бўйиннинг ёрилган терисига 10-15 дақиқага суринг, сўнгра ювиб ташланг.

Қўлланилиши: бир ой давомида кун оралаб. Даволаш орасидаги танаффус – 2 ой.

 © freepik.com

 

11. Саратоннинг олдини олади.

¼ чой қошиқ зарчава;

½ чой қошиқ зайтун мойи;

бир чимдим қора мурч.

Аралашмани шўрвалар ва салатларга қўшинг ёки кўк чой билан бирга ичинг.

Қўлланилиши: иложи борича кўпроқ.

 © freepik.com

12. Иммунитетни мустаҳкамлайди.

1/3 стакан зарчава;

2/3 стакан сув.

Аралаштирган ҳолда идишда 10 дақиқа давомита иситинг.

Аралашмани музлатгичда стерилланган банкада сақланг.

1-2 чой қошиқ аралашмани илиқ сут солинган стаканда бир оз асал билан аралаштиринг.

Қўлланилиши: кунига 1 маротаба. Касаллик вақтида – ҳар 3-4 соатда.

 © freepik.com